Дунё ва мусулмонлар

Дунё ва мусулмонлар “Қамар ороллари”

2376 Ko'rilgan Дунё ва мусулмонлар

Дунё ва мусулмонлар “Қамар ороллари”

Африка қитъасининг шарқий томонида, Ҳинд океанида жойлашган. Пойтахти Морони шаҳридир. Аҳолиси 615 минг кишига яқин. Аҳолисининг фақатгина 1 %и католиклардир холос. Қолганларининг ҳаммаси мусулмонлардан иборат. Ҳудуди 1,9 минг км2. 3 та округдан иборат. Расмий тили – араб ва француз тиллари. Пул бирлиги – қамар франки. Бу оролларга мусулмонлар келиши ва қатнови ислом ёйилишига сабаб бўлиб, 15-19 асрларда мусулмон султонликлар мавжуд бўлган. 19-асрда Франция бу оролларни мустамлака қилган. 1946-йили Франциянинг Мадагаскар мустамлакаси таркибидаги маъмурият, 1961-йили Франциянинг “денгиз орти ҳудуди”, 1968-йили ички ўзини бошқарув мақомини олган. 1975-йили эса мустақил деб эълон қилинган. 1978-йилдан 2002-йилгача Қамар Ороллари Ислом Республикаси дейилган, кейин қисқартирилиб Қамар Ороллари деб юритиляпти. Бу ўлкада ўқувчилар 4-ёшдан мадрасага қатнайдилар. 2 йил давомида Қуръон ўрганадилар. Мактаблари 6 йиллик, тўлиқсиз ўрта мактаби эса 4 йилликдир. Яна тўлиқ ўрта мактабининг 7 йиллиги мавжуд. Қишлоқ хўжалик зироатида ванил етиштиришда, экспорт қилишда дунёда 2-ўринда туради. Кокос палмасининг ёнғоғи ва мағизи, кофе ҳам етиштиради.

Африка қитъасининг шарқий томонида, Ҳинд океанида жойлашган. Пойтахти Морони шаҳридир. Аҳолиси 615 минг кишига яқин. Аҳолисининг фақатгина 1 %и католиклардир холос. Қолганларининг ҳаммаси мусулмонлардан иборат. Ҳудуди 1,9 минг км2. 3 та округдан иборат. Расмий тили – араб ва француз тиллари. Пул бирлиги – қамар франки.

     Бу оролларга мусулмонлар келиши ва қатнови ислом ёйилишига сабаб бўлиб, 15-19 асрларда мусулмон султонликлар мавжуд бўлган. 19-асрда Франция бу оролларни мустамлака қилган. 1946-йили Франциянинг Мадагаскар мустамлакаси таркибидаги маъмурият, 1961-йили Франциянинг “денгиз орти ҳудуди”, 1968-йили ички ўзини бошқарув мақомини олган. 1975-йили эса мустақил деб эълон қилинган. 1978-йилдан 2002-йилгача Қамар Ороллари Ислом Республикаси дейилган, кейин қисқартирилиб Қамар Ороллари деб юритиляпти.

     Бу ўлкада ўқувчилар 4-ёшдан мадрасага қатнайдилар. 2 йил давомида Қуръон ўрганадилар.  Мактаблари 6 йиллик, тўлиқсиз ўрта мактаби эса 4 йилликдир. Яна тўлиқ ўрта мактабининг 7 йиллиги мавжуд.

     Қишлоқ хўжалик зироатида ванил етиштиришда, экспорт қилишда дунёда 2-ўринда туради. Кокос палмасининг ёнғоғи ва мағизи, кофе ҳам етиштиради.

- - -