Хаётда кўп мухаббат ҳақида сўз юритилади. Бу мухаббатнинг аксари дунё ичида турган, ўткинчи нарсаларга қаратилгандир. Биз сўз юритаётган мухаббат-илоҳий мухаббат бўлиб, Ягона Роббга бўлган ишқ ҳақидадир. Асрлар давомида қанча солиҳлар ва зиёлилар бу ишқ ҳаловатида яшаб ўтдилар. Аллоҳга бўлган муҳаббат-тил билангина изҳор этиладиган сўз эмаслигини, улар жуда яхши билганлар. Улар мухаббат - пайғамбар алайҳиссаломга эргашиш, у кишининг гўзал хулқларидан ўрнак олган ҳолда яшашда, деб тан олганлар.
Жасорат борасида аёллар ичида жонбозлик кўрсатган аёлларнинг бири-Қурвонжон Додҳоҳдир. Уни Қурмонжон Мамат қизи деб ҳам номлашган. Қурвонжон Додҳоҳ милодий 1811-йили Ўш яқинидаги Моди қишлоғида таваллуд топган. Қўқон хонлиги вазири Алимбек додҳоҳ Хасан ўғлининг рафиқаси бўлган. Беш ўғил ва икки қизнинг онаси бўлган.
Алимбек додҳоҳ сарой фитнаси натижасида ўлдирилгач, эри ўрнига маълум муддат Андижон ҳокими бўлган. Кейин эса Олай воҳасига ҳоким бўлиб, Олай маликаси номи била машҳур бўлган. Чор Россиясининг мустамлакачилик зулмига қарши кўтарилган ҳалқ қўзғолонига бошчилик қилган. Бу қўзғолон милодий 1875-76 йиллар мобайнида бўлиб ўтган.
Мовароуннаҳр диёрида яшаб, истиқомат қилиб ўтган ақл-заковот соҳибларидан бири бўлган Сароймулкхоним-фарзанд тарбия этишда, илмга чанқоқ этишда муҳим ўрин тутган. Солиҳа оналар қаторида бу аёлни баён этишимиздан мақсад, сарой бекаси бўлишига қарамай, ўша даврнинг йирик подшоҳларидан бирининг аёли бўлишига қарамай илм-маърифат йўлида маҳнати синган, олимларга ҳомийлик қилган аёл ҳисобланади.
Сароймулкхонимни Бибихоним ҳам деб аташ одат бўлган. У милодий ҳисоб бўйича 1341-йили таваллуд топган. Ўн тўрт ёшида аввал амир Ҳусайн деб аталган кимсага турмушга чиққан. Ҳусайн қатл этилгач, йигирма тўққиз ёшида Амир Темурга никоҳланганлар.
Тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича, Сароймулкхоним ўз замонасининг юксак идрокли, фаросатли, тадбиркор, маслаҳатгўй ва етук ақл-заковат эгаси бўлганлар.
Умму Варақа розияллоҳу анҳо аёллар ичида шижоат ва пайғамбарга итоат этишда пешқадам бўлган саҳобия аёллардан эди. У аёл Набий соллоллоҳу алайҳи вассаламнинг хузурларига келиб, Бадрга боришликка изн сўради. Ўша вақтда Бадрда Макка мушриклари билан тўқнаш келадиган кун бўлиб, рамазоннинг ўн еттинчи, жума кунига тўғри келарди. Умму Варақа розияллоҳу анҳо ўзлари ҳикоя қилиб берганлар:
“Мен у (пайғамбар)га:
- Ё росулаллоҳ, менга изн беринг, сиз билан бирга ғазотда бўлсам ва касал-жароҳат етканларни қарасам. Шоядки Аллоҳ мени шаҳидлик билан ризқлантирса”, дедим.
У (пайғамбар):
“Уйингда қарор топгин! Албатта Аллоҳ Таъоло сени шаҳидлик билан ризқлантиради”, дедилар.
Пайғамбар алайҳис-салом яшаб, истиқомат қилган даврда яшаган саҳобия аёллар ҳам жуда итоатли ва жасура – довюрак бўлганлар. Баёни берилаётган, Умму Уммора розияллоҳу анҳонинг асл исмлари Насийба бўлган. Оталарининг исми Каъбдир.
Умму Уммора ансория (Мадиналик) аёллардан бўлиб, Хазраж қабиласига мансуб эди. Унинг акаси Абдуллоҳ ибн Каъб розияллоҳу анҳу Бадр иштирокчиларидан бири бўлган. Яна бир акаси Абдуррохман эса (Аллоҳ йўлида кўп) йиғловчи кимсалардан эди.
Умму Уммора розияллоҳу анҳо Ақоба кечасининг гувоҳи бўлганлар ва яна Ухуд, Худайбия, Хунайн ва Ямома кунларининг шоҳиди бўлган. Курашларнинг бирида ҳатто қўлидан ажраганлар.
Вақидий айтганлар: “(У аёл) Ухудни эри Ғозиййа ибн Амр ва икки ўғли билан шоҳиди бўлган. Қўлида меш билан сув тарқатган ва курашган. Сўнг гўзал имтиҳон билан имтиҳонланган, (яъни) ўн икки жойидан жароҳат олганлар.