Илм чашмаси » Илм чашмаси 5

Иймонлиларга берилган ваъдалар.

3648 Ko'rilgan Илм чашмаси 5

Иймонлиларга берилган ваъдалар.

5. Иймонлиларга азоб берилмаслиги. “Агар шукр қилсангизлар ва иймонли бўлсангизлар, Аллоҳ сизларни нега азобласин?!” (Нисо сураси, 147-оят мазмуни) Банда ўзига ўхшаш бир банда томонидан озорланишни хуш кўрмайди. Нафақат қўл, оёғида, балки тилидан ҳам озор топмасликни яхши кўради. Охират азоби жуда қаттиқ азобдир. Аллоҳ ўз каломида: “У кунда (Аллоҳнинг) азоби каби ҳеч ким азоблай олмас”, дея марҳамат этган. (Вал-фажр сураси, 25-оят мазмуни)

Иймонлиларнинг ўша тасаввур этиб бўлмайдиган азобдан халос бўлар эканлар. Аллоҳ уларга азобни раво кўрмас экан.

  1. Хавф-хатар бўлмаслиги ва ғам чекмасликлари.

     “Бас, кимлар иймон келтириб, (ўзларини) тузатсалар, уларга хавфу хатар йўқдир ва улар ғамгин бўлмаслар”.     

                                                   (Анъом сураси, 48-оят  мазмуни)

  1. Иймон аҳли учун даражотлар, мағфират (кечирим) борлиги .

      Улар учун (иймонлилар учун) Роббилари ҳузурида (юксак) даражалар,  мағфират ва улуғ ризқ бордир”,  дейилган .

                                                         (Анфол сураси 4-оят мазмуни )

     Дунёда даража  кўтарилиши учун, мақталиб обрў топиш учун одамлар тер тўкиб меҳнат қилади. Баъзилар ҳатто сохталик билан ном қозонишга уринади. Аммо, дунёда топажак унвонлар ва даражалар баъзи сабаблар билан ёки ўлим билан якун топади. Охиратда, Робб Таъоло олдида даражот кўтарилиши, гуноҳлар кечирилишлиги улкан бахтдир.

      Аллоҳ Ҳақ Таъоло: “Аллоҳ сизлардан иймон  келтирган ва илм ато этилган  зот ларни (баланд) даража - мартабаларга кўтаради. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан Хабардордир”, дейди.

                                                          (Мужодала  11-оят  мазмуни)

- - -