Адоватнинг қора излари

БИСМИЛЛАҲИР РОХМАНИР РОХИЙМ

 Адабий-бадиий нашр

“АДОВАТНИНГ ҚОРА ИЗЛАРИ”

қисса

Муаллиф: Р.Абдуррахим ўғли         

Қиссага сўзбоши

   Инсоният оламидаги ҳаёт аталмиш инъом жуда мураккабликдан иборат. Ҳаёт ичидаги энг мураккаб  бўлган ҳолат эса бу – муомала ва муносабатдир. Чунки, ҳайвонот дунёсидаги муомала-муносабат муҳим ўрин тутмайди ва уларнинг муносабатлари ақлга асосланган эмас. Инсонлар орасидаги муносабатга эса ақлнинг таъсири мавжуд бўлиб, унинг дунё ҳаётидаги кўп жиҳатларга узвий боғлиқлиги бор. Оламда бўлаётган жангу-жадаллар, қонларнинг дарё-дарё бўлиб оқиши, болаларнинг етим-есир бўлишлари, одамларнинг бошпанасиз қолиб, ватанларидан жудо бўлишларининг сабаблари муносабатларнинг таранглигида деб айтсак муболаға бўлмайди.

   Инсониятнинг муомала-муносабати аввало ўзи туғилиб, вояга етаётган оила-хонадонида шаклланади. Кейин эса муҳити ичидаги мулоқотига рўбарў бўладиган одамлар орқали давом этиб боради. Шунинг учун оила аҳли ўсаётган авлодга биринчи масъул шахслар ҳисобланишади. Уларнинг юриш-туриши, таълим-тарбиясига муҳим иш деб қараш ўзини мусулмон санаган кимсаларга жуда ҳам зарурдир! Зеро муносабатларнинг бузилиши оламга, инсониятга таъсир этар экан, бу олам ва бутун оламлар Роббиси олдида жавобгарликни ҳис қилиб яшаш – иймонли инсонларни сергак тортдириши лозим!

   Муносабатларнинг илиқ ва осойишта бўлишини таъминлаш учун Робб Таъоло томонидан юборилган шарафли – Ислом инсониятга ато этилган-ки, ўша асосда истиқомат қилиш зарурати бор. Агар-ки, шахслар ва оилалар ўз муомалаларини ислом хулқига монанд ислоҳ этиб, тузатсалар муҳитнинг соғломлиги кучаяди. Ўзаро тарангликлар ва келишмовчиликлар иншааллоҳ бартараф бўлади.

   Ҳаёт – олдин яшаб ўтган тажрибали инсонлар таърифлаганларидек, паст-баландликлардан ташкил топгандир. Унинг расо йўли бўлгани каби, қинғир-қийшиқ ва чуқур-чақир ўринлари ҳам мавжуддир. Исломдек буюк сайқал билан сайқаллашган инсонлар, ўша ҳаётнинг барча паст-баландликларидан эсон-омон, сабру-матонат ва гўзал оқибатлар билан ўтишга меҳнат ҳамда жидду-жаҳд қилади.

   Ушбу қиссада биз ўша шахс ва оилаларда учраётган низолар, улардан таралаётган разолат ва қабиҳликларга, ҳамда иймонлари бус-бутун бўлганларининг орасида эса меҳр-оқибат қуёш нури янглиғ таралишининг шоҳиди бўламиз.    

 

Мундарижа

  1. Дебоча (1)

  2. Онасиз ўтган чақалоқлик (2)

  3. Янги она (3)

  4. Отасиз ўтган йиллар (4)

  5. Орага тушган совуқчилик (5)

  6. Сирли воқеа (6)

  7. Ҳаёт сўқмоқлари (7)

  8. Эгилган тол эгрилиги (8)

  9. Зарур танлов (9)

  10. Ҳиммат боғи (10)

  11. Ўргамчак уяси (11)

  12. Қозонга яқин юрсанг қораси... (12)

  13. Сирлар макони (13)

  14. Фалокат оёқ остида (14)

  15. Кутилмаган адоват (15)

  16. Хотима (16)

Сирли воқеа (6)

1670 Ko'rilgan

Орадан бир қанча вақтлар ўтди. Ашраф бу вақт оралиғида икки-уч бор уйларига бориб келди. Ишлари ҳам жадал юришиб, шаҳардан уйли бўлди. Онасига, укаларига яна ҳам эътиборини ошириб, иззат-ҳурмат кўрсатишда давом этарди. Шаҳарда олган уйларига уларни таклиф қилиб, меҳмон қилди. Улар шаҳардан қайтажак пайтида эридан акаси олдига изн олиб келган синглиси Зулфиядан Аҳрорнинг юриш-туриши хусусида сўради ва ижобий жавоб олган бўлди. Улар қайтиб кетганларидан бир ҳафта ўтиб, Ашраф Сардор билан ўзаро гаплашиб ўтиришар эди.

Davomini o'qish »

Орага тушган совуқчилик (5)

1599 Ko'rilgan

Ашраф олийгоҳни битиргач, ўзига таниш бир муаллим ўз ўғлининг корхонасига ишга таклиф қилди. Унинг ўғли ажнабий юрт вакиллари билан қўшма корхона очганлиги муносабати билан таржимонга жуда зориққан эди. Уни устига Ашраф сингари тўғрисўз, ҳалол-покиза ҳамроҳ зарур эди. Ишлаш арафасида Ашраф ишда ҳам билими, ҳам тадбиркорликдаги гўзал иқтидорини намойиш этди. Муаллимнинг ўғли Сардор аввалига Ашрафни дадаси ишга таклиф этгани учун эҳтиром қилган бўлса, ишларининг яхши томонга кўчиши ва Ашрафнинг юриш-туриши, муомала-муносабати чиройли эканлигининг шоҳиди бўлгач ўзининг қалбида унга нисбатан илиқлик пайдо бўлди.

Davomini o'qish »

Отасиз ўтган йиллар (4)

1810 Ko'rilgan

Ашраф отасининг вафотидан сўнг Васиқага бўлган оналик эҳтиромини йўқотмади, балки аввалгиданда меҳрибонлик билан муомала қилиб, Аброрни укаси ўрнида кўриб, уларни уйларидан асло чиқиб кетмасликларини илтимос қилди. Васиқанинг қария онаси Салима хола ҳам Ашрафнинг сўзини маъқул топиб, ўзининг оладиган нафақаларидан ташқари бир қанча жамғармасидан бўлган қимматбаҳо буюмларини сотиб, болаларга кийим-кечак ва егуликлар харид қилиб бериб турди. Ҳатто Ашраф мактабни битирган кезлари шаҳарга бориб, ўқиши учун борини аямади. Уни худди ўзининг қизи Васиқанинг ўғлидек кўриб муомала қилар эди. Отасиз ўсаётган Аҳрор Васиқа олдида доим меҳр кўриб улғайиб

Davomini o'qish »

Янги она (3)

1644 Ko'rilgan

Қўшни кампир бўлган Салима холанинг ташрифи – Ашрафлар хонадони учун янги бир ҳодисани олиб келувчи воқеа эди. Кампир хола ўз қизи – Васиқани Ашрафларга янги она қилиб бериш тарддудида эди. Қизи Васиқани бир неча кундан бери бу турмушга ундамоқда, қизи эса ўйланган кўйи ҳали аниқ бир жавоб айтмаган эди. -Васиқа қизгинам, сен чеварга кетганингда мен қўшнимиз уйига чиқиб келдим. Бечора оналарининг ўтганига бир ҳафта ўтгандан бери ҳеч киролмаётган эдим. Ҳовли-жойларини кўрсанг бағри-дилинг очилади. Ёши кичкина бўлишига қарамай уйларини бирам саранжом

Davomini o'qish »

Дебоча (1)

1884 Ko'rilgan

“АДОВАТНИНГ ҚОРА ИЗЛАРИ” Момақалдироқнинг гумбурлаб урилишидан ва ойналарнинг унинг зарбидан зириллаб, ларзага тушишидан уйғониб кетган Ашраф ўзидан нарироқда турган ҳассасини базўр энгашиб олди. Тун яримлаган, ташқарида эса момақалдироқ ортидан ёмғир томчилари ёғишни бошлагани эшитилиб турарди. -Аҳрор, Аҳрор қаердасан ука?!

Davomini o'qish »

Онасиз ўтган чақалоқлик (2)

1769 Ko'rilgan

Бундан ўн саккиз йиллар олдин ўн ёшларга қадам қўйган Ашраф хонадонида бир қиз синглисидан кейин Аҳрор туғилган эди. Ота-онаси, етти ёшли синглиси Зулфия қатори Ашраф ҳам янги ука туғилганига шодлиги осмонга етди. Орадан кўп ўтмай онасидан жудо бўлишгач, Аҳрорни боқиш кўпроқ Ашрафнинг ташвишига айланди. Отаси эрта-саҳарлаб ишга кетади, кеч қайтиб ёш чақалоққа ичириладиган сунъий сут озуқалари ола келади. Зулфия синглиси чақалоқнинг либосларини чайқаб-ювар, акасига уй ишларида ёрдам берар эди.

Davomini o'qish »