Юксаклик сари

Иймон – ишонч мустаҳкамлигидир

1697 Ko'rilgan Юксаклик сари

Иймон – ишонч мустаҳкамлигидир

๏ Иймон – мерос қолгувчи ашё эмасдир! ๏ Кофирнинг иймонга муносабати. ๏ Мунофиқлар – таши ялтироқ, ичи қалтироқ маккорлардир. ๏ Калимайи-тоййибанинг мисоли. ๏ Хасан Басрийнинг жон чиқар ҳолидаги воқеа. ๏ Мусибатлар палласидаги дуолар ๏ Агар иймон бошқа мерослар каби авлоддан-авлодга, отадан-болага қолиши мумкин бўлганда эди, Нух алайҳиссаломда бор бўлган иймон унинг ғарқ бўлган ўғлига ўтган бўлар эди. Худди шу янглиғ иймоннинг зидди бўлган кофирлик ҳам отадан-болага мерос қолмайди. Агар ўшандай бўлганда эди, Иброҳим алайҳиссаломга отаси Озардан унинг куфри ўтган бўлар эди.

Иймон гўзал неъматки, у сабабли киши – ҳаёти-дунёда ва охиратда ҳам омонликка бурканади. Иймоннинг берадиган маъноларидан ўзи – омонлик маъноси бор. Авваллари душман даф қилгудек бўлса, баланд истеҳкомлар билан кишилар қўрғонланиб, ҳимояланишар эди. Ўшанга қиёс, киши агар шайтон ва унинг ҳамлаларидан омонда бўлмоқчи бўлса, фақатгина иймон истеҳкоми орқалигина ўзини мудофаъа қила олади. Иймон – ҳамма нарсага Қодир бўлган Аллоҳимизга ишончимизни мустаҳкамлаб, унгагина суянишимизни тақозо этади. Иймон сохта нарсаларга таяниб, ундан бирон нарса кутишимиздан сақлаб, муҳофаза қилади.

    Демак, иймон наслдан-наслга, авлоддан-авлодга ўзидан-ўзи ўтиб қоладиган неъмат эмаслиги аён бўлгач ва у сабабли омонлик келишини биларканмиз, иймон ғамида кўпроқ ташвиш қилишимиз зарур. Иймонни барча нарсадан юқори қўйиш, унга зид амаллардан воз кечиш – саволга тутиладиган кунни ўйлаган кимса мақсади ҳисобланади.

   ๏ Кофирлар иймоннинг яқинига келмасликлари аниқ, улар иймонни англамайди, кўрмайди ва эшитишни ҳам ҳоҳламайди. Улар учун энг аҳамиятлиси дунёдагина яшаб олиш холос. Уларда иймон бўлмаганлиги учун ҳисобни, қайта тирилишни эътибор қилмай иш юритишади.

إنّ الّذين كفروا سواء عليهم ءأنذرتهم أم لم تنذرهم لا يؤمنونََ ختم الله على قلوبهم وعلى سمعهم على أبصرهم غشوة ولهم عذاب عظيمٌٌ

( سورة بقرة )                                             

   “Куфр йўлини тутган кимсалар эса хоҳ (Аллоҳ азобидан) қўрқитинг, хоҳ қўрқитманг, уларга баробардир – иймон келтирмайдилар. Аллоҳ уларнинг дилларини ва қулоқларини муҳрлаб қўйган. Кўзларини эса парда қоплаб олган. Улар учун буюк азоб бордир.

                                            (Бақара; 6-7 оятлар мазмуни)

 

  ๏  Иймонга хилоф бўлган яна бир тоифа борки, ўзларини муъмин санаб, аслида мунофиқликка ўралган ҳолда иш кўришади. Улар аслида мусулмонларни ёмон кўриб, улардан ижирғанадиган кимсалардир. Улар  фақатгина баҳона топиб, нималарнидир рўкач қилишга тушишади ва ўзларини “ўнгловчи, тузатувчи” деб аташади. Иймон келтирган фақир ёки бечораҳол кўринишга эга бўлса, уни пасткаш атаб, иймонни менсимасликка тушишади.

< و من الناس من يقول أمنا بالله و باليوم الأخر و ما هم بمؤمنين   يخدعون الله  وا لذين أمنوا و ما يخدعون إلا أنفسهم و ما يشعرون   في قلوبهم مرض فزادهم الله مرضا و لهم عذاب  أليم  بما كانو يكذبون  و إذا قيل لهم لا تفسدوا في الأرض قالوا إنما نحن مصلحون    آلا إنهم هم المفسدون و لكن لا يشعرون  و إذا قيل لهم أمنوا كما أمن الناس قالوا أنؤمن كما أمن السفهاء آلا إنهم هم السفهاء و لكن لا يعلمون >

(سورة البقرة )                                                            

    Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, ўзлари муъмин бўлмаганлари ҳолда “Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирдик”, дейдилар. Улар Аллоҳни ва иймонли кишиларни алдамоқчи бўладилар ва ўзлари сезмаганлари ҳолда фақат ўзларинигина алдайдилар. Уларнинг дилларида мараз бор эди, бас, Аллоҳ  маразларини янада зиёда қилди. Улар учун қилган ёлғонлари сабаб аламли азоб бордир. Уларга: “Ер юзида бузғунчилик қилманглар”, дейилса, “Биз – ислоҳ қилувчилармиз”, дейдилар. Огоҳ бўлингизким, улар албатта бузғунчилардир, лекин ўзлари буни сезмайдилар. Уларга: “Мана бу кишилардек иймон келтиринглар”, дейилса, “Шу пасткашларга ўхшаб муъмин бўламизми?” – дейдилар. Огоҳ бўлингизким, уларнинг ўзлари тубан кимсалардир, лекин буни билмайдилар”.

                                  (Бақара; 8-13 оятлар мазмунидан)

 

   ๏ Иймон калимаси бўлган “ла илаҳа иллаллоҳ” барча калима ва шиорлардан устундир. У сўз сабабли инсон иймонни талқин этиб, Аллоҳнинг ягоналигини тасдиқ этади. Ҳаёти ҳам шу калимага мос равишда ўтади. Яъни, Ёлғиз Аллоҳнинг динига хос умргузаронлик қилади. Бу калима Қуръонда асл дарахтга қиёс қилиниб, унинг акси бўлган куфр сўзи тамоман нопок дарахтга ўхшатилган.

< ألم تركيف ضرب الله مثلا كلمة طيبة كشجرة طيبة أصلها ثابة و فرعها في السماء  تؤتي أكلها كل حين بإذن ربها و يضرب الله الأمثال للناس لعلهم يتذكرون  و مثل كلمة خبيثة كشجرة خبيثة اجتثت من فوق الأرض ما لها من قرار   يثبت الله الذين أمنوا با لقول الثابت في الحياة الدنيا و في لأخرة و يضل الله الظلمين و يفعل الله ما يشاء  ألم تر إلي الذين بدلوا نعمت الله كفرا و أحلوا قومهم دار البوار  جهنم يصلونها و بئس القرار >   

 ( سورة  إبراهيم )                                                                     

 

 “(Эй инсон), Аллоҳ яхши Сўзга (яъни, иймон калимасига) қандай мисол келтирганини кўргин: “у сўз худди бир асл дарахтга ўхшайдики, унинг илдизи (ер остига) маҳкам ўрнашган, шоҳлари эса осмонда бўлиб, Парвардигорининг изни-иродаси билан мудом мева беради. Аллоҳ одамлар эслатма-ибрат олишлари учун мана шундай мисоллар келтирур. Ёмон сўзнинг (яъни, куфр сўзнинг) мисоли эса ердан (илдизи) узилиб қолган, бир жойда (ўрнашиб) қўним топмайдиган нопок дарахтга ўхшар. Аллоҳ иймон келтирган кишиларни ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам устивор Сўз (иймон калимаси) билан собитқадам қилади. Золимларни эса Аллоҳ (ҳақ) йўлдан оздирур. Аллоҳ Ўзи ҳоҳлаган ишни қилур. (Эй инсон), Аллоҳнинг неъматини (яъни иймонни) куфрга алмаштириб юборган ва қавмларини (яъни ўзининг ортидан эргашганларни) ҳалокат чоҳига – ўзи кирадиган жаҳаннамга қулатган кимсаларни кўрмадингизми?! Нақадар ёмон жой у!”

                                     (Иброҳим; 24-29 оятлар мазмунидан)

 

   Иймон ҳақида ва иймонлиларнинг насиҳати жуда гўзалдирки, улардан баҳра олиш мусулмонларнинг рағбатидаги ишдир.

   Али (каррамаллоҳу важҳаҳу) Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар:

 “Иккита хислат борки, сизларга улар туфайли зарар етишидан хавфдаман:

кибру ҳавога эргашиш ва

орзу-хавасга берилиш.

    Кибру ҳавога эргашиш – ҳақдан тўсилиш, орзу-ҳавасга берилиш эса дунёни яхши кўришдир.Огоҳ бўлинг! Аллоҳ Таъоло дунёни суйган бандасига ҳам, суймаган бандасига ҳам беради. Иймонни эса фақат суйган бандасига ато этади. Эсда тутинг! Охиратнинг ҳам, дунёнинг ҳам фарзандлари бор. Сизлар дунё фарзанди эмас, охират фарзанди бўлинглар. Билингки, дунё сизларга орқа ўгирувчи охират эса пешвоз чиқувчидир. Огоҳ бўлинг! Бу кун амал куни, унда ҳисоб йўқдир. Яна огоҳ бўлингларки, ҳисоб куни яқин, у кунда амал қилиб олиш йўқдир!”

 

   ๏ Абу Убайда ал-Божий деди: “Хаста пайтида Ҳасан Басрийнинг ҳузурига кирдик (шу хасталик уни ўлим сари етаклаган эди). У бизга:    

    “Марҳабо, хуш келибсизлар. Сизларга Аллоҳнинг саломи бўлсин”, дея ўзи сари чорлади.

    “Яратган Роббим сизу бизга жаннатни насиб қилсин. Билингки, агар сабрли бўлиб, рост гапирсангиз ва тақво қилсангиз – бу очиқ-ойдин яхшилик. Аллоҳ сизга рахматини ёғдирсин, эшитганларингиз бу қулоғингиздан кириб, унисидан чиқиб кетмасин. Аллоҳнинг элчиси – Муҳаммад алайҳиссаломдан ибрат олинг... Шошилинг, нажотга шошилинг! Қаёққа юз буряпсиз?! Каъбанинг Эгаси ҳаққи, билингки, ўлим ёнгинангизда, сиз билан баробар турибди. Парча нонга қаноатланган, ямоқ кийимга рози, ерга ёпишиб ибодатга берилган, хатолири учун йиғлаган, уқубатдан қочиб, рахматидан умидвор бўлган кишига Аллоҳнинг рахмати бўлсин”.

   Ҳасан Басрий шу аҳволда жон берди”.

 

    ๏ Иймонли кимса бошига мусибат келадими, ғам ва ташвиш тушадими, у ҳамиша Аллоҳга боғланиб, унга нола қилади ва Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам таълим билан ўргатган дуоларни ўқишга тушади.

‘‘ لا إله إلّا الله العظيم الحليم ، لا إله إلّا الله ربّ العرش العظيم ، لا إله إلّا الله ربّ السّموات  و ربّ الأرض و ربّ العرش الكريم’’

  ( رواه البخارى و مسلم )                                           

 

“Ла илаҳа иллаллоҳу-л-ъазиму-л-халим, ла илаҳа иллаллоҳу роббул-ъаршил-ъазим. Ла илаҳа иллаллоҳу роббус-самавати ва роббул-арзи ва роббул-ъаршил-карим.”

                                        (Бухорий, Муслим ривоятлари)

 

Маъноси: “Улуғ, Ҳалим (меҳрибон) Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Арш Эгаси Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ. Осмонлар Роббиси, ер Роббиси, арш Роббиси, бўлган Карим Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ”.

  

‘‘ اللّهمّ رحمتك أرجو فلا تكلنى إلى نفسى ترفت عينى و أصلح لى شأنى كلّه لا إله إلّا أنت ’’  

( رواه أبو داود و أحمد )

 

“Аллоҳумма рохматака аржу фала такилний ила нафсий тарфата ъайнии ва аслихлий шаъний куллуҳу ла илаҳа илла анта.”

                                        (Абу Довуд ва Аҳмад ривоятлари)

 

Маъноси: “Эй Аллоҳим! Рахматингдан умидворман. Мени бирон лаҳза ҳам ўзимга топшириб қўймагин. Менинг бутун ишларимни-шаънимни ўнглагин. Сендан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ”.

 

‘‘ لا إله إلّا أنت سبحانك إنّى كنت من الظّالمين ’’ 

( رواه الترمذى )                                        

 “Ла илаҳа илла анта субханака инний кунту мина-з-золимийн.”

                                                          (Тирмизий ривояти)

Маъноси: “Сендан ўзга ҳеч бир илоҳ йўқ. Сен барча айбу нуқсондан пок Зотдирсан. Албатта мен зулм қилгувчилардан бўлдим.

 

 ‘‘ألله ، ألله ربّى لا أشرك به شيًا ’’

  ( رواه أبو داود و بن ماجه )                  

 “Аллоҳу Аллоҳу раббий ла ушрику биҳи шай ан.”

                                         (Абу Довуд, Ибн Можжа ривояти)

Маъноси: “Аллоҳ, Аллоҳ Парвардигорим Унга ҳеч бир нарсани шерик қилмасман”.

- - -