Қабоҳатниниг қулаши

 

 “ҚАБОҲАТНИНГ  ҚУЛАШИ” 

 

                    (Адабий – бадиий нашр)                      

Муаллиф: Р. Абдуррохим ўғли 

  Мундарижа

  1. “Қабоҳатнинг қулаши” 1-қисм (Адабий – бадиий нашр)

  2. “Қабоҳатнинг қулаши” 2-қисм (Адабий – бадиий нашр)

  3. “Қабоҳатнинг қулаши” 3-қисм (Адабий – бадиий нашр)

  4. “Қабоҳатнинг қулаши” 4-қисм (Адабий – бадиий нашр)

  5. “Қабоҳатнинг қулаши” 5-қисм (Адабий – бадиий нашр)

  6. “Қабоҳатнинг қулаши” 6-қисм (Адабий – бадиий нашр)

  7. “Қабоҳатнинг қулаши” 7-қисм (Адабий – бадиий нашр)

  8. “Қабоҳатнинг қулаши” 8-қисм (Адабий – бадиий нашр)

  9. “Қабоҳатнинг қулаши” 9-қисм (Адабий – бадиий нашр)

  10. “Қабоҳатнинг қулаши” 10-қисм (Адабий – бадиий нашр)

  11. “Қабоҳатнинг қулаши” 11-қисм (Адабий – бадиий нашр)

  12. “Қабоҳатнинг қулаши” 12-қисм (Адабий – бадиий нашр)

  13. “Қабоҳатнинг қулаши” 13-қисм (Адабий – бадиий нашр)

  14. “Қабоҳатнинг қулаши” 14-қисм (Адабий – бадиий нашр)

  15. “Қабоҳатнинг қулаши” 15-қисм (Адабий – бадиий нашр)

“Қабоҳатнинг қулаши” 1-қисм (Адабий – бадиий нашр)

1500 Ko'rilgan

Тоғ ёнбағрига туташиб кетган сўлим қишлоқ. Анҳорлари зилолликда мусаффо. Сертерак, мажнунтоллари эса рукуъга эгилгандек соя – салқинли, ажойиб маскан. Ҳар куни шодонлик янграб турадиган, аҳли иноқ бўлган бу қишлоқ бугун мусибат домига тушган. Шу кунгача бу маскан ўз аҳли ичида бундай жудоликка, юрак бағирни тирнайдиган айрилиққа ҳали учрамаган эди. Тумонат одам жаноза намози ўқиб бўлингач, уйларига тарқамасдан икки тобутни қўлма – қўл қилиб кўтариб қабристон сари олиб боришди. Ҳамма сукунатда, биров чурқ этиб гапиргиси йўқ. Бу қишлоқ аҳли бирданига икки маййитни тенг жанозаси ўқилиб, тенг қабристонга қўйилаётганига энди гувоҳ бўлиши. Икки маййит бўлганда ҳам, ҳаётини ва оиласини исломга йўғрилтира олган, эзгуликка монанд ҳаёт ўтказган кимсалар жасадини тенг қора тупроққа қўйиш – уларнинг ақлини шошириб қўйган эди...

Davomini o'qish »

“Қабоҳатнинг қулаши” 9-қисм (Адабий – бадиий нашр)

1802 Ko'rilgan

Сажида укаларини ухлатиб, пешин ўқиётган Рокиъа ёнига келиб, у ҳам намоз ўқий бошлади. Намоздан сўнг аввал Рокиъа кейин Сажида бир-бирига Қуръон ўқиб, текшириб туришди. Шу вақт дарвозадан бировнинг чақиргани эшитилди. Сажида дарвоза ёнига келгач, ташқаридан бир аёл деди: -Фозилжоннинг уйи шуми? -Ҳа шу, нима хизмат опажон! -Фозилжон кимингиз бўлади?-деб ичкари кирди ташқаридаги аёл. -Дадам бўлади! -Айбга буюрмайсиз, нохуш хабар бор! Уйда яна кимингиз бор, онангиз қаерда? -Дугонам бор, онам йўқлар! -Дадангиз йўлда автоҳалокатга учрадилар. Ҳозир шаҳар касалхонасидаги моргда эканлар. Машинани ичидагилар барчаси нобуд бўлишган, уларни таниб ажратиб олиши зарур бўляпти. Бирон қариндошингизними, онангизними топиб етиб борилса яхши бўларди.

Davomini o'qish »

“Қабоҳатнинг қулаши” 11-қисм (Адабий – бадиий нашр)

1730 Ko'rilgan

Тайинланган аёл бир соатлардан сўнг, заргарлик дўкони олдига етиб келди. Ниёза ўзи ишлаган дўкон ёнида атрофга олазарак боқиб турарди. Олдига ўзига нотаниш бўлган аёл келиб тўхтади, қўлида қимматбаҳо сумка ушлаган, кийинишидан бадавлат аёллардан эканлиги билиниб турарди. -Сен Ниёзамисан? Бу савол Ниёзани ҳам қўрқувини, ҳам ғашини келтирди. Чунки Ниёза катта ўйин олови ёқилганини қалби сезар, юрак уришлари бежо ҳолатда эди. Лобарнинг тагига сув қуйишдек қалтис ишда иштирок этиши, жонини таҳликага қўйилиши эди. Ғашини келтирганининг боиси эса, нотаниш аёл ҳе-йўқ, бе-йўқ биринчи кўришидаёқ сенсирагани унга ёқмаган эди. -Ўйланма, нега қоққан қозиқдек туриб қолдинг, мен Давлат акангнинг чет элдаги иш юритувчиси – Каромат бўламан! -Ассалому алайкум, Каромат опа, яхши келиб олдингизми, - деб у билан кўришмоқчи бўлган эди Ниёза, Каромат унга хушламайгина қўлининг учини узатиб қўйди. -Менга Гулбарчин опангнинг уйини тушунтириб қўйда, бу ердан тезда туёғингни шиқиллат!

Davomini o'qish »

“Қабоҳатнинг қулаши” 12-қисм (Адабий – бадиий нашр)

1770 Ko'rilgan

Давлат Лобар муолажа олаётган хонага Нозим ва Кароматга Гулбарчиннинг манзилини тушунтириб келишга улгурган Ниёза билан кириб келди. Кўзининг қири билан кўрпага ўраниб ётган ҳолича Давлатга қараб, пичирлаб гапирди: -Келинг Давлат ака, менга шу кўргулик ҳам бор экан! Кеча дам олишга борганда ўзимни яхши ҳис қилаётган эдим! Қайтишга яқин қандайдир томоғим бўғилганга ўхшаб ўзимни нохуш сездим. Уйқум ҳам алғов-далғов! -Ҳечқиси йўқ, тузалиб кетасиз, бироқ Нозим мен сизга неча марта айтганман Лобархоннинг кўз-қулоғи бўлинг деб, сиз бўлса опангизни хатарга қўйгансиз! Ҳамма Давлатга қаради. Айниқса Нозим Давлат билан онда-сонда учрашиб ҳечам танбеҳ эшитмаганиданми ёки доим Лобарга жонфидо бўлиб туриб ҳам “хатарга қўйгансиз” деган калима оғир келганиданми, ялт этиб Давлатга бурилди, аммо чурқ демади.

Davomini o'qish »

“Қабоҳатнинг қулаши” 15-қисм (Адабий – бадиий нашр)

1712 Ko'rilgan

Рокиъа ва Сажида ертўлада ўзларига берилган таом ва сувларни истеъмол қилишмасдан, фақат тоат билан машғул бўлишди. Улар Юсуф сурасидаги Юсуф алайҳиссалом қиссасига алоҳида эътибор беришиб, бир-бири билан ўша сура тафсири давомида Зайнаб хола айтган сўзларни ҳам эслаб ўтишди. Зайнаб холанинг айтишича; анбиё ва солихлар тарих давомида инсон тоифаси кўрмаган кўргуликларни бошидан кечирган забардаст кимсалар ҳисобланар экан. Уларга қилинган зулм ва тазйиқлар уларнинг қаддини бука олмаган. Уларнинг Аллоҳга муқарраблиги янада зиёдалашган. Айниқса Юсуф алайҳиссаломнинг зиндонбанд қилиниши воқеаси поклиги ортидан келган катта синов бўлиб, жуда кўп йиллар сабр ва матонатда тура олган эканлар. Кўп йиллар отаси Яъқуб алайҳиссаломдан йироқда бўлиши Рокиъаларга энди жуда қаттиқ таъсир қилаётган эди. Улар ҳам оталаридан ажралган ҳолда исканжа ичида қабоҳат аҳлидан азият чекмоқда эди. Улар Қуръоний қиссалардан руҳларига ишловлар олишиб, ўзларини йўқотмай барча бўладиган фалокатларга

Davomini o'qish »

“Қабоҳатнинг қулаши” 14-қисм (Адабий – бадиий нашр)

1919 Ko'rilgan

Лобарнинг аҳволининг аянчлилиги, ҳамда Гулбарчиннинг хоинлигини эшитиб, чидаб туришга тоқати етмаган Нозим Ниёзани бошлаб Гулбарчинникига тезда йўл олди. Ниёза Гулбарчиннинг уйини олдига келиб тушмоқчи бўлган эди, Нозим унга ўтириб туришини тайинлаб, ўзи машинадан сакраб тушди ва Гулбарчиннинг уйига киришга шошди. Эшик олдида ҳали бери ишини якунламаган Гулбарчиннинг эрини туртиб, ашёлари солинган қутичани зарб билан тепиб, ичкарига қарата бақирди: -Гулбарчин хоин тезда чиқ бу ёққа, кулингни кўкка совураман, қани Каромат сингари гумашталаринг қани? Бўлаётган бу ишлардан ҳанг-манг бўлган Гулбарчиннинг эри, нарсаларини йиғиштириб, Нозим томонга юрмоқчи бўлиб турган эди, эшигининг олдига машина келиб тўхтади. Унинг ичидан Абдулбориъ ва Холдархоннинг эри тушди. Улар Гулбарчиннинг эри билан саломлашиб, Гулбарчинни чақириб қўйишини илтимос қилаётган паллада ичкаридан Нозим ёмон кайфиятда чиқиб келдида, Абдулбориъ ва Холдорхоннинг эрига ўшқириб деди:

Davomini o'qish »

“Қабоҳатнинг қулаши” 13-қисм (Адабий – бадиий нашр)

1867 Ko'rilgan

Фозилжон қизи келадиган куни эрталаб, шаҳарга етиб келган эди. У мактаб ёшидаёқ спортга қизиқиб, ўша пайтданоқ кикбоксинг билан шуғулланишга тушган. Ўша йўналишда меҳнат қилиб спорт устаси ва мураббийлик даражасига етган. Уч кунлик йиғиндан сўнг чет элга шогирдлари билан мусобақага жўнаш тараддудига тушишган. Тасодифни қарангки, ўша шаҳарга етиб келишидан сўнг қизи Сажида ва дугонаси Рокиъа ҳам ўша шаҳарга тутқунликка олиб келинди. Сажидаларнинг ўғирланганлигининг хабарини хотини орқали эшитгач, ўзининг ўринбосари бўлган бошқа мураббийга шогирдларни топшириб, Лобар ва унинг йигитларини топишга шошиб қолди. Бироқ шогирдлари “Бугунги машғулотларимиз тугади устоз, эртагача барибир бўшмиз. Сизнинг бошингизга фалокат тушса, биз бу ерда хотиржам юра олмаймиз. Биз ҳам сиз билан бирга бориб, қизларни излашга ҳаракат қиламиз” дейишди. Ўринбосар мураббий ҳам уларнинг гапини тасдиқлаб Фозилжонга эргашишди.

Davomini o'qish »

“Қабоҳатнинг қулаши” 10-қисм (Адабий – бадиий нашр)

1899 Ko'rilgan

Тез ёрдам машинасига ўхшаш машина шаҳар четида жойлашган ҳовли уй томонга бурилди. Мажнунтол ва оқ қайинлар экилган майдоннинг йўлаги охирига келиб тўхтади. Спорт кийимидаги иккита аёл киши ичкаридан чиқди ва машинанинг олди ўриндиғидан тушган аёлга келиб, тикилишди. Улар келиб, машинани аёл берган калит билан очишди. Ичкаридаги ниқоблилар, қизларни туртиб, машинадан пастга тушуришди. Рокиъа ва Сажида боши ўралган қопчиқлардан халос қилинди. Шу пайт Сажиданинг рўмоли қийшайиб, тушишга яқин алфозга келиб қолган эди. Қизларнинг қўли боғлоқлик бўлгани учун рўмолинитўғрилаш имкони йўқ эди. Сажида уларни ушламоқчи бўлган спорт кийимидаги аёлларга деди: -Рўмолимни ўнглаб қўйиш! -Нима дединг, сенсираяпсанми бизни ў тирранча? -Ожиза, мактаб ёшидаги қизчаларни ўғри-қароқчидек зулм билан ушлаб келишсанг, сенларга ҳурмат кўрсатиб сизлашимиз керакми ҳали, Лобарнинг ювиндихўрлари, -деди Рокиъа дугонасини қувватлаб.

Davomini o'qish »

“Қабоҳатнинг қулаши” 8-қисм (Адабий – бадиий нашр)

1558 Ko'rilgan

Лобар ўтмишини хотирлаб ётиб, уйқуга кетди. Яна уйқусида икки гўдак чинқириб уни ғажиб ташламоқчи бўлди. Улардан қочиб бориб, кимсасиз ўрмонга кирди. Кун ботиши билан у дам олиб ўтирган дарахт орқасидан қаттиқ портлашга ўхшаш товуш эшитилди. У ўгирилиб қараган эди, каттакон илон судралиб келарди, боши қиз гўдакка айланган эди. Лобар на ўтирган ўрнидан қўзғалиш учун, на қочиш учун ўзида мадор топа олмади. Каттакон илон эса келиши тезлашарди, Лобар ёрилгудек талвасага тушиб, бақирмоқчи бўлиб турган эди, шу ўрмондан ўтиб кетаётган икки қиз илонга бурилиб қарашди. Илон ҳам силжишдан тўхтаб, у икки қиз томонга қаради. Лобар икки қизни ким эканлигини билмоқчи бўлиб, дарахтга суяниб уларга қаради. У икки қиз қишлоқда анҳор бўйида учратган қизлар эди. Уларнинг қўлида Қуръон китоби бор эди. Улар илонга қараб:

Davomini o'qish »

“Қабоҳатнинг қулаши” 7-қисм (Адабий – бадиий нашр)

1606 Ko'rilgan

Рокиъа Сажиданинг уйига бориш режаси кечаси оналари орқали келишилгач, эрта тургандан бошлаб тайёргарлик қила бошлади. Сажиданинг дадаси Фозилжон хуфтонга яқин келиб, Абдулбориъ билан, сўнг қизи билан хайрлашиб сафарига эрта саҳар кетишликни айтиб, уйига жўнаб кетди. Сажида алламаҳалгача дадасини ўйлаб ётиб, уйқуси келмади. Уйидан йироқда юриб, дадаси билан аҳён-аҳёнда кўришаётган бўлсада, бу сафар дадаси узоққа кетаётгани учунми, негадир соғиниш ҳисси уни кўз юмишига имкон бермади. Эрталаб Рокиъа ўзига қаралашмоқчи бўлган дугонасига деди: -Дугонажон, мен Нафиса холам ёқтирадиган ширин пишириқни таёрлаб олай, сен тун қоронғусида уйғонганинг бўйича мижжа қоқмадинг! Пишириқни холажоним жуда яхши кўрадилар. Сен ухлаб тур!

Davomini o'qish »