Улуғ насиба ворислари » Улуғ насиба ворислари 1

Бисмиллаҳир Рохманир Рохийм

 

УЛУҒ НАСИБА ВОРИСЛАРИ

                              

Рисола муаллифи :Р. Абдуррохим ўғли

(Доктор Риъфат ал Баша асари асосида)

     Инсонларга зулматлардан нурга чиқишига ҳидоят жўнатган Зот Аллоҳга хамду-сано, ҳидоят рисолатининг етказувчиси қилиб юборилган Мухаммад Мустафога саловоту-саломлар бўлсин!

     Пайғамбар Мухаммад соллоллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган муборак хадиси шарифларнинг бирини Абу Дардо розияллоҳу анҳу эшитганман дея, нақл қилиб берганлар:

     “Олимнинг фазли, обид (ибодат-тоат қилувчи) кишидан кўра тўлин ой кечасидаги ой фазлининг жамики юлдузлардан ортиқлигига ўхшашдир. Уламолар анбиёлар меросхўрларидир. Албатта анбиёлар дийнор ва дирхамни мерос қилиб қолдирмайдилар. Лекин улар илмни мерос қилиб қолдирадилар. Кимки у (илм)дан олса, дарҳақиқат улкан насиба - улуш олипти”.

     Олимлик фазли - улкан фазлдирки, тоат билан машғул бўлаётган кимса нур таратишда юлдузлар мисоли бўлса, олимники эса тўлган ой янглиғ ортиқликка муносиб баҳоланмоқда. Самода тун қаъри ичида тўла юлдузлар бўлсада, атроф муҳитни ёритмаслиги маълум, аммо ой тўлган кечада эса қоронғилик анча кўтарилади ва тунда ҳам ёруғлик тафти билиниб туради. Демак юлдузлар катталик жиҳатидан эмас, ёруғлик таратиш борасида ер куррасига тўлин ойдек ёруғлик ва нур бера олмайди. Обид тоат билан машғул бўлсада, олимлардек инсонларга улкан наф ва туртки бўла олмайди.

     Мақсадга кўчадиган бўлсак, ёзажак рисола – фазли ва мартабаси бутун инсонлар орасидан ортиқчалиги, ҳатто Парвардигорга туну-кун боғланишда, тоатда бўлган обидлардан-да юқори бўлган олимлар хусусида бўлади. Улар “Улуғ насиба ворисларидирки”, шунинг учун бу олимлар ҳаёти ўрганиладиган китоб ҳам ўша ном ила аталадиган бўлди.    Инсониятнинг тўғри ва расо яшашининг, дунё ва охират бахтига эришишининг сабаби – уламолардирки, уларнинг тақволари, илмга ошиқлиги ва унинг йўлида меҳнату-машаққат чекканларини ўрганиш – бизнинг ҳам шонли илм йўлига мустаҳкам бел боғлаб киришишимизга туртки бўлса, бугунги етиб келган илмларга эътиборимиз ижобий ўзгарса деган, ожиз фикрлар ҳам бор.

     Абдуллоҳ ибн Аббос розиялоҳу анҳу, Набий соллоллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган навбатдаги хадисда шундай дейилган:

     “Биргина фақиҳ шайтонга мингта обиддан қаттиқроқдир!”

     Ҳозирги ҳаётда дунё ташвишларидан узилиб, Робб Таъолога озгина фурсат бўлсада тоат этиб, обид бўлиб олишлик ўзи қийин ва мушкул масала. Бироқ, ибодатга шўнғиган обидларнинг мингтаси шайтонга адаштириш ва ҳаво-нафсга эргаштириб кетиши масаласида биргина олимдан енгилроқ  экан. Олим ҳар-бир ишни мустаҳкам далил ва исботлар орқали синчковлик билан ўрганиб, ишларнинг ҳақиқатини чуқур ва теран англаб етиб, иш кўради. Обид эса ўзига маълум ва аниқ бўлган ибодатни қилиб, адо этиб бораверади. Лекин ўзи қилиб турган ибодатдан бошқа амаллар, содир бўлиб қолган воқеалар олдида билими йўқлиги учун ожиз бўлиб қолади.

     Яна ибн Аббосдан нақл қилинган хадисда:

     “Кимга Аллоҳ яхшиликни ирода этса уни  динда фақиҳ қилиб қўяди”, дейилган.

Мухаммад ибнул-Хусайн ушбу хадисга шундай изоҳ битганлар: Аллоҳ Таъоло у (олим-фақиҳ)ларга динда фақиҳ қилиб қўйиши – уларга Китоб ва хикматни ўргатишидир. Улар бандалар учун (ёритувчи) қуёш ва шаҳар-юртлар учун минора бўлиб қоладилар”.

     Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Набий соллоллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган хадис мазмунида шундай дейилган:

     “Албатта ердаги уламолар мисоли худди самодаги юлдузлар кабидирки, улар сабабли қуруқлик ва денгиз зулмат (қоронғулик)ларидан йўл топилади. Агар юлдузлар сўнса, (йўл) етакловчилар адашишлик арафасида бўладилар”.

     Дарҳақиқат, олимлар инсон йўлини аниқлаштирувчи – чироқлардир. Уларсиз одамлар жаҳолат ва разолат ботқоғига ботадилар. Фарзларни қандай адо этишни идрок этолмайдилар, гуноҳ ишлардан четланиш не эканлигини англай олмайдилар.

     Амр ибн Осс розияллоҳу анҳу айтганлар, у киши: “Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламдан эшитдимки:

“Албатта Аллоҳ Азза ва Жалла илмни суғуриб, қабз қилмайди. Олимларни қабз қилади ҳатто биргина олим бўлса-да қолмайди. Одамлар жоҳилларни етакчи қилиб оладилар. Сўралсалар илмсиз равишда фатво айтадиларки, бас ўзлари ҳам адашади, (ўзгаларни-да) адаштиришади”. деганлар.

     Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтган эканлар:

  • Биласизларми Ислом қандай нуқсонга йўлиқади?
  • Қандай, - дейишди.
  • Гўё ҳайвон ёғидан – семизлигидан нуқсонга йўлиққани каби, кийим узунлигидан қисқариб нуқсонга юз тутгани каби, дирҳам пасайиб, тубанлашиб нуқсонга йўлиққани каби бир қабилада икки олим бўлса, улардан бирининг вафоти туфайли улардаги илмнинг ярми кетади. Иккинчиси ҳам вафот топса, улардаги барча илм кетади, - дея жавоб қилганлар.

     Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу:

     “Ҳакимнинг сўзлари – қалблар тириклигидир, гўё самодан тушган ёмғир суви умматга ёрдам бўлганидек. Хакимнинг нутқи қоронғуликка жилодир ва Ҳакимнинг сукути – ҳакам дуосидир. Ҳакимнинг хаёт бўлиши қалбларга жилодир, гўёки қоронғуликни кетказиб нурафшон этган, кундуз зиёси янглиғ”, деган эканлар.

       Энди рисоламизни ўрганишга киришиб, сахобалардан сўнг яшаб ўтган етук ва забардаст олимлар, яъни тобеъин олимларнинг хаётини, илми ҳамда тақволарини синчиклаб таълим оламиз, иншааллоҳ!

ХОТИМА

1747 Ko'rilgan

Аллоҳга чексиз ҳамду-санолар бўлсинки, ушбу рисолани адоғига етказишимизга мадад берди! Гувоҳи бўлганингиз ушбу рисолада инсоният ичида қутлуғ қадам билан ҳаётни босиб ўтган забардаст олимлар таржимаи ҳоллари баҳоли қудрат ёритиб ўтилди. Олимларнинг ҳаёти, илми ва амали ўрганишга ҳамда ҳавас қилишга арзигулик улкан ибодатдир! Ҳар қадамимиз тойилиш, оқибатсизлик, хоинлик, хасад ва гиналарга тўлган ҳозирги ҳаётимизда уларнинг босиб ўтган изларини тадқиқ этиб, чуқур фикр-мулоҳаза юритиб, уларнинг ҳаёт йўлини андоза этиб олсак, анча муаммоларни бартараф этган бўлардик! Ато ибн Абу Рабох сингари олимлар қуллик ҳолатида ҳам ибодатни, илмни канда қилмади. Аллоҳга муқарраб бўлишни ирода этган бу каби қуллар

Davomini o'qish »

УМАР ИБН АБДУЛАЗИЗНИНГ ЎҒЛИ АБДУЛМАЛИК

1767 Ko'rilgan

Адолатга ва хаққа интилувчанлиги билан машҳур бўлган,саккизинчи асрнинг бошларида муъминларга амир бўлган халифа Умар ибн Абдулазизнинг ўн беш фарзанди бор эди. Уларнинг учтаси қиз, қолганлари эса ўғил эди. Уларнинг барчасига тақводан бўлган насиба ва салоҳиятдан бўлган мақом берилган эди. Абдулмалик ҳам улардан бири бўлиб, уларнинг ичида юлдуз бўлиб порлаб туришда алоҳида ўрин тутарди. Ёшлик кезлариданоқ Аллоҳга итоатли, кўринишида одамларга яқин бўлиб ўсган. Отаси Умарга ҳам баъзи ўринларда кўмакчи сифатида ишлаш билан бирга, ҳақни ва адолатни эслатиб туришда ҳам ишончли вакил ўрнини босарди. Кунлардан бир куни Умар ибн Абдулазиз одамлар олдида хутба қилди. Жуда толиқди. Хонадонига қаттиқ чарчоқ билан қайтди. Ўша вақтларда Абдулмаликнинг ёши ўн еттига қараб кетаётган эди. У отасини ўриндиғига кириб кетаётган ҳолда учратиб қолди. - Эй амирал - муъминин нима қилишни истайсиз? - Эй ўғилчам озгина ухлашни ирода этдим. Жасадимда куч қувват қолмади

Davomini o'qish »

Иёс ибн Муовия ал-Музанний

1844 Ko'rilgan

Амирул – муъминин Умар ибн Абдулазиз бир кеча уйқулари қочди, қовоқлари ёпилмади ва ёнбошлаб кўзини юма олмади. Дамашқдаги бу совуқ кечада муҳим бир иш уни машғул қилган эди. Қўл остидаги Басра шаҳрига адолатли қозини тайинлаш иши уни машаққатга солган эди. Чунки у тайинлайдиган кимса одамлар орасида адолат тарозисини ўрнатиб, Аллоҳ нозил қилган ҳукм ила ҳукм қилмоғи ҳамда ҳақдан уни қўрқув ва на қизиқув тойилтирмаслиги лозим эди. Икки кимсани бу лавозимга тайинлашда анча ўйланиб қолдилар. Чунки иккови ҳам фазлда, диндаги фақиҳликда, хақдаги салобатда ва фикру-назардаги тиниқликда баробарга ўхшар эди. Умар ибн Абдулазиз бу ишда бирор хулосага келмадилар. Фақат Дамашқда ўша кунлари ҳозир бўлиб турган Ироқ волийси Адий ибн Артони чақирдилар ва унга тайинлаб, айтдилар:

Davomini o'qish »

Робиъ ибн Хусайм

1665 Ko'rilgan

Ҳилол ибн Исаф уйига ташриф буюрган меҳмон Мунзир ас-Саврийга деди: - Эй Мунзир, сени шайх ҳузурига олиб бормайинми, шояд бирор соат иймонлашсак! - Майли, Аллоҳга қасамки Куфага мени шайхингиз Робиъ ибн Хусайм билан йўлиқишга бўлган рағбат етаклаб келди. Унинг иймони таравотидан нафланиш мени қизиқтиради. Лекин у биз билан кўришишга изн берармикин? Мен учун айтилган эди: “Албатта у (яъни, Робиъ ибн Хусайм) фалажлик мусибати етгач, уйинигина лозим тутиб, Роббисигагина муножот этишни хуш кўрармиш ва одамлар билан йўлиқишни эса суймасмиш”. Ҳилол деди:

Davomini o'qish »

Урва ибн Зубайр

1899 Ko'rilgan

Аср ва шом намозлари оралиғида сахобалардан ҳаёт бўлганлари ва кибор тобеъинлар таҳлил, такбир ҳамда солих дуолар билан Масжидул-Харомда, Каъба атрофида тавоф қилишар эди. Одамлар Каъба атрофларининг ҳар қайси ўринларида халқа қилиб ўтиришиб, лағв бўлмаган сўзлар ила гаплашарди. Рукнул – ямоний (Каъбанинг хажарул асвад жойлашган бурчагидан олдинги бурчаги) яқинида чиройли юзли, қалблари улфат бўлган йигитлардан тўрт нафари ўтирарди. Улар; Абдуллоҳ ибн Зубайр, Мусъаб ибн Зубайр, Абдулмалик ибн Марвон, Урва ибн Зубайр. Булардан Абдулмалик ибн Марвондан ташқари Абдуллоҳ, Мусъаб ва Урвалар ака-ука бўлганлар. Улардан бир дегувчи айтдики: - Бизлардан ҳар-биримиз Аллоҳ йўлида яхши кўрган нарсамизни орзу этиб кўрамиз! Абдуллоҳ ибн Зубайр айтдики:

Davomini o'qish »

Омир ибн Абдуллоҳ ат-Тамимий

1922 Ko'rilgan

Хижратнинг ўн тўртинчи йили муъминлар амири Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу буйруғига биноан сахобалар ва тобеъинлар Басра шаҳрида қоим эдилар. Улар мусулмонлар лашкарларига янги шаҳардан Форс юртига аскарларни жамлашга ният қилган эдилар. Аллоҳ Азза ва Жалланинг йўлига чорлаш учун ва ерда Унинг калимасини олий этишлик учун чоғланган эдилар. Бу мусулмонлар жамланмасига араб ярим оролининг барча маконларидан, Нажддан, Хижоздан ва Ямандан навқирон – янги шаҳарга сафар қилиб келишар эди. Бу келаётганлар ичида Нажддаги Бани Тамим қабиласидан бўлган Омир ибн Абдуллоҳ ҳам бор эди. У ёш йигитча бўлишига қарамасдан, урушдан тушадиган ўлжалар учун ёки соф олтинларга эга бўлиш учун ёки дунёвий ҳожатлардан бўлган эҳтиёж учун эмас, балки Аллоҳнинг ризоси учун енг шимариб келган эди.

Davomini o'qish »

Сарторош ва Абу Ханифа воқеаси

2177 Ko'rilgan

Ато рахимаҳуллоҳнинг илмидан жуда кўплаб одамлар манфаат олганлар. Булар ичида етук илм эгалари ҳам мавжуддир. Ҳаттоки мужтаҳид уламолар ҳам... Имоми Аъзам яъни, Абу Ханифа ўзи хақида ушбу воқеани айтиб берган эканлар: “Маккада (хаж) маносикларидан бешта бобда хато қилдим ва уни менга сарторош ўргатиб қўйган эди. Мен эхромдан чиқишлик учун соч олдиришни ҳоҳлаб, сарторошнинг олдига бордим ва ундан сўрадим: - Сочимни қанчага олиб қўясан? - Аллоҳ сени ҳидоят қилсин! Ибодат ичида шартлашилмайди, ўтиргин ва сенга маъқул бўлганини бераверасан! Мен хижолат бўлдим ва ўтирдим. Ўтирганимда ҳам қибладан бурилиб ўтирган эдим. Сарторош менга қиблага юзланиб ўтиришлигимни ишора қилди. У айтгандек қилдим ва

Davomini o'qish »

Ато ибн Аби Рабох

1978 Ko'rilgan

Тўқсон еттинчи ҳижрийни зулхижжа ойи эди... Барча томонлардан “ байтул-атийқ ” бўлган Каъбага одамлар пиёда ва уловларда, ёшу-қари, эркагу-аёл хаж қилиш учун келишарди. Уларнинг ичида қора рангли ҳам оқ рангли ҳам, араб ҳам ажам ҳам, бошлиқ ҳам хизматчи ҳам мавжуд эди. Уларнинг барчалари одамларнинг подшоҳига умид ва қўрқув билан талбия айтиб келишарди. Сулаймон ибн Абдулмалик ўша пайтда мусулмонларнинг халифаси бўлиб, икки боласи билан яланг бош, фақатгина изор ва ридо билан байтни тавоф қилгани келарди. У тавофни тугатгач, ўзини хос одамига: “Сохибларингиз қани? ” деди. У : “Ана у тик туриб намоз ўқияпти”, дея жавоб қилди. Масжидул Харамнинг ғарбий томонига халифа икки боласи билан жўнади . Уларга халифани хос одамлари ва муовинлари ҳам эргашди. Халифа учун хизматчилар йўлни кенгайтиришарди, тиқилинждан ҳимоя қилишар эди.

Davomini o'qish »

Мухаммад ибн Сийрин

1897 Ko'rilgan

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Сийринни қулликдан озод қилгач, Сийрин уйланиб, турмуш қуришни ният қилди. Унинг ўз касбидан файзли фойда, кўп яхшиликлар келди. У моҳир мисчи бўлиб, қозон идишлари ясарди. Унинг ихтиёри Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг чўриси бўлган Сафиййага тушган, уни никоҳига олишни истарди. Сафиййа – зиё юзли, закий қалбли; ажойиб ҳислатларни ўзига жам этган қиз эди. Мадина аёлларидан кимки уни таниса, уни жуда яхши кўрарди. Уни ҳаттоки пайғамбарнинг завжалари ҳам қаттиқ яхши кўрардилар. Айниқса, уммул-муъминин Оиша розияллоҳу анҳо мухаббатлари зиёда эди.

Davomini o'qish »

Шурайх Қози

1850 Ko'rilgan

Амирул-муъминийн Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу аъробийлардан бўлган бир кишидан от сотиб олдилар ва пулини тўладилар. Сўнг уни миниб, жўнаб кетдилар. Бир қанча юриб отда шикаст зоҳир бўла бошлади. Юришига ҳалақит бериш бошланди. Қаердан жўнаган бўлсалар, ўша жойга (аъробийнинг олдига) қайтиб келдилар. - “Отингни ол, унда шикаст бор экан”, дедилар. - “Уни қайтариб олмайман, эй амирал-муъминийн! Уни сизга соғ-саломат ҳолда сотган эдим”, дея жавоб қилди аъробий. - “Унда ўртамизга бир хакам қил(ки, у масалани ҳал этсин)!” дедилар. - “Бизнинг ўртамизга Шурайх ибн Хорис Киндий хакамлик қилади”, деди аъробий. - “Унга розиман”, деди Умар розияллоҳу анҳу.

Davomini o'qish »