Дунё ва мусулмонлар

Дунё ва мусулмонлар “Чад”

2120 Ko'rilgan Дунё ва мусулмонлар

Дунё ва мусулмонлар “Чад”

Африканинг марказида жойлашган давлат. Ливия, Судан, Марказий Африка Республикаси, Камерун, Нигерия ва Нигер давлатлари билан чегарадош. Пойтахти Нжамена шаҳридир. Аҳолиси 9 млн киши. Ҳудуди 1 млн 284 минг км2. 28 та префектурага бўлинади. Расмий тиллари – араб ва француз тиллари. Пул бирлиги Африка франки. Қўшни юртлар каби бу ҳудуд ерларига ҳам ислом кириб келган. 9-асрда Чад кўли ҳавзасида Канем деган давлат пайдо бўлган. У таназзулга учрагач, 14-аср охирида Борну давлати, Водам давлати, 16-асрда эса Багирми, 19-асрда Роббаҳ давлатлари вужудга келган. 19-аср охири 20-аср бошларида Чад кўли ҳавзасини Британия, Германия ва Франция эгаллаб олишга интилдилар. 1904-йилдан Франциянинг мустамлакасига айланди. 1960-йилга келиб Франция мустақиллик беришга мажбур бўлди ва 11-август куни мустақил давлат деб эълон қилинди.

Чад иқтисодан заиф ривожланган давлат ҳисобланади. Чорвачилигида қорамол, қўй ва эчки боқилади. Аҳолисининг учдан бир қисми кўчманчи ва ярим кўчманчи чорвадорлик билан шуғулланади. Чад ҳудудида умуман темир йўл йўқ. Ҳудудида саванналар мавжуд бўлиб, у ерларда фил, жирафа, кийик, каркидон, арслон, леопард, чиябўри бор. Қушлардан эса туяқуш, сақоқуш ва қизилғоз мавжуд. Ҳайвонларни муҳофаза қилиш ва ўрганиш учун Закума боғи ташкил қилинган. Ғарб томонда Чад кўли жойлашган. Иссиқ 50 Со гача бўлиб, совуқ кунларда эса 21 Со гача иссиқ бўлиб тураверади. Чаднинг шимолида дунёдаги машҳур “Сахрои Кабир” чўли жойлашган.  

- - -