Дунё ва мусулмонлар

Дунё ва мусулмонлар “Яман”

2645 Ko'rilgan Дунё ва мусулмонлар

Дунё ва мусулмонлар “Яман”

Осиё қитъасидаги Арабистон ярим оролининг жанубий қисмидаги давлат. Саудия Арабистони ва Уммон билан чегарадош. Ғарбда Қизил денгиз, жанубда эса Адан қўлтиғи ва Арабистон денгизи ўраб туради. Пойтахти Сано шаҳридир. Аҳолиси 19 млн 300 минг киши. Ҳудуди 528 минг км2. 19 та муҳофазадан иборат. Расмий тили – араб тили. Пул бирлиги – Яман риали. Яман ҳудудига ислом Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик пайтларидаёқ етиб келган. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу Яманга жўнатилгани машҳурдир. 9-асрдан бошлаб пойтахт Сано бўлган Яфурийлар давлати, пойтахти Забид шаҳри (Сано шаҳрининг жанубидаги шаҳар) бўлган Зиёдийлар давлати вужудга келди. 10-асрда эса Яман ҳудудининг бир қисми шиалик асосидаги Зайдийларга ўтди. 16-аср бошида Усмонли турклар Яман ерларини ўз таркибига қўшдилар. 1633-йили эса Зайдий имомлари бошчилигида имоматлик тузилди.

19-асрда Миср подшоси Мухаммад Али қўшинлари Яманни эгаллади ва 1840-йилгача Мисрга тобеъ бўлди. 1870-йилларда Шимолий Яманда Усмонлилар ҳукмронлиги тикланди. 1911-йили Автоном ҳуқуқига эга бўлди. 1918-йили 26-сентябрда Сано шаҳрида бўлган инқилоб натижасида қироллик ағдарилди ва Шимолий Яман, Яман Араб Республикаси бўлиб тузилди. Жануб томони инглизлар қўлида бўлиб, 1962-йили Жанубий Арабистон Федерацияси тузилди. 1967-йили Англия Жанубий Яманнинг мустақиллигини тан олишга мажбур бўлди ва шу йили 30-ноябрда Адан шаҳридан қўшинларини олиб чиқиб кетди. 1990-йили икки Яман бирлашиб, Яман республикаси ташкил топди ва Шимолий Яман пойтахти бўлган Сано Яманнинг яна пойтахти бўлиб қолди.

     Яманда кофе ва хурмо ўстирилади. Боғдорчиликда эса анжир, ўрик ва анор, саноатида нефт, ош тузи, темир рудаси, ярим қимматбаҳо тошлар қазиб олинади. Яманда темир йўли йўқ. Қиш ойларида ҳам 25 о гача иссиқ бўлиб туради.

     Президенти 1990-йилдан Али Абдуллоҳ Солиҳдир. У 1978-йилдан 1990-йилга қадар Шимолий Яманнинг ҳам президенти бўлиб келган. 2011-йили бўлиб ўтган бошқа араб юртларининг инқилоби бу Яман юртига ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Бир қанча намойишлар бўлиб ўтди. Давлат бошлиғи Саудия Арабистонида даволаниб келди. У суиқасд тарзида ўқдан жароҳатланган эди.  

- - -