Илм чашмаси » Илм чашмаси 5

Яхшиликка шукр, ёмонликка сабр.

4016 Ko'rilgan Илм чашмаси 5

Яхшиликка шукр, ёмонликка сабр.

Тақдирда рўй берадиган ҳар - бир катта – кичик воқеа - ҳодисаларга гўзал муносабатда бўлиш, у тақдирни ягона Аллоҳ белгилаган деб чин иқрор билан туриши ҳам қалбдаги иймон шижоатига қувват бўлади. Росулуллоҳ (с.а.в): “Иймонли-муъминнинг ишига ажаб! Унинг ишининг ҳаммаси яхшиликдир. У иймонли муъминдан бошқа бирортасида бўлмайди. Унга хурсандчилик етса, шукр қилади. У унга яхшиликдир. Агар мусибат етса, сабр қилади ва у унга яхшиликдир.” деганлар (Муслим ривояти)

Хурсандчилик етганда унга шукр билан, мусибат, дарду - алам етганда сабру - матонат билан туриш ҳақидаги ҳақиқатни пайғамбаримиз Мухаммад (с.а.в) ошкор этмоқдалар. Шодлик ҳам, мусибат - қийинчиликлар ҳам барчаси Аллоҳ томонидан бериладиган тақдир аломатларидандир. Аллоҳимиз: “На ерга ва на ўзларингизга бирон мусибат  етмас, магар(етса), Биз уни пайдо қилишимиздан илгари Китобда (Лавҳул-маҳфузда  битилган) бўлур. Албатта бу  Аллоҳга осондир. Токи сизлар қўлларингиздан кетган нарсага қайғурмагайсизлар”, дейди .

                                                 (Хадид сураси, 22-23 оятлар мазмуни)

     Демак, иймон эгаси қўлидан кетган нарсага ҳечам қайғурмай, ғам чекмай, Аллоҳ берган хурсандчиликка ҳаволаниб, ўзини йўқотмай туриши зарур бўлар экан. Яна бошқа бир оятда: “(Бирон кимсага) бирон мусибат етмс, магар Аллоҳнинг изни – иродаси билангина (етур). Ким Аллоҳга иймон келтирса, у Зот унинг қалбини (тўғри йўлга) ҳидоят қилур...” дейилган.

                                                             (Тоғобун сураси 11-оят мазмуни)

- - -