Илм чашмаси » Илм чашмаси 5

Бисмиллаҳир Рохманир Рохийм

Муқаддима

     Буюк  ва Қудратли Аллоҳга хамду-сано, Унинг сўнгги элчиси  Мухаммад Мустафога  саловоту саломлар бўлсин !

     “Илм чашмаси” номли китобнинг сўнгги  ва хотимаси  бўлмиш 5-китоб, “иймонга ишлов”, “иймон беражак нафлар”, “солиҳ амаллар” мавзуларига бағишлангандир. Олинадиган ва олинажак илмлар ҳар-бир илм ўқувчисига аввало иймон мустаҳкамлигини сўнг эса гўзал амалларни вужудга келтириши керак!

      Ҳар қандай мункар ва хатарли амалларга тўла бу оламда иймонимизни ўйлаб, иш кўрмоғимиз, унга ишлов бериб, уни мусаффо тутмоғимиз, унинг ортидан солиҳ амаллар қилиб, тириклик чоғимизда бўлажак ҳаётимизни - охиратни обод этмоқлик биз учун жуда муҳимдир!

     Зийнатлари ва ҳаваси кўзларни қамаштириб, ўзини домига тортувчи бу алдамчи дунё кирдикорларидан озгина бўлсада қўлни тортиб, Яратган Аллоҳдан фойдали илм сўраб, китоб мутоъаласига енг шимарайлик!

      Китоб илм манбаи, илм эса пайғамбарлардан қолган ягона мерос! Бу меросга насибадор бўлишга Ҳақ Таъоло барчамизни насиб айласин! Илмга амал этишни, бу фоний оламдан охират ҳовлисига фақат иймон билан ўтишни Аллоҳим насиб этсин!

Рисола муаллифи : Р. Абдурраҳим ўғли

Қуръон тиловати билан иймонни зиёдалаш.

2368 Ko'rilgan

Иймон дори-дармон, табибларнинг муолажаси билан шифо топмас. Балки унинг зиёдалаш ва мустаҳкамлаш йллари борки, уни уламо аҳли тушунтириб, изоҳлаб берганлар. Шулардан бири; Қуръон тиловатидир. Аллоҳ Азза ва Жалла: “Хақиқий муъминлр фақат Аллоҳ зикр қилинган вақтида қалбларига қўрқинч тушадиган, Унинг оятлари тиловат қилинганда иймонлари зиёда бўладиган ва ёлгиз Парвардигорларигагина суянадиган кишилардир ” дея марҳамат этган. (Анфол сураси, 2-оят мазмуни)

Davomini o'qish »

Аллоҳга суяниш (таваккул )

4027 Ko'rilgan

Аллоҳга иймон келтирган кимса, бирон-бир иш қилса сабабдан сўнг, Аллоҳга суяниб, таваккул қилади. Ишларнинг натижаси Аллоҳнинг ҳоҳшига, изни-иродасига боғлиқдир. Масалан, киши ерга кўчат ўтқазади, бу сабабдр. Энди уни кўкка бўй чўзиб, гуллаб, мева беришини эса Аллоҳдан сўраб, Унинг ўзига таваккул қилади. Таваккул қилиш - дин манзилатлари ичида олий манзилатдир. Аллоҳнинг ўзи таваккул қилиб, ўзига суянган кимсаларни яхши кўради . “Албата Аллоҳ таваккул қилгувчиларни яхши кўради” (Оли- Имрон сураси , 159 – оят мазмуни )

Davomini o'qish »

Иймонлиларга берилган ваъдалар.

3479 Ko'rilgan

5. Иймонлиларга азоб берилмаслиги. “Агар шукр қилсангизлар ва иймонли бўлсангизлар, Аллоҳ сизларни нега азобласин?!” (Нисо сураси, 147-оят мазмуни) Банда ўзига ўхшаш бир банда томонидан озорланишни хуш кўрмайди. Нафақат қўл, оёғида, балки тилидан ҳам озор топмасликни яхши кўради. Охират азоби жуда қаттиқ азобдир. Аллоҳ ўз каломида: “У кунда (Аллоҳнинг) азоби каби ҳеч ким азоблай олмас”, дея марҳамат этган. (Вал-фажр сураси, 25-оят мазмуни)

Davomini o'qish »

Иймонлиларга бериладиган мукофотлар ва хушхабарлар

3356 Ko'rilgan

Инсондаги иймон қадрланса, Аллоҳдан илтижолар қилиниб уни мустаҳкамлашни сўралса, иймонга ҳос амал қилади. Иймони қувватли кимса эса Аллоҳ беражак ваъдаларга доҳил бўладиган кимса ҳисобланади. Қуйида иймон ахлига бериладиган Қуръон ваъдалари баён этилган:

Davomini o'qish »

Яхшиликка шукр, ёмонликка сабр.

3823 Ko'rilgan

Тақдирда рўй берадиган ҳар - бир катта – кичик воқеа - ҳодисаларга гўзал муносабатда бўлиш, у тақдирни ягона Аллоҳ белгилаган деб чин иқрор билан туриши ҳам қалбдаги иймон шижоатига қувват бўлади. Росулуллоҳ (с.а.в): “Иймонли-муъминнинг ишига ажаб! Унинг ишининг ҳаммаси яхшиликдир. У иймонли муъминдан бошқа бирортасида бўлмайди. Унга хурсандчилик етса, шукр қилади. У унга яхшиликдир. Агар мусибат етса, сабр қилади ва у унга яхшиликдир.” деганлар (Муслим ривояти)

Davomini o'qish »

Насиҳат олишнинг иймонга аҳамияти.

2293 Ko'rilgan

Иймон неъматига шукр этиб, уни зиёда этиш учун енг шимарган кимса ўзи учун қилинган панду-насиҳатга қулоқ тутгувчи бўлади. Насиҳат ичида унга фойдали юмуш ва хислатлар бор. Ёмонликдан, қабиҳ ишлардан қайтарув, четлатувлар бор. Қуръонда: “Ва панд - насиҳат қилинг! Зеро, у панд - насиҳатлар иймонлиларга наф етказур,, дейилган. (Аз-зариёт сураси , 55-оят мазмуни) Исмоил ибн Умар ибн Касир рохимаҳуллоҳ ушбу оятни изоҳ этиб: “иймон келтирган ишончга эга қалблар ундан (насиҳатдан) нафланади,, деб айтганлар.

Davomini o'qish »

Ўлим хатари

3916 Ko'rilgan

Ўлимнинг хатари ва дахшати буюкдир. Одамлар кам фикрлаб, оз эсга олгани учун ҳам ўлимдан ғофилдирлар. Эслаганлар ҳам қалбларини ҳамма нарсадан фориғ қилиб эмас, дунёга машғул бўлган ҳолларида эслайдилар. Бундай эслашдан фойда йўқ. Ўлимни ҳақиқий эслаш йўли-ўлимнинг доимо ёнида бўлиш, ўлимдан бошқа нарсани қалбдан чиқаришдир. Буни бамисоли хатарли сахро ёки денгиз орқали сафарга отланган киши ҳолатига ўхшатиш мумкин. Унинг бутун фикри-зикри сафарда бўлади. Қалб ҳам ўлимни эслаш билан машғул бўлса, бу иш қалб буткул банд этади. Ўлим билан банд бўлган қалбда айш-ишрат талаби, дунё қувончи камаяди, тошқинлик босилади. Киши ўлимни кўп эслагани сайин ҳар хил ўлим онлари, бу даҳшатли онларни бошидан ўтказган дўстлари, тенгқурларининг илтижо тўла сўнгги нигоҳлари хотирида жонланади. Уларнинг ўлимларини, сўнги манзилларини эслаб оғир йўллар гирдобида қолади: Улар ким ва қандай эдилар? Энди уларнинг мавқелари, ҳолатлари қандай? Бу чиройли сиймолар тупроққа қандай сингиб йўқолади?

Davomini o'qish »

Ўлимни эслаш билан иймонни мустаҳкамлаш.

1964 Ko'rilgan

Инсон ҳаёти абадий эмас, у бир кун бу оламни тарк этиши муқаррар. У ўлим билан якун топади. Ўлим ёшга ҳам, кексага ҳам, эркакка ҳам, аёлга ҳам етади. “(Ер )юзидаги барча жонзот ўткинчидир,, дейди Аллоҳимиз. (Ар-Рохман сураси,26-оят мазмуни) Ўша ўтиш куни бўлмиш ўлимни эслаб, ёд этиб юриш инсон қалбидаги иймонни тетиклаштиради. Ўлиб бориши муқаррар бўлган диёр-охиратга ишлаб қолиш учун меҳнат қилади. Ўлиб йўлиқадиган ҳисоби учун ғам, ташвиш қилади. Ўлгандан сўнг

Davomini o'qish »

Борлиқ ўзи мавжуд бўлган эмас!

1586 Ko'rilgan

Ўзини йўқдан бор қилган, ризқини, ҳаётини ато этган Аллоҳга ишонмаган кимсалар, борлиқни, ундаги бор барча нарсаларни ўз-ўзидан барпо бўлган деб нонкўрлик қиладилар. Уйга ҳориб, чарчаб, қорни оч ва ташна ҳолда қайтган одам уйи ичида ёйилиб турган дастурхонни кўрса, унда пишириб қўйилган таом, чойнакка қуйилган чойни кўрса - у ишларни ўз-ўзидан бўлиб қолган деб ишонмайди. У дастурхонни кимдир ёзган, унинг устига таом, чой ва бошқа ноз-неъматларни бирор-бир кимса ҳозирлаган деб билади. Ҳовли тўғрисидаги терак ағдарилган унинг шоҳ-шаббалари текис қилиб боғланган. Бу ҳовлига кириб келган кимса, бу терак ўз - ўзидан йиқилди, шохлари ўзи чопилиб, ўзи боғланиб қолди деса, уни адашган, гап тўқиган одам деб биламиз.

Davomini o'qish »

Борлиқ ҳақида тафаккур. Қушлар ва учқичлар

2647 Ko'rilgan

Инсон авваллари фақат ерда юриш ва сувда ўзи ва кемалар орқали сузиш воситаларинигина билар эди. Устида, кўм-кўк осмон қаърида парвоз этаётган қушларга ҳавас ва лол қолиш назари билан қарар эди. Энди эса ўша учиб юрган қушлардан андоза олган инсоният, осмонда парвоз этадиган учқичларни кашф қилишга Аллоҳдан илҳом олди. Андоза олинган қушлар, уларни кўкда қанот қоқиб парвоз этиши - Улуғ Аллоҳнинг улкан қудратига далолатдир!

Davomini o'qish »