Дунё ва мусулмонлар

Дунё ва мусулмонлар “Судан”

1824 Ko'rilgan Дунё ва мусулмонлар

Дунё ва мусулмонлар “Судан”

Африка қитъасининг шимолий-шарқида жойлашган бўлиб, Африкадаги майдони жиҳатидан 1-ўринда турадиган давлатдир. Эритрея, Эфиопия, Кения, Уганда, Конго, Марказий Африка Республикаси, Чад, Ливия ва Миср билан чегарадош. Шимолий-Шарқини Қизил денгиз ўраб туради. Пойтахти Хартум шаҳридир. Аҳолиси 37 млн кишидан ортиқроқ. Ҳудуди айтиб ўтилгандек Африкадаги катта майдонни эгаллаган бўлиб, 2 ярим млн км2 дан иборат. 26 та штатга бўлинган. Расмий тили – араб тили. Пул бирлиги – судан динори. 7-асрларда мусулмонлар Судан ҳудудларига кириб келиши билан, христиан (насоро) бўлган халқлар исломга кира бошлаган. 14-аср охири 16-аср бошларида мусулмон давлатлари бўлган, Дарфур ва Сеннар султонликлари мавжуд бўлган. 1820-22 йилларда Миср ҳукмдори Мухаммад Али эгаллади ва Миср мулкига айлантирилди. Ундан аввал Усмонли турклар таркибига расман қўшилган эди. 1860-70 йилларда Британия таъсири кучая бошлади. 1899-йилги битимга кўра Англия - Миср Судани деб атала бошлади.

Инглизлар Суданни пахта базасига айлантирди. 1955-йили мустамлака қўшинлар чиқиб кетилди. 1956-йили 1-январда Судан мустақил давлат деб эълон қилинди.

     Судан ақоқиё (араб клейи) етиштиришда дунёда етакчи ўринда туради. Хурмо ва шакарқамиш етиштирилади. Чорвачиликда қорамол, қўй, эчки, туя, хачир ва йилқи боқилади. Пахта етиштиришда эса Африка қитъасида Мисрдан сўнг 2-ўринда туради. Олтин , уран, хром, темир ва марганец рудалари қазиб олинади. Минг йиллар давомида ўсиб тураверадиган “баобаб” дарахти ҳам Судан ўрмонларида мавжуд. Ҳайвонот дунёси ҳам бой. Кийик, жирафа, фил, қоплон, арслон, бегемот, туяқуш, тимсоҳ, марабу ҳайвонлари бор.

- - -