Юксаклик сари

              بسم الله الرحمن الرحيم

                 БИСМИЛЛАҲИР РОХМАНИР РОХИЙМ

                    “ЮКСАКЛИК  САРИ

 

Рисола муаллифи : Р. Абдурраҳим ўғли

            Сўзбоши

   Яратувчи Аллоҳ Таъолога хамду-сано, сўнгги элчи Мухаммад Мустафога саловоту-саломлар бўлсин! Тубанлик деганда инсоният доим паст ва жирканч ҳолни тушуниб, ундан узоқ бўлишни истайди. Чунки, тубанлик ўз сўзидан маълум бўлаётган ҳол шуки, ҳақирлик сингари оёқ остидаги мавқеъни англатади. Хўш тубан кимса ва тубанлик мавзеъсида бўлмаслик учун кишига нима талаблар қўйилади?! Албатта кишини тубанликдан чиқиш йўли – илмга  бўлган ҳатти-ҳаракатига ва унга мос амал қилишига боғлиқ! Тубанликдан кишини илмдан бошқа нарса олиб чиқиши амри маҳолдир. Аллоҳ илм орқали инсонни бошқа жонзотлардек паст ва нафсига эргашиб хор бўлишидек ҳолидан – юксакликка  чиқишига имкон беради.

   Илм – Аллоҳнинг анбиёларига берган хазинасидир. У хазина силсила бўлиб, авлоддан-авлодга оғзаки равишда ҳам, ёзма китобат ҳолатда ҳам ўтиб келмоқда. Қайси бир кимса ўз ҳаётини илмга сарф этса – у тубанликдан юз ўгирган кимса ҳисобланади ва ҳақиқий, бебаҳо хазинага эга бўлган бўлади. Илм олиш, уни ўқиб ўрганиш маълумки кишидан меҳнат, вақт ва имконият талаб қилади. Энди ким ўз меҳнатини, вақти ва имкониятини илм учун аямай сарф эта олса у – юксаклик сари одим ташлаётган кимса деб эътибор қилинади.

   Илм талабига қадам ташлаган одам суюкли одамдир. Уни малоикалар суяди, анбиёлар суяди, ҳамда анбиёларга вафоли инсон бўлган сахобалар ҳам суйиб, эҳтиром қилишади. Сахоба Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу илм ғамида бўлганларга қарата:

   “Хуш келибсиз, ҳикмат чашмалари, зулумот-қоронғуликка чироқ бўлганлар, кийимлари эскириб-ямалгувчи, қалбларни янгиловчи, уйларда (илм учун) узоқ муддат ўтиргувчи ва ҳар-бир қабиланинг райхонлари бўлганлар!” – деб айтганлар.

   Иншааллоҳ ушбу китобнинг учинчи ва тўртинчи мавзуларида айнан илм ва унга амал қилиш мавзуси ҳам ёритиб ўтилади. Демак, тубанликдан юз ўгириш учун илм олишга харис ва тиришқоқ бўлмоғимиз керак. Доимо қўлимиздан китоб тушмаслиги ва тафаккуримиз илм-маърифат қатраларида ювилиб, мусаффо бўлиб туриши лозим. 

   Ушбу асарни “Юксаклик сари” деб ном беришдан мақсадимиз, унинг ичидаги мавзу-рисолаларни ўрганиб, амалга оширишга ҳаракат ва жазм қилсак, шояд юксаклик аталмиш тубанликнинг олди олинса. Ушбу китобда аввал рисола аталиши берилиб, сўнг ўша номдаги рисолани ўрганиш учун зарур бўлган мавзулар унинг остига ёзилиб, кейин ўша мавзу ёритилишга ўтган. Бу китобда ўн саккизта мавзу атрофида сўз боради. Аллоҳ барчага ўзи мададкор бўлсин, олаётган илмларимизни ўзларимизга манфаатли илмлардан қилсин!

Мундарижа

  1. “Нимани асраш муҳим?”

  2. “Азму-қарор – ниятнинг мустаҳкамлигидир!”

  3. Илмга оид рисола

  4. Ўрганга амал қилиш

  5. Иймон – ишонч мустаҳкамлигидир

  6. Қуръон ва унинг мўъжизалари

  7. Фитналардан сергак бўлиш

  8. Лоқайдлик – зарарли иллат

  9. Сукутнинг ҳам ўз ўрни бор

  10. Ҳомийлик – эзгу ишлар поёндозидир

  11. Мақтов ва танқид

  12. Қатъийлик – амаллар силжишига мадор

  13. Итоат – парокандаликка тўғон

  14. Қиёматда сўралувчи – илк амал

  15. Дунёга мафтункорлик ва дунёнинг интиҳоси

  16. Муваффақият сабаблари

  17. Мадина шаҳрининг таърифи

  18. Тарихий сулолалар

Ҳомийлик – эзгу ишлар поёндозидир

1677 Ko'rilgan

๏ Ҳомийлик – муҳтожларни ва яхши режали кишиларни қўллашдир. ๏ Ношукрлик ортидан Маккага келган мусибат. ๏ Мезонни ёмон ишлардан сақлаш лозимлиги. ๏ Од қавмининг дабдабали бинолар қуриб, ўйин-кулгига берилиши. ๏ Мискин ва етимларнинг ҳомийлари топадиган мукофотлар. ๏ Абу Ҳурайра ва аҳли суфа воқеаси. ๏ Муъминнинг ғамини аритувчи ҳомийнинг мукофоти ๏ Кишилар ҳаёт ичида ўзларининг кучи, маблағи ва илми етмаган ўринларда бошқа бир кишилардан имкониятларига кўмаклашиш истагида бўлишади. Муборак исломимизда кўмакка зарурати бор

Davomini o'qish »

Лоқайдлик – зарарли иллат

1860 Ko'rilgan

๏ Лоқайдлик – яхши амаллардан беэътибор қилувчи сифат. ๏ Қандай ўринда лоқайдлик инсонни эгаллаб олади? ๏ Амру-маъруф ва наҳий мункарга лоқайдликнинг таъсири. ๏ Исломий чорловнинг муҳим қирралари. ๏ Инсоният ўзи ҳам унинг атрофида ўраб турган ўсимлик, ҳайвонот ва бошқа жонзотлар ҳам зарар аталмиш машаққатга юз тутишининг асосида кўп нарсалар ётади. Одамдаги лоқайдлик сифати – ўшандай зарарлар оқиб келишининг сабабларидан биридир. Лоқайдлик сўзини турмушимизда ишлатиб, истеъмол қилсакда кўпинча унинг моҳиятини англаб етишдан узоқда юрамиз.

Davomini o'qish »

Фитналардан сергак бўлиш

1760 Ko'rilgan

๏ Молу-дунё фитнаси. ๏ Ботиний ва зоҳирий фитналар. ๏ Фитна таъсир қилмаслиги учун не қилиш керак? ๏ Фитна – олов кабидир. Туташи осон, ўчирилиши эса жуда мураккабдир. Молу-дунё фитнаси деганда – динда қолдирилаётган амалларга эмас, балки дунё ташвишларидан бирон нарсага етиша олмагандаги куюкиб, чираниш тушинилади. Фитналарнинг бир қанча мартаба-даражалари бор. Улардан баъзилари қуйидагилардир: 1. Ботил-ноҳақликни деб ҳақни тарк этишлик, бу ботилга алданув фитнаси. 2. Фазлли қилинган нарсанинг ҳаққи билан машғул бўлиб, фозил бўлган кимсанинг ҳаққини тарк этиш фитнаси. 3. Махфий бўлган фитналарки, уларни кўп одамлар кўрмайди ёки сезмайди. 4. Зоҳир бўлган, яъни одамлар кўриб ва билиб турадиган фитналардир.

Davomini o'qish »

Қуръон ва унинг мўъжизалари

4379 Ko'rilgan

๏ Қуръонни эшитган жинлар. ๏ Жиндан эмас, Роббдан қўрқиш зарур. ๏ Лой-балчиқнинг хусусиятлари ๏ Қуёш инсонга хизматда. ๏ Фиръавн мурдасининг сақланиб қолиши. ๏ Ғайбий хабарлардан инсон хабардор бўла олмайди. ๏ Қуръон зиё каби ёруғлик таратувчидир. У бутун мавжудотни лол қолдирадиган муъжизадир. Унинг тиловати қалбларни эгалловчи ажиб туйғуларни беради. Уни эшитган ҳар қандай кимса башар сўзи эмаслигини билади. Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам Қуръон ўқиётганларида, уни эшитган жин тоифасига мансуб бир гуруҳи ажабланиб, қавмларига бу ҳолни васф қилиб беришган эди.

Davomini o'qish »

Ўрганга амал қилиш

1808 Ko'rilgan

๏ Илмга амалсизлик – Иблисга ўхшашликдир. ๏ Олдинлари олимлар илм деганда тушунадиган ҳолатлар. ๏ Илм булоғидан қониб ичган фақиҳ сахобалар, фақиҳ тобеъин ва уларнинг шогирдлари. ๏ Мустаҳкамликка етишишнинг улканроқ ҳолати бу – ўрганган илмга амал қилиш билан бўлади. Тавфиқ илмда эмас, балки унга амал этиш биландир. Илм амалсизлик билан бўлса уқубатдир. Кишининг илми зиёда бўлаверса-ю, амали оз бўлса унда Иблисга ўхшашлик вужудга келади. Илм билан бирга амал ҳам зиёдалашса анбиёларга ўхшашлик вужудга келади. Илм – ақлни поклайди, амал эса нафсни поклайди. < و لو انهم فعلوا ما يوعظون به لكان خيرا لهم و اشد تثبيتا > ( سورة النساء ) “Агар улар қилинган ваъз-насиҳатларга амал қилганларида эди, ўзлари учун яхшироқ ва иймонларини мустаҳкам қилгувчироқ иш бўлар эди”. (Нисо; 66-оят мазмунидан)

Davomini o'qish »

Илмга оид рисола

1982 Ko'rilgan

๏ Олим ва жаҳолат сохиби орасидаги тафовут. ๏ Ота ва фарзанд анбиёларга берилган фазл. ๏ Илмни мустаҳкамловчи омил. ๏ Илмнинг икки оёғи. ๏ Ҳовлиқмалик, яъни шошма-шошарликни сахобалар ёқтиришган эмас. ๏ Олим билан жаҳолат эгасининг ўртасида жуда катта тафовут ва айирма мавжуддир. Аллоҳ Табарока ва Таъоло уларнинг ўртасидаги фарқ ҳақида Қуръонда маълумот берган: < أفمن يعلم أنما أنزل إليك من ربّك الحق كمن هو أعمى إنما يتذكر أولوا الألباب > (سورة الرعد ) “Сенга Роббингдан хақ нозил қилинганини билган кимса – у кўзи ожиз бўлган кўр кимса каби бўлурми?! Фақатгина ақл эгаларигина эслатма олур”. (Роъд; 19-оят мазмунидан)

Davomini o'qish »

“Азму-қарор – ниятнинг мустаҳкамлигидир!”

1928 Ko'rilgan

๏ Қалб ва унинг жасадларга таъсири. ๏ Қалб ҳақида Росулуллоҳнинг айтганлари. ๏ Азму-қарорнинг мустаҳкам бўлмаслиги кишини нималарга етаклайди? ๏ Азму-қарорнинг яхши бўлиши ва софлиги ҳақида олимларнинг далиллари. ๏ Кишига берилган қалб барча аъзоларни етакловчи куч эканлиги мусулмонга маълум ҳақиқатдир. Қалб ўзгариб туриши билан бошқа аъзолардан фарқ қилади. “Қалб” – араб калимасидан бошқа ҳалқларнинг тилига шундайлигича қабул қилинаркан, асли “ўзгарувчи” маъносини англатишининг ўзи қалбнинг нозик ва мураккаблигини билдиради. Кўзнинг кўриши унинг вазифаси ва шуни бажаришидан бошқа хусусиятга бурилмайди. Қулоқ эшитади, эшитиб-тинглашдан бошқа вазифа томон буришнинг ўзи машаққатдир. Тил гапиради, мақсадларни баён қилиб, тушунтиради. Аммо тил воситаси билан кўриш, эшитишни амалга ошириб бўлмайди. Шу каби ҳар-бир ато этилган неъматларнинг ўз бажариш вазифалари ва хусусиятлари мавжуддир.

Davomini o'qish »

“Нимани асраш муҳим?”

1738 Ko'rilgan

๏ Инсон нималарга юраги сиқилади? ๏ Исломни асраш ғамидаги Сухайб. ๏ Ҳозирги пайтдаги ташвишлар ва одамларни кўпроқ авайлашга эътиборларини қаратаётган жиҳатлар. ๏ Олим кимсанинг одамлар хусусидаги хулосаси. ๏ Инсон дунёни англаганидан бошлаб, унинг зийнатларига меҳр қўя бошлайди. Қўлга киритганларига эса асраб-авайлаш билан муомала қилади. Агарда бирон-бир жиҳозигами, ашёсигами талафот етгудек бўлса, жон томирларидан гўёки бир томир узилгандек бўлиб, талвасага тушади. Ўша дунёга алоқадор нарсани йўқотса бир қанча муддат ичи эзилиб юради, доим эсласа юраги сиқилади. Солиҳ инсонлар ҳам ўшандай тарзда умр ўтказганмилар?! Йўқотган нарсалари устида қанчалар қайғу-аламга ботишган?! Ёки улар бошқача ҳаёт устида бўлганмилар?!

Davomini o'qish »