Дунё ва мусулмонлар

Дунё ва мусулмонлар “Туркманистон”

2058 Ko'rilgan Дунё ва мусулмонлар

Дунё ва мусулмонлар “Туркманистон”

Ўрта Осиёнинг жанубий-ғарбида жойлашган. Қозоғистон, Ўзбекистон ва Эрон билан чегарадош. Ғарб томонида Каспий денгизи бор. Пойтахти Ашхабод шаҳридир. Аҳолиси 5 млн га яқин. Ҳудуди 488,1 км2. 5 та вилоятдан иборат. Расмий тили – туркман тили. Пул бирлиги – манат. Ислом фотихлари Ўрта Осиёга айнан Туркманистон ҳудудидан ўтиб келганлар. 8-аср бошларида ислом ёйила бошланган. Кейин Тоҳирийлар давлати таркибида бўлган, сўнг Сомонийлар, Салжуқийлар ва Хоразмшоҳлар давлатлари қўлида бўлган. Мўғуллар бостириб келиши билан мўғулларга қарам бўлган. 1370-80 йиллар мобайнида Темурийлар таркибига қўшилди. 16-аср охиридан Хива хонлиги ва Бухоро амирлигига қарам бўлган. Бир қисми эса Эронга ўтиб қолган. 1869-85 йиллар оралиғида Россия босиб олган. 1918-йиллар Закаспий вилояти номи билан,

1921-йили августдан Туркманистон вилояти номи билан Туркманистон Автоном Республикаси таркибида бўлган. 1924-йили 27-октябрда Туркманистон Совет Республикаси деб ташкил қилинди ва СССР таркибига киритилди. 1991-йили 27-октябрда мустақиллик эълон қилган.

     Туркманистонда газ ва нефт, кўмир, олтингугурт, қора ва рангли металл, мис, алюминий ва симоб конлари бор. Кимё, энергетика саноати ҳам мавжуд. Деҳқончиликда пахта, буғдой, арпа, шоли экилади. Давлат рамзида (гербида) ҳам пахта ва буғдой тасвирлари ва от расми мавжуд. Тоғли жойларда йилқичилик, қорамол, қўй-эчки, туячилик мавжуд.

     Июл ойида Туркманистоннинг жанубида ҳаво иссиқлиги 50 Со гача кўтарилади. Туркманистоннинг 80%ида доимий оқар сув йўқ. Катта ва серсув Амударё оқиб ўтади. Бу дарёнинг суви Қорақум канали орқали Баҳарденгача борган бўлиб, 900 км дан иборат.

- - -