Илм чашмаси » Илм чашмаси 5

Аллоҳга суяниш (таваккул )

4027 Ko'rilgan Илм чашмаси 5

Аллоҳга суяниш (таваккул )

Аллоҳга иймон келтирган кимса, бирон-бир иш қилса сабабдан сўнг, Аллоҳга суяниб, таваккул қилади. Ишларнинг натижаси Аллоҳнинг ҳоҳшига, изни-иродасига боғлиқдир. Масалан, киши ерга кўчат ўтқазади, бу сабабдр. Энди уни кўкка бўй чўзиб, гуллаб, мева беришини эса Аллоҳдан сўраб, Унинг ўзига таваккул қилади. Таваккул қилиш - дин манзилатлари ичида олий манзилатдир. Аллоҳнинг ўзи таваккул қилиб, ўзига суянган кимсаларни яхши кўради . “Албата Аллоҳ таваккул қилгувчиларни яхши кўради” (Оли- Имрон сураси , 159 – оят мазмуни )

Бошқа  оятда  эса:  “Унга (Аллоҳга) ибодат қил! Ва унга  таваккул эт!” дейди.   

                                                                (Ҳуд сураси,  123-оят мазмуни )

     Иймонли кимсалар доим Аллоҳга суяниб, унгагина ишониб иш кўрадилар. Иймондан воз кечган кимсалар эса молим, пулим фойда беради, таниш-билишларим, обрўйим мени қутқазади дея, пуч нарсага суяниб оладилар.

     Ўтмишда истиқомат қилиб ўтган Шуъайб алайҳис-салом амали бизга сабоқ бўлмоғи лозим. У пайғамбар сўзи Қуръонда зикр этилиб, баёни келган:

“Ва Ёлғиз Аллоҳнинг ёрдами билангина  муваффақ  бўлурман. Ўзига суяндим ва  Ўзига  илтижо   қилурман!”          

                                                               (Ҳуд  сураси , 88-оят мазмуни )

     Имоми Ахмад таваккул ҳақида сўралганда, шундай деб жавоб берган эканлар: “(Таваккул) бу – яратилган халқдан ноумид бўлиб,  шараф  топишдан  узилган (иш дир)!” Албатта  таваккул  этган   кимса, умидни фақат  Аллоҳгагина  боғлайди,  ўзига ўхшаган   инсондан,  ўзиданда  хақирроқ,  заифроқ  махлуқотга  боғланиб   қолмайди.  Биз  иймон  аҳлининг ягона ишончи  ва ягона сўзи  бўлиши  лозим. У ҳам бўлса,  Аллоҳнинг Каломига мувофиқ:

“Парвардигоро, Ёлғиз Ўзингга таваккул  қилдик  ва Ўзингга  инобат – тавба  қилдиг.  Ёлғиз  Сенгагина  қайтишимиз  бордир”.  

                                                  ( Мумтаҳана сураси ,  4- оят  мазмуни )

     Иброҳим  алайҳис-салом  аёли  Хожар  ва  ўғли Исмоилни  кимсасиз  саҳрога, фақат  Аллоҳга  суяниб  ташлаб  кетганлар.  У ерда  сув  ҳам  бирор  ўсимлик  ҳам  йўқ  эди. Пайғамбар   Муҳаммад  алайҳиссалом  Абу  Бакр (р.а) билан  бирга  ғорда  яшириниб  ётганида, бирор  ҳимоячи  шахс  йўқ  эди.  Шунга  ўхшаш  ниҳоятда  кўп  тарихда  ишлар бўлганки,  таваккул  натижасида  Аллоҳ  ўз  бандаларини  хифзу - ҳимоятида  омон  сақлаган.  Шунинг  учун  фақат  Аллоҳдан  сўраш  ва  Аллоҳгагина  суяниш  ишнинг  мукаммали  ва  бароридан  келишидир. 

       Фузайл  ибн  Иёз: “Агар  сен  халқлардан  (ўзинга  ўхшаш  яралганлардан )  ноумид бўлиб, улардан  бирор  нарса  истамасанг, албатта  Хожанг  сенгга  ҳоҳлаган нарсангнинг  барчасини  беради!”  деганлар.

- - -