Солиҳ зурриёт сари

Кутилаётган меҳмон

3683 Ko'rilgan Солиҳ зурриёд сари

Кутилаётган меҳмон

Биз таъриф этаётган жажжи меҳмон бу ёруғ оламни кўришидан олдин, йўқлик оламида эди. (Фақат Аллоҳ билади у олам қандай эканлигини) “Ўлик танангизга жон берган, кейин ўлим берадиган, сўнгра яна тирилтирганидан кейин ўзига қайтажагингиз – Аллоҳни қандай инкор қиласиз-а?” (Бақара сураси 28-оят мазмуни) Ўша йўқлик оламида ўлик ҳолатдан тирилтирган Аллоҳгина фарзанддек бебаҳо неъматни ато қила олади холос. Бошқа ҳеч-бир кимса бу жараённи амалга ошира олмайди. Фарзанд пайида бўлиш ҳолати эркагу-аёл жуфтлашувидан содир бўлаётганга ўхшасада, аммо у фарзанд дунёга келишига Аллоҳ томонидан амру-фармон бўлмаса, бу неъмат ато этилмайди. Ўтмишда қанча-қанча солиҳ кишилар ҳатто пайғамбарлар

ҳам кексалик ёшларигача фарзанд неъматидан маҳрум бўлиб турганлар.

     “Дарҳақиқат бизнинг элчиларимиз-фарришталар Иброҳимга (Исҳоқ исмли фарзанд кўришлиги ҳақида) хуш хабар билан келиб, салом бердилар”                                        (Худ сураси 69-оят мазмуни)

     Закариё (а.с) ҳам кексалик ёшларига етдилар, аммо бефарзанд эдилар. Роббиларига дуо-илтижо қилиб дедилар. “Эсланг: у Парвардигорига хуфёна дуо-илтижо қилиб, деган эди: Парвардигорим, дарҳақиқат менинг суякларим мўртлашди, кексаликдан бошим-сочим оқарди. Парвардигорим, мен сенга дуо қилиб (ҳеч қачон) ноумид бўлган эмасман. Мен ортимда қоладиган қориндош-уруғларим (менинг динимни зое қилиб юришлари)дан хавфдаман. Хотиним туғмас бўлиб қолган. Энди сен (менга) Ўз даргоҳингдан менга ва  бобом Яъқуб хонадонига меросхўр бўладиган бир дўст (яъни фарзанд) ҳадя этгин ва уни (Ўз наздингда) рози бўладиган (солиҳ) кишилардан қилгин.

                                                                       (Марям 3-6 оятлар мазмуни)

     Фарзандни тарбия қилиш, жуфтлар никоҳланиб бўлиб дарҳол эътибор қаратадиган энг аввалги юмушдир. Пайғамбар (с.а.в) жуфтлар фарзанд талаб қилишларидан аввал: “Аллоҳумма жаннибнаш-шайтона ва жаннибиш-шайтона ма розақтана” дейишни таълим берганлар.                                                                (Бухорий ривояти)                                                                                                                  

 

      Фарзанд то туғулгунга қадар ва ундан кейин ҳам жуфтлар харом луқма ва харом иш ва феъллардан йироқ бўлишлар зарур. Солиҳ ва савоб ишлар қилиб ортидан дуо қилиб бориши ҳам бўлажак фарзанднинг тарбиясига тааллуқлидир.

      Иброҳим (а.с) ўғли билан Каъба пойдеворини кўтариб шундай дуо қилганлар:

     “Парвардигоро бизни ўзингга бўйсунгувчилардан қилгин ва зурриётимиздан ҳам ўзингга итоат қиладиган кишилар чиқаргин. Ва бизга (қиладиган) ибодатларимизни ўргатгин ва тавба-тазарруларимизни қабул эт”!

                                                               (Бақара сураси 128-оят мазмуни)

Яна бошқа оятда:

Улар: Парвардигоро, Ўзинг бизларга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан шод-хуррамлик ҳадя этгин ва бизларни тақводорларга пешво қилгин” дейдиган кишилардир.

                                                            (Фурқон сураси 74-оят мазмуни)

     Солиҳ киши ҳузурига янги туғилган чақалоқни кўтариб ота-она келган эканлар ва тарбияни қачондан бошлашни сўраганларида, тўққиз ой кечикканларини айтган эканлар. Бу бежиз эмас албатта.                                                                                                                          

     Энди йиллар ўтиб, фарзанднинг бўйи ота ёки она бўйига етиб қолганда тарбия ҳақида ўйлашлар, фақат фарзандидан “куйиш” миқёсига тушиб қолгандагина уларнинг ҳолатига эътибор қаратиш лозим эканда, дейиш ишлари – жуда ҳам тарбия муддати ортга сурилганидан далолат эмасми?!

     Ким фарзандини солиҳ фарзанд бўлишини, дунё ва охиратда оила-хонадонига, жамиятига манфаати тегадиган киши бўлишини орзу этса, фарзандга ният қилгандан бошлаб, унинг тарбияси билан машғул бўлиши керак. @favvora.com

- - -