Дунё ва мусулмонлар

Дунё ва мусулмонлар “Сенегал”

1637 Ko'rilgan Дунё ва мусулмонлар

Дунё ва мусулмонлар “Сенегал”

Африка қитъасининг ғарбида жойлашган, Атлантика океанининг шарқий соҳилларида жойлашган давлат. Мавритания, Мали, Гвинея, Гвинея-Бисау ва Гамбия билан чегарадош. Пойтахти Дакар шаҳридир. Аҳолиси 10 млн 600 минг киши. Ҳудуди 196,2 минг кв2. 10 вилоятдан ташкил топган. Пул бирлиги – африка франки. Расмий тили – француз тили. Африкадаги қўшни давлатлар каби бу Сенегал ҳудудига ҳам ислом кириб келиши билан халқ орасида ёйилган. 15-асрда португаллар бостириб киришган. Улар Сенегалдан фил суяги, олтин қумни ташиб кетиш билан бирга қул савдосини ҳам авж олдиришган. 17-асрда эса французлар кириб келишди. 1895-йили эса Сенегал ҳудуди Француз Ғарбий Африкаси таркибига киритилди. 1959-йили январда Сенегал ва Франция Судани номи билан юритилган Мали давлати бириктирилиб “Мали Францияси” барпо этилди. Орадан бир йил ўтиб, Сенегал ўзи алоҳида мустақил давлат этиб эълон қилинди.

Ер ёнғоқ етиштириш ва уни қайта ишлашда дунёда етакчи ўринлардан бирида туради. Тариқ, шоли, маккажўхори, мойли палма ва пахта етиштиради. Фасфорит, ош тузи ва мармар қазиб олинади. Спортда; футбол борасида яхши натижани қўлга киритган. 2002 йили Жанубий Корея ва Японияда ўтказилган жаҳон чемпионатида ўзининг гуруҳ босқичидан муваффақиятли чиқа олган. Биринчи ўйиндаёқ жаҳоннинг ва Европанинг ўша пайтдаги (1998-йил жаҳон, 2000-йил Европа) чемпиони Франция терма жамоасини мағлубиятга учратган. Гуруҳдан чиққач 1/8 финалда Швеция терма жамоасини мағлубиятга учратган. Фақат ¼ финалдагина Туркияга имкониятни бой берган. Демак, мусулмон юрт вакилларидан бўлган Сенегал дунё спортида анча илдам қадам ташлаган юрт бўлди ва ўша вақтнинг кучли “саккизта”лигига кира олди.

- - -