Метин қалъа

 

“МЕТИН ҚАЛЪА”

 

                    (Адабий – бадиий нашр)                            

Муаллиф: Р. Абдуррохим ўғли 

                                     

    Бисмиллаҳир Рохманир Рохийм

     “Метин қалъа” қиссасига сўзбоши

    Одам боласи оқибатсизлик сари юз тутган бугунги кўриниш каби ҳолни аввал кўрмаган бўлса керак. Ота-ўғил, ака-ука, қўни-қўшниларнинг муомалалари ниҳоятда таранглик касб этганки, кичкинароқ бир кўргуликка йўлиқсалар, ришталарининг узилиб кетиши, ўрталарига совуқчилик тушиши ҳеч нарса бўлмай қолди. Айниқса эр-хотин жуфтлар орасидаги оқибат – энг нозик масалалардан бирига айландики, бир оғиз сўз ҳам уларнинг ҳаётларини остин-устун қилиб юборади.

   Исломдек буюк маданият, ахлоқ ва маънавиятдан юз ўгириб, дунё йиғиш ёки дунё ишлари билан андармон бўлиб қолиш инсонларни ўшандай таназзуллар сари етаклаб кетмоқда. Асрлар оша бутун ер юзига ўзларининг самимийлиги, тўғрисўзлиги, бағрикенглиги ва омонатдорлиги билан танилган мусулмонларнинг бугунги авлодлари оталарининг барча ишлардаги пешқадамлигидан тубанлик сари юзланиб – ёлғончилик, ичиторлик, ваъдага хилоф ва омонатга хиёнат қилишдек сара гуноҳларни бемалол қилаверадиган мақомга қараб кетмоқдалар.  Бундай тубанликларнинг олдини олишнинг ягона чораси – иймонга қайтув ва оила-хонадонларни иймон билан ислоҳ этиб, унга мувофиқ истиқомат қилишдир.

   Иймон билан ўралган оила, метин-мустаҳкам қалъа каби ташқи шайтоний ҳамлалардан ўзини мудофаа қилишга эриша олади. Агар оила мол-дунё, ўткинчи орзу-ҳаваслар эвазига барпо этилган бўлса, у шох-шаббалар билан тўсилган вақтинчалик чайлага ўхшайдики, унинг пайҳон ва вайрон бўлиши тездир. Шунинг учун оилаларни, оилалардан таркиб топувчи қариндошлик ришталарини иймоний асосга қурмоқ лозимдир.    

   Ёзилажак ушбу бадий қисса “Метин қалъа” деб номланди. Бу қиссада мусулмон оилаларида топилиши зарур бўлган қирралар, қариндошчилик ришталарини мухофаза қилиб сақлаш ва бошқа инсонлар билан бўладиган муомала-муносабатлар кўринишлари ўз ифодасини топган. Иймонни бошқа ҳар қандай нарсалардан юксак қўйиш қандай яхшиликларга элтиши баён қилинган. Бағрикенг бўлишликнинг хотимаси фақат хайрият билан тугалланиши зикр этилган.   

 

 Мундарижа

  1. “МЕТИН ҚАЛЪА” 1-қисм (Адабий – бадиий нашр)

  2. “МЕТИН ҚАЛЪА” 2-қисм (Адабий – бадиий нашр)

  3. “МЕТИН ҚАЛЪА” 3-қисм (Адабий – бадиий нашр)

  4. “МЕТИН ҚАЛЪА” 4-қисм (Адабий – бадиий нашр)

  5. “МЕТИН ҚАЛЪА” 5-қисм (Адабий – бадиий нашр)

  6. “МЕТИН ҚАЛЪА” 6-қисм (Адабий – бадиий нашр)

  7. “МЕТИН ҚАЛЪА” 7-қисм (Адабий – бадиий нашр)

  8. “МЕТИН ҚАЛЪА” 8-қисм (Адабий – бадиий нашр)

  9. “МЕТИН ҚАЛЪА” 9-қисм (Адабий – бадиий нашр)

  10. “МЕТИН ҚАЛЪА” 10-қисм (Адабий – бадиий нашр)

  11. “МЕТИН ҚАЛЪА” 11-қисм (Адабий – бадиий нашр)

  12. “МЕТИН ҚАЛЪА” 12-қисм (Адабий – бадиий нашр)

  13. “МЕТИН ҚАЛЪА” 13-қисм (Адабий – бадиий нашр)

  14. “МЕТИН ҚАЛЪА” 14-қисм (Адабий – бадиий нашр)

“МЕТИН ҚАЛЪА” 14-қисм (Адабий – бадиий нашр)

1718 Ko'rilgan

Пешиндан бери осмонни қоплаб турган қора булутлар орасидан асрга яқин момақалдироқнинг гулдираши ва бир неча бор чақмоқнинг чақишидан сўнг ёмғир қатралари томчилаб ёға бошлади. Асрдан кейин эса ёмғир ёғиши ёз фасли бўлсада, худди баҳордаги жала янглиғ тезлашиб туша бошлади. Чопқин дераза – ромларга ҳам урилиб, ёз офтобида қақраб қолган ерлар мазза қилган ёш боладек чанг – чунглардан тозаланди, сув кўпроқ тушган жойлар эса беғубор, силлиқ ва сирпанчиқ ерга айланди. Ханифа токчасига гултувакка ўрнаштирилган гуллар орасидан дераза орқали ёмғир манзарасига тикилганича, қувончли ўй – фикрлар оғушида қўлини иягига қадаганича турарди. Бугун таййорада учишадиган куёви, эрталаб – тонг саҳарда қайнонаси билан хонадонига кириб келишини тасаввуран хаёлидан ўтказди. Қайнопаси шомга яқин болалари билан келиб, Ханифаларникида тунаб қолишини куёви ва Солих ака тайёрагоҳга боришларини бояроқ телефонда айтган эди. Уларнинг келишига ҳозирлик кўрган Ханифага жияни Хадича ҳам югургилаб ёрдам берган бўлди. Ханифа ўзининг беш йиллик куёви билан қурган турмуши, ундан аввалги ўзи учун аянчли ҳисобланган биринчи турмуш машаққатлари ва умри давомида кечган баъзи воқеалар кўз ўнгида мана шундай тарзда гавдаланиб ўтди...

Davomini o'qish »

“МЕТИН ҚАЛЪА” 13-қисм (Адабий – бадиий нашр)

1628 Ko'rilgan

Орадан олти ойдан ортиқ вақт ўтгач, Шокир ва онаси олдиндан ният қилиб юрган иш амалга ошадиган бўлди. Яъни улар хаж сафарига отланишадиган бўлишди. Сафарга онасининг бетоблиги туфайли бора олмай юришарди, имконият энди шу йилга тўғри келган экан. Ханифа яна ҳижрон синовига рўбарў бўлди. Аммо Ханифа бу гал ҳижронни шодлик билан ўтказди, чунки уйидагилари аввалгидек беморлик сабаблари боис эмас, балки Байтга хаж қилгани кетган эдилар. Собира ая яна ўз қизидек бўлиб қолган Ханифаникига меҳмон бўлиб яшагани келди, иккалалари мазмунли кун ўтказдилар. Шу кунларнинг бирида Собира ая уйига бир-икки соатга бориб келмоқчи бўлиб кетди. Ханифа гулзори ёнидаги салқин сўрига ўтириб, қўлидаги китобни мутолаъа қилаётган эди. Дарвоза томондан йўтал товуши, сўнг эса шарпа товуши эшитилди. Ханифа бошидаги рўмолни тўғрилаб, китобни ёпди. Дарвоза секин очила бошлади. -Опа! Опа ким бор? – ичкарига қадам қўймасдан товуш қилган бўлди Хабиб. – Юр қизим, ичкарига!

Davomini o'qish »

“МЕТИН ҚАЛЪА” 12-қисм (Адабий – бадиий нашр)

1678 Ko'rilgan

Орадан йигирма кундан ортиқ вақт ўтгач, Оиша аянинг соғлиги тиклана бошлади. Етакловчи кимса қўйиб юборса, ўзи бемалол беш – олти қадам мустақил юра оладиган бўлди. Аввалги шишган жойлари аслига қайтди. Ўғли Шокир ҳар куни эрталаб ва кеч оқшом хабар олгани келади. Оиша ая билан ётган ҳамхоналари унинг ўғлига ҳавас билан қарашади. Чунки бировининг боласи бирон узоқроқ жойга кетгани боис кўргани, хабар олгани кела олмаса, бировининг боласи мутлақо онасини кечган ёки оилали бўлганидан сўнг онаси билан борди – келдини йўққа чиқарган. Оиша ая саводли аёллардан бўлгани учун бу ерлик халқнинг тилини, тарихи –ю адабиётини мукаммал билади. Шунинг учун ким билан бўлсин бемалол уларнинг она тилида мулоқот этгани, савод эгаси боис уни таниб қолганлар ҳурмат – эҳтиром қилишадиган бўлди. Бир – бирлари билан баъзи воқеаларнинг санаси, тарихий шахсларга оид маълумотларда қийналиб қолишса, унга мурожаат қилишади. Шу тарзда касалхонадаги кунлар зерикарсиз ўтди. Бу ҳолни ўғли Шокирга жумладан шундай тушунтирди.

Davomini o'qish »

“МЕТИН ҚАЛЪА” 11-қисм (Адабий – бадиий нашр)

1852 Ko'rilgan

Орадан уч кун ўтиб, Низомиддин ака ҳайдовчи йигит билан бирга дарвоза олдига келиб тўхташди. Шокир чиқиб, уларни ичкарига бошласа ҳам кўнишмади. Шу вақт Солих ака оиласи билан етиб келди, аёллар ичкарига кириб кетгач, ўғли иккаласи Шокир билан хайрлашди. -Эсон-омон бориб келинглар, онагизга Яратганнинг ўзи шифо берсин! Ханифадан ҳижолат бўлманглар, келинойиси шу ерда туради. Келиним ҳам келиб, хабар олиб туради. – Кейин Низомиддин ака тарафга қараб ундан кетишга изн сўраган бўлди. -Низомиддин ўғлим иккаламиз зарур ишларимиз бор эди, бизга жавоб ҳали кеч учрашамиз. -Майли оғайни сиз ҳижолат бўлмай бораверинг, биз ўзимиз кузатиб қўямиз. Шокиржон энди тезроқ онангизни олиб чиқинг, биз кирсак ҳаяллаб қоламиз. Эртароқ аэропортга жўнаганимиз маъқул. Улар аэропортга келиб тушганларидан сўнг Низомиддин ака Шокирни бағрига босиб хайрлашди, Шокирнинг опаси аввал онаси билан сўнг укаси билан хайрлашди. Поччаси ҳам хайрлашиб, эр-хотин иккаласи уйларига қайтишди.

Davomini o'qish »

“МЕТИН ҚАЛЪА” 10-қисм (Адабий – бадиий нашр)

1490 Ko'rilgan

Солих ака жияни Ханифа билан Шокирни кузатгач, уйининг ичкарисига қайтиб кирди. Ичкарида Низомиддин ака китоб варақлаб ўтирган эди. -Ўғлингиз келиб, кўнгингиз тўлиб ўтиргандирсиз, оғайни?! Мен эрталаб эшитибоқ, асргача бор юмушимни битириб, уйингиз томон келишга шошдим. Ўғлингиз кетганидан бери анча ўзгарибди. Хулқда, юриш-туришда ўз тенгиларига жуда ўрнак бўладиган даражага етибди, Аллоҳ паноҳида асрасин ўғлингизни! -Албатта, фарзандларимдан кўнглим хотиржам, лекин кишининг оиласининг тевараги силлиқ бўлиши – ишнинг ҳаммаси жойида кетаяпти дегани эмас! Мана ўзингиз билгандек, жияним ва Шокиржонлар ҳалигача фарзанд кутмоқда, Шокиржоннинг онаси эса аҳволи жиддий. Доим жияним Ханифага дуо қилиб ўтирар экан бечора. Ўз оёғи билан боса олмайди. Шокиржоннинг оиласида ана ўшандай аҳволиётлар турса, менинг кўнглим тўла ёришиши асло мумкин эмас, Низомиддин.

Davomini o'qish »

“МЕТИН ҚАЛЪА” 9-қисм (Адабий – бадиий нашр)

1692 Ko'rilgan

Бир неча кун касалхонада ётган Ханифа аҳволи яхшилангач, уйига қайтди. Аввалгидек гўзал турмуши давом этди. Қайнонаси, куёви билан иноқлигига яна иноқлик қўшилиб, қайнопаси билан муомалалари ҳам жуда самимий эди. У келса, қучоқ очиб кутиб олар, Ханифа уларникига борса ҳам қайнопаси қўйгани жой топа олмас эди. Ханифа қайнопасидан беҳад хурсанд бўларди. Чунки бошқа хонадон, бошқа оилалардаги келин ва қайнопа, қайнсингиллар ўртасидаги муомалалар таранглигидан хабари бор эди. Қайнопаси Оиша аядан тарбия олганлиги барча ишларда яққол билиниб турарди. Қайнонаси каби ундан ҳам ҳеч ёмонлик кўрмади, ёмон сўз эшитмади. Фақатгина йиллар ўтгани сайин бефарзандлик уни қийнарди. Қайси бир аёлнинг қўлида гўдакни кўрса, юраги ғалати бўлар, унинг жажжи қилиқларига шайдо бўлар, бағрига босиб, уни эркалатиб, ўйнатгиси келарди. Бир куни эри ва қайнонасидан рухсат сўраб, онасиникига борди. Келини Санобар қизчасини онасига ташлаб, зарур бир юмуш билан бир жойга кетган экан.Укаси Хабибнинг чақалоғи бўлган қизчани онасининг қўлидан олиб, қучиб, бағрига босди. Эркалатди, юз-кўзларидан ўпди. Хабиб ўзи ўтирган хонадан чиқиб,

Davomini o'qish »

“МЕТИН ҚАЛЪА” 8-қисм (Адабий – бадиий нашр)

1559 Ko'rilgan

Валийма бўлиб ўтганига бир неча ойлар бўлибдики, Оиша аянинг кичкинагина хонадонида Ханифа янги меҳмондек эмас, балки аввал ҳам бу жойда яшагандек мослашиб, ўзини бемалол, хотиржам сезадиган бўлди. У қайнонаси билан худди ўзининг хонадонидаги яқин одамидек тил топа оладиган ҳолга етди. Иккаласи доим бир-бирини авайлагани авайлаган. Оиша ая дардманд бўлгани боис Ханифа уни эҳтиёт қилса, Ханифанинг бу уйга янгилиги эътибори билан Оиша ая уни эҳтиёт қилади. -Ҳой Ханифахон, куёвингизни келадиган пайти бўлди. Қўлларига сув тайёрланг, ўзингизга оро беринг, менга гирдикапалак бўлишни бас қилинг! Таомимни, чойимни ва зарур муолажа дориларимни ҳам бердингиз. Энди ўзингизга қаранг! -Хўп бўлади ойижон, айтганларингизга албатта улгураман! Таҳоратингизга сув қилиб берай девдимда. -Қўятуринг, аввал куёвингиз келсин, таҳоратни кейинроқ қиламан.

Davomini o'qish »

“МЕТИН ҚАЛЪА” 7-қисм (Адабий – бадиий нашр)

1776 Ko'rilgan

Валийма белгиланган кун ҳам келди. Солих ака Ханифанинг онаси “тўйни уйимдан-ла кузатганим яхши бўларди”, дейишига ҳам қарамасдан ўзининг уйида тўй ўтказишга қарор қилди. Ханифанинг онаси кўп ишларда шошма-шошарликка йўл қўйгани учун доим хижолат тортиб, ўсал бўлган. Энди қизининг тўйи муносабати билан яна орага совуқчилик туширмай деган ўйда рози бўлишдан бошқа чора топа олмади. Солих ака Ханифани узатишда унинг онасига имконият бермаганининг боиси, қудаларга бирон бир ножўя сўз сўзлаб ёки ножўя муомала қилиб қўймасин деган важҳи бўлган холос. Ханифанинг онаси аввалги ҳолатига қараганда анча ўзгариш томонга силжигандек кўринади. Олдингидек қўни-қўшнилари билан, овсини бўлган Собира ая билан можаро қилишни бас қилган. Эрининг вафотидан сўнг бошқа кимсалардан кўрган яхши оқибат ва муомалалари, айниқса овсини ва унинг эрини

Davomini o'qish »

“МЕТИН ҚАЛЪА” 6-қисм (Адабий – бадиий нашр)

1850 Ko'rilgan

Солих ака билан Низомиддин ака бир – бирлари билан танишганига бир неча йиллар бўлди. Низомиддин ака савдогар одам. У юрт, бу юртдан мол олиб келиб, мол сотади. Кўп ўлкаларни кўриб, у ерлик одамлар билан кўп мулоқотда бўлганлиги учун одамларнинг турли хил феълларга эга эканликларини яхши билади. Бир қанча кишилар билан иш юзасидан ва сафар тақозоси юзасидан гаплашган бўлса, уларнинг ким ва қандай инсонлигини яхши ўзлаштириб олган. Олди – берди қилган кўп кишиларга ишонч билан қарай олмаслигини эса уларнинг тили бошқа, дили бошқа эканлигига йўяди. Кунларнинг бирида янги дўконини ишга туширган, уни мол билан тўлғазиш кераклигини айтиб, ҳузурига кирган кишига назари тушиши билан унга меҳри товлангандек бўлди. Юзидан нур янглиғ ёғду таралиб турган бу одам билан бор – йўғи йигирма дақиқача суҳбатлашган бўлсада, унинг муомаласи, ширинсуханлиги, одоб билан гапиришлиги уни ўзига ром этди. У ишларини битказиб кетгач, молларни у ёқ, бу ёққа элтадиган тўрт нафар ҳайдовчи гурунглашиб ўтирган ерга борди. Ҳайдовчилар уни кўриши билан бир – бирига “Низомиддин ака келяпти” – дея пичирлашди.

Davomini o'qish »

“МЕТИН ҚАЛЪА” 5-қисм (Адабий – бадиий нашр)

1841 Ko'rilgan

Шокир онаси айтгандек ўгай дадасининг яхши парвариши ва тарбияси орқали илм эгаси бўлиб улғайди. Мактабни аъло баҳолар билан битиргач, ўқишини олийгоҳда давом эттирди. Ўша ота ҳомийлигида опаси турмушга узатилди, ўзи ҳам уйланди. Аммо умр деганларидек Шокирнинг янги куёвлик палласида Нуриддин оға оламдан кўз юмди. Йигирма йилча қурган Оиша аянинг турмушлари жуда барокотли бўлди. Оиша ая эрининг ўлимидан уч ой ўтмай, бетоб бўлиб ётиб қолди. Шундан бери туриб–туриб оёғининг шишиб, мадорсиз бўлиб қолиш дарди Оиша аяни безовта қилиб туради. Ўғли Шокиржон эса уни олдида доим ҳозиру – нозир. Бегона ўлкага – Туркияга ишлагани боргач, онасини ҳам бирга ола кетиб, у ёқда ҳам шифокорларга кўрсатди, муолажа қилдирди. Қайтиб келишгач эса, мана тўйга тараддуд, Шокиржон ўзи ҳаракат қилиб, қайлиқ излашга уриниб қолган палла... Шокир Низомиддин ака билан йўлиқишгач, унинг хурсандлигидан ва хушнуд кўринишидан иши олдига силжиганини сезди. -Шокиржон Аллоҳнинг Ўзи ишимизни бароридан келтирди. Қизнинг амакисининг ҳам кўнглига яхшилик солиб, маслаҳатимизга кўнган бўлди – деди Низомиддин ака.

Davomini o'qish »