Хазиналар очқичи » Хазиналар очқичи 6

Чиройли тилаклар – муъминнинг кўрки

7590 Ko'rilgan Хазиналар очқичи 6

Чиройли тилаклар – муъминнинг кўрки

А) Уйинг қуёш, қалбинг эса иймон нурига тўлсин! Б) Топганинг ҳамда сарф этганинг – жаннат остонасига поёндозлар бўлсин! В) Мусибатлар аришини кутган кўзларинг қиёмат интизорлигини мутлақо кўрмасин! Г) Забонинг Аллоҳга тасбеҳ айтиб толиқмасин!

 

Д) Мискин учун қилган камтарлигинг, ҳисоб малоикаларини сенга қилсин мулойим!

 

 

Е) Дўстинг корига яраган билак ва елкаларинг хатолик хуржунин ортиб, ҳаргиз кўрмасин олов!

 

Ё) Илм сари ташлаган қадамингга жаннат гулларидан бўлсин поёндоз!

 

Ж) Хонадонинг учун қилган саъйинг, Сафо-Марвадек келтирсин савоб!

 

 

З) Илм ила суғорилган кечаларинг бадалига сенга ато этилсин зулумотлардан қоқилмаслик!

 

 

И) Бошинг сира махшар ташвишин кўрмасин!

 

 

Й) Йўлдан четлатган озоринг, сиротингни қилсин равон!

 

- - -