Юксаклик сари

Лоқайдлик – зарарли иллат

1790 Ko'rilgan Юксаклик сари

Лоқайдлик – зарарли иллат

๏ Лоқайдлик – яхши амаллардан беэътибор қилувчи сифат. ๏ Қандай ўринда лоқайдлик инсонни эгаллаб олади? ๏ Амру-маъруф ва наҳий мункарга лоқайдликнинг таъсири. ๏ Исломий чорловнинг муҳим қирралари. ๏ Инсоният ўзи ҳам унинг атрофида ўраб турган ўсимлик, ҳайвонот ва бошқа жонзотлар ҳам зарар аталмиш машаққатга юз тутишининг асосида кўп нарсалар ётади. Одамдаги лоқайдлик сифати – ўшандай зарарлар оқиб келишининг сабабларидан биридир. Лоқайдлик сўзини турмушимизда ишлатиб, истеъмол қилсакда кўпинча унинг моҳиятини англаб етишдан узоқда юрамиз.

Лоқайдлик – муҳим саналган ишда бепарво бўлиб, уни эътиборсиз ташлаб қўйиш ҳисобланади. Дейлик, қуёш машриқдан чиқиши асносида ухлаб ётган кимса тонгги намоз ҳисобланмиш – бомдодга лоқайд дейилса, ота-онаси ҳаёт бўлган кимса уларнинг хизматига ва дуосини олиб қолишга беэътибор бўлиши ҳам айнан лоқайдликнинг – ўзгинасидир. Нега киши муҳим иш ва амалларга бу қадар лоқайд?! Нега ўша амаллар ортида инсон учун манфаатлар лиқ тўла туриб, уни бажаришга бепарво?!

    Бемор касалликка чалинганда ўзининг аҳволининг оғирлашганини текширтириб, ташхис қўйдираркан, аҳволининг бузилиш ўрни маълум бўлгани каби, лоқайдлик “касали”нинг келиб чиқиши ташхисга қўйилса – инсоннинг нима учун беэътибор бўлаётганлиги маълум бўлади. Инсон юраги нимага муҳаббатли бўлса, ўшанга эътиборли бўлиши зиёлилар айтган “ташхис”дирки, инсон юраги нимага муҳаббати сўнса ёки муҳаббати тушмаса ўшанга лоқайдлик билан қарашга тушади. Демак, муҳаббатли бўлмаган амал лоқайдлик ила бажарилишга маҳкум бўлган ишга айланади. Ким таомни ва унга жамланиб ошхўрлик қилишга муҳаббатли бўлса, ўша хўрандагарчилик агарки бир баланд тоғ устида, совуқ иқлимли қорлар қоплаган ўринда бўлса ҳам унга ошиқиб, унга етиб чиқишга ҳатти-ҳаракат қилади. Аммо касал кўриб, ундан савоб-ажр олиши муқаррар амал эса ён қўшнисиникида бўлса-да лоқайдлик қилиб, ҳол-аҳвол сўрашдан эринади ва уни тарк этади.

    ๏ Лоқайдлик – мухаббат сўнган ўринда вужудга келадиган ёмон кўринишдир. Мусулмон кимса ислом амалларига лоқайд бўлиши мумкинми?! Ахир у – Аллоҳни яхши кўрганидан, унинг росулига юборган динини ҳам яхши кўрган эди-ку?! Унинг мухаббатига худди пичоққа занг етиб, ўтмас бўлиб қолгани янглиғ гуноҳлари, маъсиятлари унинг қалбини занг-ла эмас, моғор-кирлик каби қоплаб қолган. Қопланган қалб мухаббат кўзини тўсиб, амаллар лоқайдлик асоратига тушиб қолган.

    Лоқайдлик сабаб мусулмон кимса ўзига фарз этилган – амру-маъруф аталмиш яхшиликка одамларни чорлаш ва наҳий-мункар аталмиш одамларни ёмон иллатлардан қайтариш амалига беэътибор бўлганидан, атрофида ҳатто оиласининг муҳитида ибодатлар бажарилмайдиган, жирканч ишлар бемалол қилинаверадиган ҳолатга етди. Ваҳоланки яхшиликка чақириш ва ёмонликдан қайтариш кундалик ишдирки, у – хонадон аҳлидан тортиб, қўни-қўшни, дўст-биродар ва ҳамкасблар, сафардаги ҳамсафарларга қилиниши керак.     ๏ Инсон боласи таомланмаса, очлик ҳалок қилиши муқаррар, чақириқ бўлмаса кишининг қалби ўлиб, ундан яхши амал унмайдиган, ёмонликдан ҳайиқмай қўядиган алфозга тушади.

 < ولْتكُن منكم أمّة يدعون الى الخير و يأمرون بالمعروف وينهون عن المنكر و أولئك هم المفلحون >

( سورة آل عمران )                                             

 

“Сизлардан Яхшиликка (Исломга) чорлаб чақирадиган, маъруфга (Аллоҳ ва Пайғамбари буюрган яхши амалларга) буюрадиган ва мункардан (исён-гуноҳдан) қайтарадиган бир уммат (барпо) бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчилардир”.

                                     (Оли-Имрон; 104-оят мазмунидан)

 

< ومن أحسن قولاً ممّن دعا إلى الله و عمل صلحًا وقال إنّنى من المسلمين >

( سورة فصّلت )                                          

 

(Одамларни) Аллоҳ(нинг дини)га даъват қилган ва ўзи ҳам яхши амал қилиб, “Шак-шубҳасиз, мен мусулмонларданман”, деган кишидан ҳам чиройлироқ сўзлагувчи борми?”

                                      (Фуссилат; 33-оят мазмунидан)

 

< أدع إلى سبيل ربّك بالحكمة والموعظة الحسنة ، وجدلْهم بالّتى هى أحسن ، إنّ ربّك هو أعلم بمن ضلّ عن سبيله و هو أعلم بالمهتدين >

( سورة النحل )                                                    

 

(Эй Мухаммад алайҳис-салом), Парвардигорингизнинг Йўлига-Динига донолик-ҳикмат ва чиройли панд-насиҳат билан даъват қилинг! Улар (Сиз билан талашиб-тортишадиган кимсалар) билан энг гўзал йўлда мужодала-мунозара қилинг! Албатта Парвардигорингиз Ўзи Унинг Йўлидан озган кимсаларни жуда яхши билур ва У Зот ҳидоят топгувчи кимсаларни ҳам жуда яхши билур”,

 

                                        (Нахл; 125-оят мазмунидан)

< قل هذه سبيلى أدعوا إلى الله على بصيرة أنا و من التبعنى و سبحن الله و مآ أنا من المشركين >

( سورة يوسف)                                                     

 

“Айтинг: “Менинг йўлим шудир. Мен Аллоҳга даъват қиламан. Мен ва менга эргашган кишилар аниқ ҳужжатга-ишончга эгамиз. (Ҳар қандай шерикдан) Аллоҳни поклайман. (Зеро), мен мушриклардан эмасман”,

 

                                         (Юсуф; 108-оят мазмунидан)

< و الله يدعوا إلى دار السلم و يهدى من يشآء إلى صراط مستقيم >

( سورة يونس)                                                                   

 

“Аллоҳ тинчлик диёри-жаннатга даъват қилур ва Ўзи хоҳлаган зотларни Тўғри Йўлга ҳидоят қилур”.

                                         (Юнус; 25-оят мазмунидан)

< إن الله يأمر بالعدل و لإحسان و إيتآء ذى القربى و ينهى عن الفحشاء و المنكر و البغى ، يعظكم لعلّكم تذكّرون >

( سورة النحل )                                                                

 

“Албатта Аллоҳ адолатга, чиройли амаллар қилишга ва қавм-қариндошга яхшилик қилишга буюрур ҳамда бузуқлик, ёмон ишлар ва зўравонликлардан қайтарур. У Зот шояд ибрат-эслатма оларсизлар, деб сизларга панд-насиҳат қилур”.

                                          (Нахл; 90-оят мазмунидан)

 

    ๏ Кишиларни яхшиликка чорлаб, ёмонликлардан қайтариш амалини қисқача – чорлов деб айтсак, ўша чорловнинг уч қирраси мавжуд бўлиб, уларни барча мусулмон билиши ишининг янада самарали бўлишига етаклайди. Чорловнинг биринчи қирраси; Омонатни адо қилиш қиррасидир. Чунки чорлов, Ҳақ Таъоло томонидан инсонга юкланган омонат бўлди. Чорловга машғул бўлмаган кимса, омонатни адо қилмаётган хиёнатчи кимса ҳисобланади.

    Чорловнинг иккинчи қирраси; Хужжатни қойим қилиш қиррасидир.

Яъни, чорловни амалга оширган кимса, уни эшитаётган кимсаларга бу олам иймон келтириб, амаллар қилиб қолиш диёри эканлигини уқтириб, хужжат келтирган ҳисобланади. Узр деб аталмиш баҳона инсонлардан чорловни эшитиши натижасида соқит бўлади. Пайғамбар алайҳиссаломлар ҳам одамларга ўшандай тарзда хужжат бўлиб келишганки, Қуръон ояти бунга яққол мисолдир.

 

< رسلا مبشرين و منذرين لئلا يكون لالناس على الله حخة بعد الرسل و كان الله عزيزًا حكيمًا >

( سورة النساء )                                                      

 

“Токи бу пайғамбар (ўтганларидан) кейин одамлар учун Аллоҳга қарши ҳужжат бўлиб қолмаслиги учун пайғамбарларни (муъминларга жаннат ҳақида) хушхабар элтувчи ва (кофирларни дўзах азобидан) қўрқитувчи қилиб юбордик. Аллоҳ қудрат ва ҳикмат Эгаси бўлган Зотдир”.

                                                   (Нисо; 165-оят мазмунидан)

 

   Учинчи чорлов қирраси – умматни қутқариш қиррасидир. Чунки, чорлов амали сабаб мусулмонлар бу ислом умматини залолат аталмиш эгри амаллардан қутқариб қолиши мумкин бўлади. Жаҳаннам сари кетишидан, оралари бузилиб, низоларга тушишдан, оилалари бузилиб, жамият пароканда бўлиш аридан қутқарилади. Қаерда чорлов тўхтаса ёки унга беэътибор бўлинса муҳитнинг бузилиши кучаяди, одамлар ҳақ билан ноҳақни ажрата олишмайди.

   Баъзи ўринларда кишилар чорлов бўлаётганини, аммо одамлар унга қулоқ тутмай, юз ўгираётганларини айтишади. Айрим одамлар ҳатто сажда қилиб, намозга унамаётганларини, фарзларни рад этиб, харомлар томонга қучоқ очишаётганидан арз этишади. Албатта бу ҳолатлар қалбида иймони бор мусулмонни қийнамасдан иложи йўқ. Аммо мусулмон лоқайд бўлмай, чорловда маҳкам, уқувли бўлавериши керак, Юнус алайҳиссаломдек сабрсизлик қилиб, қавмга чорловни ташлаб кетиб қолиш мумкин эмас. Ҳидоят Аллоҳдан, киши бугун бўлмаса эртага инсофга келар деб умид қилинади. Унамай, ислом йўлидан бош тортиб, вафот топиб кетадиганлар эса ўзларига машаққатли оқибатни сотиб оладилар холос.

< يوم يكشف عن ساق و يدعون إلى السجود فلا يستطيعونََ خاشعة أبصارهم ترهقهم ذلة و قد كانوا يدعون إلى السجود و هم سلمونََ فذرني و من يكذب بهاذ الحديث سنستدرجهم من حيث لا يشعرونََ و أملي لهم إن كيدى متين   ام تسئلهم أجرا فهم من مغرم مثقلون  أم عندهم الغيب فهم يكتبون  فاصبر لحكم ربك و لا تكن كصاحب الحوت إذ نادى و هو مكظوم>

    ( سورة القلم )                                                                  

   “Болдирлар очиладиган (яъни,оғир ҳисоб-китобга чоғланадиган) ва улар (кофирлар) кўзлари (қуйига) эгилган, хорлик уларни ўраб-эгаллаб олган ҳолларида сажда қилишга чорланишиб, (лекин саждага) кучлари етмай қоладиган Кунни (эсланг)! (Чунки ҳаёти дунёдалик пайтларида) улар соғ-саломат бўлган ҳолларида сажда қилишга чорланар эдилар (аммо саждага қодир бўла туриб ундан бош тортар эдилар).

   Бас, (эй Муҳаммад), сиз ушбу Сўзни – Қуръонни ёлғон дейдиган кимсаларни Менга қўйиб бергин! Яқинда Биз уларни ўзлари билмайдиган – сезмайдиган томондан аста-секин (ҳалокатга дучор қилажакмиз)! Мен (гуноҳларини кўпайтиришлари учун) уларга муҳлат бериб, (умрларини узун қилиб) қўюрман. Дарвоқе, Менинг “макрим” жуда қаттиқдир! Балки сен (эй Мухаммад, динга даъват қилганинг учун), улардан ажр-ҳақ сўраб, улар зиён қилишларидан оғир-синаётгандирлар? (Яъни сен улардан ҳеч қандай ҳақ сўраётганинг йўқ-ку)! Балки уларнинг олдиларида ғайб (яъни ғайбда бўладиган барча ишлар битилган Лавҳул-Маҳфуз) мавжуд бўлиб, улар (айтаётган сўзларини ўшандан) ёзиб олаётгандирлар?!

    Бас, сен Парвардигорингнинг ҳукмига (яъни у Зот кофирларга муҳлат бериб қўйганига, Ислом дини тезроқ ғолиб бўлмаётганига) сабр қилгин ва наҳанг-балиқ соҳиби (яъни Юнус пайғамбар) каби (бесабр) бўлмагин! Эсгин, у ўзи бесабрлиги учун тушиб қолган балиқ қорнида туриб ғамга тўлган ҳолда (Парвардигордан паноҳ тилаб) нидо қилган эди.”

                                                    (Қалам; 42-48 оятлар мазмунидан)

- - -