Дунё ва мусулмонлар

2002 Ko'rilgan Дунё ва мусулмонлар

Дунё ва мусулмонлар “Уммон”

Осиё қитъасидаги Арабистон ярим оролининг жанубий – шарқида жойлашган. Яман, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари билан чегарадош. Атрофида Уммон қўлтиғи ва Арабистон денгизи бор. Пойтахти Маскат шаҳридир. Аҳолиси 2 млн 700 минг кишидан иборат. Ҳудуди 212,4 минг км2. 59та вилоятга бўлинади. Расмий тили – араб тили. Пул бирлиги эса – Уммон риали. 7-аср ўрталарида ислом Уммон ҳудудига ҳам кириб келган. 8-аср ўрталарида халифа ноибига қарши қўзғолондан сўнг, у мустақил “имомлик” га айланди ва уни имом идора эта бошлади. 9-аср охири эса Аббосийлар Уммонни ўзига итоат қилдира бошлади. 11-аср охирига келиб, яна алоҳида мамлакат бўлиб қолди. 1515-йили Уммоннинг барча соҳил қисмини португаллар босиб олди ва 1650-йили эса озод қилинди. 18-асрнинг 2-ярмида Британия ва Франция

босиб олиш учун кураш бошлади. Уммоннинг баъзи қисми Англия протекторатига айлантирилди. Уммон ҳудуди уч қисмга: Уммон имомлиги, Маскат султонлиги, инглизлар босиб олган шимолий соҳилга бўлиниб кетди. Бу ердаги мустамлакачилик урушлари 1959-йилгача бўлиб келди. 1965-йили Уммондан инглиз босқинчи қўшинларини чиқариб юбориш, унга мустақиллик бериш ҳақидаги таклифни БМТ бош ассамблеяси маъқуллади. 1970-йили охирида Маскат султонининг ўғли Қобус ибн Саид Уммон имомлиги билан бирлашиб, Уммон султонлигининг тузилганини эълон қилди.                         Уммон султонлиги нефт ва газ саноати ривожланаётган давлат бўлиб, буни қазиш 1967-йилда бошланган.

  юклаб олиш