Излагич » Излагич А-Г

БИСМИЛЛАҲИР РОХМАНИР РОХИЙМ

    Муқаддима

 Муаллиф: Р.Абдуррахим ўғли

   Инсон учун ҳар-бир ишда қулайлик шароити маъқул келиши сабаб, унга яраша шартлар барпо қилинади. Айниқса бу ҳол билим олиб, уни ўзлаштиришда ниҳоятда қўл келиши табиийдир. Биз “Излагич” деб номлаган бу қўлланмада керакли, зарур сўзлар алфавитли луғат шаклида ёзилиб, ўша сўзларнинг таърифи берилган.

    Ўз номига мувофиқ тарзда излаш зарур бўлган баъзи атамалар тавсифи келганлиги боис бу қўлланмага – “Излагич” дея ном берган бўлдик. “Излагич” қўлланмасида жўғрофий, тарихий, тилга ва исломга хос бўлган сўзлар, ҳамда инсон исмлари, машҳур кишиларнинг тафсилотлари берилган.

    Ниятимиз, ўз излаган сўзларимизнинг озгинасини бўлса ҳам топа олсак ва унинг маъноларини имконимиз борича тушина олсак, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Ишимизга Аллоҳнинг ўзи мададкор бўлсин!

Абдуллоҳ ибн Муборак

1680 Ko'rilgan

Абдуллоҳ ибн Муборак – ҳозирги Туркманистонда жойлашган Мари шаҳрининг эски номи бўлган Марвда милодий 736-йили (118-хижрийда) таваллуд топган йирик мухаддис олим. У киши зуҳд қилиш борасида ҳам машҳур бўлганлар. Унинг биринчи устози Робиъ ибн Анас ал-Хуросоний бўлган. 758-йили (141-хижрийда) Абдуллоҳ ибн Муборак илм талабида сафарга отланганлар. У киши илмни Ҳишом ибн Урва, Абу Ханифа, Суфёни Саврий, Лайс ибн Саъд, Молик ибн Анас, Суфён ибн Уяйна ва бошқа бир қанча уламолардан олган.

Davomini o'qish »

Абдуллоҳ ибн Масъуд

1807 Ko'rilgan

Абдуллоҳ ибн Масъуд – сахоба. Қуръон қироатини Маккада жаҳрий ўқий олган сахоба бўлиб, Куфада Умар розияллоҳу анҳу даврида қози бўлган ва байтулмолда ишлаганлар. Пайғамбар алайҳиссалом у киши ҳақларида хадиси-шарифларида: “Абдуллоҳнинг оёғи қиёмат куни мезонда Ухуд тоғидан-да оғирроқ”, дея марҳамат қилгандилар. (Имоми Ахмад ривояти)

Davomini o'qish »

Абдуллоҳ ибн Зубайр

1620 Ko'rilgan

Абдуллоҳ ибн Зубайр – сахоба ва сахобанинг ўғли. Мадинага хижрат қилингандан сўнг мусулмонлардан биринчи туғилган муҳожир чақалоқ ҳисобланиб, отаси Зубайр ибн Аввом ҳам сахоба бўлиб, онаси Абу Бакрнинг қизи Асмодир. Унинг таваллуди бутун мусулмон хонадонларнинг шодлигига сабаб бўлган. Чунки, яҳудийлар “мусулмонларни сеҳрлаб қўйганмиз, энди фарзанд кўришмайди”, - дея айюҳаннас солиб, душманлик қилишган эди. Оиша онамиз эса Абдуллоҳга хола бўлган. Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳга икки тарафлама почча бўлади.

Davomini o'qish »

Абдуллоҳ ибн Жаҳш

1527 Ko'rilgan

Абдуллоҳ ибн Жаҳш – сахоба. Пайғамбар алайҳиссаломнинг аммасининг ўғли бўладилар. Опаси Зайнаб розияллоҳу анҳо Росулуллоҳга турмушга чиққанлар. Мадинанинг биринчи муаллими бўлган Мусъаб ибн Умайр ҳам у кишининг хонадонига куёв бўлган эди, яъни Хамна бинти Жаҳш Мусъабнинг завжаси бўлган. Икки хижрат сохиби бўлганлар. Бақара сурасидаги 217-оятнинг тушишига Шомдан келаётган карвонга ҳужум қилгани сабаб бўлиши айтилади. Ухуд куни шаҳид бўлганлар ва ҳозирда у кишининг қабрлари пайғамбар алайҳиссаломнинг амакиси ва ўзига тоға бўлмиш – Хамза розияллоҳу анҳунинг ёнларидадир.

Davomini o'qish »

Абдуллоҳ ибн Амр

1434 Ko'rilgan

Абдуллоҳ ибн Амр – сахоба. Мисрга волий бўлган Амр ибн Ос розияллоҳу анҳунинг ўғли бўлган. Қурайш қабиласига мансуб бўлганлар. Хадисларни кўп ривоят қилиш бўйича Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан сўнг иккинчи ўринда туради. У кишидан афзал томони эса ёзишни билган бўлганларидир. Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳаётлигидаёқ у кишининг айтган хадисларини ёзиб борар эдилар. Рўза тутишга жуда паҳлавон кимсалардан эдилар. Имоми Бухорийнинг ривоятларида келтирилишича; умри бўйи рўза тутиб, кечалари тоат билан машғул бўлиш режаси пайғамбарга ошкор бўлгач, Абдуллоҳ ибн Амрга Довуд алайҳиссаломнинг рўзаларини мақтаганлар. Шунда Абдуллоҳ “Бундан кўпроғига ҳам қодирман, ё Росулуллоҳ”, деганларида, пайғамбар алайҳиссалом: “Бундан афзали йўқдир”, дея жавоб қайтарганлар. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу хижрий 63-йили вафот этганлар.

Davomini o'qish »

Абдуллоҳ ибн Абдулазиз

1639 Ko'rilgan

Абдуллоҳ ибн Абдулазиз – Саудия Арабистонининг подшоҳларидан бири. 1924-йили таваллуд топган. Акаси Фаҳд ибн Абдулазиздан кейин 2005-йили август ойида подшоҳликка ўтирган. 2015-йили, январда оламдан ўтган. Ўрнига укаси Салмон ибн Абдулазиз подшоҳликка ўтирган.

Davomini o'qish »

Абдуллоҳ ибн Аббос

1819 Ko'rilgan

Абдуллоҳ ибн Аббос – сахоба. Ҳижратдан уч йил аввал таваллуд топган. Пайғамбар алайҳиссаломнинг амакиси Аббоснинг ўғли бўлган. “Хибрул-умма” (умматнинг сиёҳи) ва унинг “Фақеҳи”, ҳамда “Тафсир имоми” деб номланганлар. Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам унга дуо қилиб: “Аллоҳим уни динда фақеҳ қилгин ва таъвил илмини бергин”, - деганлар. Абдуллоҳ пайғамбардан 1660 та хадис ривоят қилганлар. Замондоши бўлган сахоба ибн Умар розияллоҳу анҳу у ҳақида: “ Ибн Аббос – одамлар ичида Мухаммадга нозил бўлган нарсада энг илмлироқ кимсадир”, - деганлар. Мужоҳид: “Ибн Аббос Қуръонни тафсир қилаётган пайтида унга тикилиб, унинг юзидаги нурни кўрдим” – дея айтган эдилар. Тобеъин олим Товус айтганлар: “Мен Мухаммад асхобларидан етмишта шайхни учратиб, мана шу йигитга тўхталганман. Яъни – Абдуллоҳ ибн Аббосни, у сабабли мен (илмда) беҳожат бўлдим”.

Davomini o'qish »

Абдуллоҳ

1719 Ko'rilgan

Абдуллоҳ – “Абд” – қул сўзининг Аллоҳ калимасига қўшиш орқали вужудга келган исм. Яъни, “Аллоҳнинг қули, бандаси” деган маънони англатади. Бу исм ўғил болаларга нисбатан ишлатилади. Бу исм билан кўп сахобалар номланганлар. Масалан; Абдуллоҳ ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Жаҳш, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Абдуллоҳ ибн Умар, Абдуллоҳ ибн Умму Мактум, Абдуллоҳ ибн Равоҳа розияллоҳу анҳумлар. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилган хадисда: “Исмларингизнинг Аллоҳга суюклироғи – Абдуллоҳ ва Абдуррохмандир”, деган эканлар. (Муслим ривояти) Яна Абу Ваҳбул Жушамий ривоят этган хадисда Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам айтган: “Анбиёларнинг исмлари ила имс қўйинглар, исмларнинг Аллоҳга суюклироғи – Абдуллоҳ ва Абдуррохмандир!” (Абу Довуд ривояти)

Davomini o'qish »

Аббосийлар

1606 Ko'rilgan

Аббосийлар – ислом тарихида Уммавийлар сулоласидан кейин милодий 750-йилдан ҳокимият тепасига келган сулола. Бу сулола пайғамбар алайҳиссаломнинг амакисининг авлодларига мансуб бўлиб, пойтахтни Дамашқ шаҳридан Бағдодга кўчирганлар. Бу сулола милодий 1258-йили мўғуллар босқини ва аббосий халифалик етакчиси бўлиб турган Мустаъсим мўғул хони Хулогу томонидан қатл этдирилиши билан якун топган.

Davomini o'qish »

Абадий

1513 Ko'rilgan

Абадий – араб калимасидан олинган сўзлар жумласидан биридир. Сўнгги йўқ, чексиз, мангу маъноларини англатади. Қуръоний истилоҳда охиратдаги ҳаёт абадий эканлигининг хабари айтилган. Жаҳаннамга тушган бахтиқаролар ҳам, жаннатга тушган саодатмандлар ҳам абадий ҳаёт кечиришга ўтадилар. Бу ҳаёти-дунё эса абадий эмасдир, балки у фоний-ўткинчидир. Қуръоннинг “Аъло” сурасида: “Балки сизлар ҳаёти-дунёни устун кўрарсизлар. Ҳолбуки охират яхшироқ ва боқийроқдир”, дейилган.

Davomini o'qish »