Дунё ва мусулмонлар

Дунё ва мусулмонлар “Қувайт”

1768 Ko'rilgan Дунё ва мусулмонлар

Дунё ва мусулмонлар “Қувайт”

Осиё қитъасида, Арабистон ярим оролида жойлашган. Ироқ ва Саудия Арабистони билан чегарадрш. Пойтахти Қувайт шаҳридир. Аҳолиси 2 млн 40 минг киши. Ҳудуди 17,8 минг км2. 3 та вилоятдан иборат. Расмий тили – араб тили. Пул бирлиги – қувайт динори (кучли валюта хисобланади). 7-асрдаёқ ислом Қувайт сарҳадларига етиб келган. 16-асрдан эса Усмонлилар халифаси таркибига кирган.1899-йилдан Англия тасарруфига ўтди. 1961-йили 19-июнда мустақилликка эришган. 1990-йил 2-августда Саддам Хусайн президент бўлиб турган Ироқ давлати Қувайтни босиб олган ва ўзининг вилояти деб эълон қилган. 29 мамлакатдан иборат коалиция кучлари Ироққа қарши уруш бошлаган. 1991-йили 26-февралда Қувайт Ироқ қўшинларидан озод бўлган.

Дунёдаги бой мамлакатлардан бири бўлиб, “қора олтин” ҳисобланмиш нефт саноати ривожланган давлатдир. Валюта тушумининг 94% нефт саноатига тўғри келади. Асосий нефт конлари: Ал-буркан, Ал-макфа, Вафра, Ахмади. Фойданинг 10 %и “келгуси авлодлар жамғармасига” ўтказилади.

- - -