Дунё ва мусулмонлар

Дунё ва мусулмонлар “ТУГАЛЛАНМА ”

4090 Ko'rilgan Дунё ва мусулмонлар

Дунё ва мусулмонлар “ТУГАЛЛАНМА ”

Аллоҳнинг изни иродаси билан мусулмон мамлакатларга хос маълумотлар билан бўлдик. Мусулмон юртлар кўпдир, бойликлари ва заҳиралари эса лол қоладиган танишиб чиқишга муяссар даражададир. Аммо мусулмонларнинг тарқоқлиги, бир бирлари билан муроса қилолмасликлари натижасида мустамлакачи мамлакатларга асрлар давомида қул ва тобеъ бўлиб келганлар. Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам бу ҳолатларни ўн тўрт аср муқаддам ’’ўзга умматларга ўлжа’’ бўлиш деб тушунтириб ўтганлар. Сахобалар ўлжа бўлиб қолишнинг сабаби ’’озчилигимизданми’’ деб сўраганларида, пайғамбар алайҳис салом ’’сел ирмоқлари каби тарқоқ бўлишликда ’’ эканлигига урғу берганлар. Мана ниҳоят 21 аср келди. Ҳамма халқлар қатори мусулмон бўлган халқлар ҳам ўзлигини таний бошлади. Ўз юртларининг ривожи ва тарихи борасида изланишларни тадқиқ қила бошладилар. Ҳар бир инсон боласининг ота онаси бир эканлиги, ягона ислом динигина ’’нажот кемаси’’ эканлиги мусулмонларгагина эмас, балки номусулмон халқларга ҳам аён бўла бошлади. Мусулмонлар ягона уммат қаторида яшагандагина низолар, келишмовчиликлар олди олинишини ҳам идрок этмоқдалар. Бўлиниб, ёрилишлик эса доим ислом халқларига офатлар ва мусибатлар олиб келаётганига иқрор бўлмоқдалар. Мусулмонлар орасида ҳеч қандай талашишга ва араз нифоқ қилишга ўрин йўқ эканлигига ҳам амин бўлмоқдалар.

     Демак, фақат ва фақат мухаббатлашган ҳолда мусулмонлар ҳамкорлигини барпо этмоқ ва дўстлашиб иноқ бўлмоқ  сари илдамламоқ зарур. Шунда Яратган Аллоҳимизнинг ’’ли таъарофу’’ ҳукмини, яъни танишиб аҳил бўлишлик ишини амалга оширган бўламиз. Биз мусулмонларга аразлашиш, гина сақлаш асло мумкин эмас. Чунки исломда уч кундан ортиқ аразлашишлик мумкин эмас. Бир йил аразлашганни Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам қон тўккан билан баробар деганлар. Ҳар пайшанба (баъзи ривоятларга қараганда душанба куни ҳам) одам боласининг амаллари қабул бўлиш учун кўтарилади. Аразлашганларнинг эса амаллари рад қилинишини ҳам пайғамбар алаҳис салом маълум қилганлар. Гина бўйича ярашмасдан вафот топганларни эса абадий жаннатга кирмаслигига башорат берганлар.       

       Аллоҳ Субханаҳу ва Таъоло барча мусулмонларни бир тана, бир жасаддек иноқ ва иттифоқ бўлишларини насиб этсин! Аллоҳнинг каломига қулоқ тутадиган, Унинг Ўзигагина итоат этадиган, мусулмонларни дўст тутиб, улар билан яхшилик ва тақво йўлида ҳамкор бўлишликни мушарраф айласин! Тарихда бўлиб ўтган парчаланиш ва қора кунлар яна қайтиб мусулмонлар устига тушишидан Аллоҳнинг Ўзи сақласин! Охирги дуойимиз ва барча мақтову олқишлар Оламлар Роббиси Аллоҳ учундир!

- - -