Дунё ва мусулмонлар

Дунё ва мусулмонлар “Фаластин”

2185 Ko'rilgan Дунё ва мусулмонлар

Дунё ва мусулмонлар “Фаластин”

Ўрта ер дегизининг шарқий соҳилида ҳамда Ғазо сектори ва Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги ерларда икки бўлиниб жойлашган юрт. Ҳали тўлиқ давлат мақомига эга эмас. Аҳолиси 6 млн киши 3 ярим млн дан ортиқ киши эмиграцияда яшайди. Ҳудуди; Ғазо сектори 378 км2. Икки давлат пул бирлигидан фойдаланади: Иордания динори ва Исроил шекели. Расмий тили – араб тили. Ғазо сектори Миср ва Исроил билан, Иордан дарёси соҳилидаги Фаластин ерлари эса Исроил ва Иордания билан чегарадош. Ушбу ҳудудда Ўлик денгизи жойлашган бўлиб, Иордания – Фаластин, Иордания – Исроил оралиғида жойлашган. Фаластин тарихи қўшни мамлакатлар Сурия, Иордания сингари давом этиб келган. Улардан фарқли томони шундаки, унинг ҳудудида Қуддус шаҳри бўлиб, маълумки у жой пайғамбарлар юрти бўлиб, ҳатто Қуръонда зикр қилинган шаҳардир. Мусулмонлар пайғамбаримиз Мухаммад алайҳис-салом бошчилигида 17 ой муддат ичида шу шаҳарда жойлашган Ал-Ақсо масжиди томонга қараб намоз ўқиганлар. Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидида ўқилинган намоз, бошқа жойда ўқилинган намозлардан (Макка ва Мадинадан ташқари) минг маротаба афзаллиги мусулмон оламига маълум.

Энди 1869-йилга келиб Фаластин ўлкаси Европаликларнинг диққат эътиборини янада торти. Авваллари бу ерларни салибчилар эгаллаб, ноумид бўлган бўлсалар, бу сафар Сувайш каналининг очилиши Фаластиннинг стратегик ва иқтисодий аҳамиятини янада кучайтирди. Чунки, Сувайш канали Ўрта ер денгизи билан Қизил денгиз уланиши билан биргаликда Европа билан Осиёни ҳамда Шарқий Африка томон билан Австралия қитъаларига қулай денгиз йўли ўтилишига осонлик туғдирди. 1-жаҳон уруши йилларида Фаластин Германия, Туркия ва Англия қўшинларининг уруш майдонига айланди. Бу рақобат Англия устунлиги билан якунланди. 1948-йилга келиб бу ўлка ҳудудида Исроил давлати барпо этилди. 1948-49 йилларда араб – исроил уруши бошланган. Араб мамлакатчилиги учун мўлжалланган ҳудуднинг бир қисми ҳамда Қуддус шаҳрининг ғарбий қисми босиб олинди ва 900 мингдан зиёд араблар ҳайдаб чиқарилди. 1949-йили сулҳ шартномасига биноан, Исроил билан қўшни араб давлатлари ўртасида деморкация чегара чизиғи белгиланди. 1964-йилга келиб Қуддусда Фаластин Озодлик Ташкилоти тузилди. 1967-йили июнда Исроил уч араб давлатига уруш бошлади. (Сурия, Миср ва Иорданияга қарши) Исроил бу юриши мобайнида Ғазо секторини, Синай ярим оролини ва Иордан ғарбий соҳилидаги ерни (Қуддусни ҳам) босиб олган.

     1989-йилга келиб Фаластин Озодлик Ташкилоти раиси бўлиб турган Ёсир Арофатни Фаластин президенти деб тайинлаганлар. 1994-йили май ойида Ғазо сектори ва Иордан ғарбий соҳилида Муваққат Фаластин Автономияси тузилди. 2004-йили ноябрда Ёсир Арофат вафот этгач, Махмуд Аббос унинг ўрнига тайинланган. Ёсир Арофат ҳаммаси бўлиб Фаластин етакчилигида 35 йил турган (1969-йилдан 2004-йилгача).

- - -