Favvora.com Болалар ва катталар учун тарбиявий сайт - Китоблар, мақолалар, тавсиялар
Авлодлар қайғуси 2
Авлодлар қайғуси » Авлодлар қайғуси 2
Бисмиллаҳир-Рохманир-Роҳим
“Хамд ила салом!”
Сўзларнинг энг тўғриси Ягона Аллоҳнинг сўзидир, У Зотга беадад хамду-санолар бўлсин!
Йўлларнинг энг тўғрироғи Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг йўлидир, У кишига саловоту-саломлар бўлсин!
“ 2 – жуз мавзуси”
Фарзанд тарбия этиш амалиётининг муҳимлигини англаган ота-она, опа-акалар, тарбиячилар муҳит ичида фаҳмлаш лозим бўлган жиҳатларни ҳам чуқур мулоҳаза эта олишлиги керак бўлади. Аввалги жузда тарбиячи бўлган кимсанинг ўзи сифатланиши лозим бўлган сифат ва кўринишлар баён этилган эди. Энди эса ҳар икки томонга муҳим бўлиб турган жиҳатларни англаш ва мушоҳадаю-талқин этиш жараёнлари хусусида иншааллоҳ тўхталиб ўтамиз.
Ислом аёлларнинг мерос борасидаги хақ-хуқуқларни батамом, камолига етказган диндир. Жоҳилият даврида аёлларни ўзлари мерос қаторидаги бир хақир буюм саналганлар. Эрлари вафот топса ким биринчи бўлиб, бирор ёпинчиғни, тул аёл устига ташласа, аёл ўшанга мутеъ бўлиб, уники бўлиб қолаверган. Ислом бундай разолатни бартараф этди. Жуфти вафот топган аёлларга авалло турмуш эҳтироми эвазига тўрт ойу ўн кун идда ўтиришни буюрди. Агар ҳомила бўлса уни туғиб олгунга қадар изн берилди.
Шу билан бирга эрининг қолдирган мероси, молу-мулкидан олиш ҳуқуқини ҳам белгилаб берди. Аёл талон-тарож бўлиб бировларга “буюм” бўлишдан халос этилиб, ўзи “хақдор” қаторида улуш-насиба оладиган бўлди.
Аёл кишининг ҳақ-ҳуқуқлари ана шундай имтиёзлар орқали фақат ислом келиши билангина амалга ошди. Ажрашув, низолар аваллари бундай тартиб интизомлар асосида бўлган эмас эди.
Ислом дини келишидан илгари оила борасида “зиҳор” деган номақбул бир иш мавжуд эди. “Зиҳор”-дегани киши ўз хотинига “онамнинг бадани каби сенинг баданинг ҳам менга харом” дейишини англатар эди.
Кунлардан бир куни Авс ибн Сомитнинг аёли Хавла бинти Саълаба росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: “Ё росулуллоҳ, Авс мени зиҳор қилди”, деб ўз эридан шикоят қилди. Эрининг зиҳоридан нолиб, ўрталарида гўдак болалари борлиги, агар эр-хотин
Суюкли пайғамбаримиз Мухаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадислари мазмунида шундай деганлар:
“Муъминларнинг иймони комилроғи – хулқи яхшиларидир ва сизларнинг яхшиларингиз аёлларига хулқи яхши бўлганларингиздир!”
(Тирмизий ривояти)
Умматнинг яхшиси даражасини топиш мумкинлиги, аёлга эҳтиром билан гўзал хулқда, муомалада бўлиш орқали етажаклиги юқоридаги ҳадисдан маълум бўлди.
Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам яхши деб айтган инсон “мен бўлишим керак” деган эркак, албатта аёлга эҳтиром кўрсатиш билан яхши инсон бўлишга эришади. Пайғамбаримизгача қайси подшоҳ, қайси қироллик бу шарафни аёлларга бера олди?! Қайси султон, қайси волий ўзига яқин киши бўлишликни аёл эҳтиромига боғлай олди?!
Яна бошқа муборак ҳадис Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳу ривоят қилганлар:
“Албатта Аллоҳ оналарингизга оқ бўлишни ва қизларни тирик дафн этишни харом қилди...”
(Бухорий ривояти)
Ислом динини нури узлуксиз самони қоплаган қоп-қора, зулматли булутлар кетгандан сўнг балққани каби олами-жаҳонни нурафшон этди. Бутун инсону-жинга, махлуқоту-мавжудодга бахт-саодат келди. Аёл зоти ҳам бу нурдан сўнг ўзлигини англади. Хуқуқ деган тушинча тамомий аёл учун унутилган эди. Барча соҳада аёл хуқуқи тикланди. Уларга жуда кўп имтиёзлар берилди. Илоҳий китоб бўлмиш Қуръонда мисол учун “эркаклар” (Рижал) деган атамадаги сура мавжуд эмас. Аммо, “аёллар” (Нисо) деган сура эса мавжуддир.
Бу сурада фақат “ном”гина эмас, аёллар хақлари, хуқуқлари ҳақида ҳам бир қанча оятлар мавжуд бўлганлиги учун ҳам “аёллар” деб номланган. Ислом келиши билан аёллар хуқуқлари баркамол бўлганини тасдиғи учун бир қанча мавзулар ила танишиб ўтамиз.
Одам боласининг ҳар жихатдан мукаммал бўлишининг мухим илдизи – аёллар, оналарга бориб тақалади. Аввлги қисмларда она бўлиш аёлга тегишли баъзи мавзуларга тўхталиб ўтилинган бўлсада бу қисмда улар мавзусига батафсилроқ ёндашиб ўтамиз. Бу ишда Алийм ва Хаким Зотдан мадад сўраймиз.
Авлод қайғуси - мақсадни тўғри йўналтириш ва тафаккурни ислоҳ этиш билан бирга – авлод сабабчиси бўлмиш аёлга эътибор қаратиш ҳам талаб этади. Аллоҳ аёл зотини эркакларга ёндош, оғир-енгил кунида сирдош, фикир алмашувчи ҳамроҳ этиб яратган. Аёл зоти алоҳида ўзи инсоннинг бир бўлагидир. Аёл Одамдан яралгандир сўнг эса икковининг жуфтлашувидан авлод пайдо бўла бошлаган.
Инсон шу ҳаётда истиқомат қилар экан, албатта унда сафар қилиш эхтиёжи мавжуддир. Тижорат, касб-ҳунар ва яна бошқа юмушлар илинжида йўлга чиқиш, буларнинг ҳаммаси сафардир. Булар сабабли инсон ўзининг моддий, иқтисодий тарафларини ислоҳ қилишга тиришади. Хаж сафари эса булардан фарқли равишда, инсоннинг маънавий, руҳий тарафларини ислоҳ этишга ундайди. Баъзан моддий, иқтисодан қувват топган инсон – ўзлигини унутади, нонкўрлик йўлини тутади, ўзига ризқу-рўз берувчисининг амр-фармонларини менсимай қўяди,
Закот сўзини уламолар “поклаш”, яъни молни тозалаб, поклаб олиш деб тушунтирадилар. Киши ҳар йили ўз молини ҳисоб-китоб қилиб, нисобига етган бўлса, хақдорларга бериб бориши Аллоҳнинг ҳукмидир.
“Албатта садақалар (яъни закотлар) Аллоҳ томонидан фарз бўлган ҳолда, фақат фақирларга, мискинларга, садақа йиғувчиларга, кўнгиллари (исломга) ошно қилинувчи кишиларга ва Аллоҳ йўлида ҳамда йўловчи мусофирларга берилур. Аллоҳ билим ва ҳикмат Соҳибидир”.
(Тавба; 60-оят мазмуни)
Закот берувчи агар тафаккур этса заиф, бечора ҳол кимсаларга кўмак кўрсатиб, жонбозлик кўрсатмоқда у! Аллоҳ ҳоҳласа у бечораҳол, мухтожларни Ўзи ризқлантириб олади. Унинг ҳикматидирки, бой бандаларига амр этиб, маълум тоифаларга эътибор қаратиб, уларга Ўзи ризқ қилиб бераётган нарсалардан садақа қилиб туришини буюриш!