Хазиналар очқичи » Хазиналар очқичи 6

БИСМИЛЛАҲИР РОХМАНИР РОХИЙМ

ХАЗИНАЛАР  ОЧҚИЧИ 6

       Муаллиф: Р.Абдуррахим ўғли

       

      Сўз боши    

Оламлар подшоҳи, барча мулку-хазиналарнинг эгаси Аллоҳга хамд ва унинг росули, сўнгги элчиси Мухаммад Мустафога саловот-саломлар бўлсин!

   Ер шарида хазиналар жуда кўп. Хазиналарнинг турлари, кўринишлари ҳар-хилликдан иборат. Олтин-кумуш хазиналаридан ташқари ёқилғи манбаи бўлган нефт, газ сингари янги тадқиқ этилган хазиналар ҳам топилган. Демак аввалги асрларда хазина дейилса тушиниладиган хазиналардан бошқа хазиналар кашф ва ихтиро этилди. Аммо бу хазиналарнинг барчаси инсон манфаати учун фақатгина бу ўткинчи ҳаёт устидагина хизмат қилиб беради, агар Аллоҳ ҳоҳласа. Охират ҳовлисида эса айтиб ўтилган хазиналар тўғри тасарруф этилган тақдирдагина манфаат бериши мумкин. Уларни тўғри тасарруф этиш учун эса инсонга “илм” зарур бўлади. Шунинг учун илмни “хазиналар очқичи” деб номлаб, китобимизга ҳам шу аталишни бердикки, илм сабабли кўп хазиналар ихтиро қилинади. Илм яна хазиналарни тўғри тасарруф этишга кўмакчидир. У орқали нафақат ҳозир мавжуд бўлган хазиналар тўғри тасарруф этилади, балки у очқичлар сабабидан иншааллоҳ охиратда берилажак хазина-савобларга, мукофотларга  эришилади!

   Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилганлар: “Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ Таъоло менга сўзларнинг очқичларини ато этди ва душманлар қалбига даҳшат солиб, мени улар устидан ғолиб қилди. Ўтган кеча уйқумда Аллоҳ Таъоло менга ер хазиналари очқичларини ҳам ато этган эди, мен уларни қўлимга олдим”, дедилар. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу ушбу хадисдан сўнг сахоба биродарларига) шундай деган эканлар: “Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар, энди у очқичлар сизнинг қўлингизга ўтади”.

                                                                                                             (Бухорий ривояти)     

   Илмни  Хақ Таъоло инсон рухининг озуқаси қилиб берган, у зиёда бўлгани сари иймон бақувватлашиб, ўз эгасига улкан яхшиликлар олиб келади. “Хазиналар очқичи” рисоламизда иймон ва илмга, тўғрилик, савоб ишларга  тааллуқли хадислар, шеърлар, ҳикоятлар, латифалар, бош қотириб, изланиб топиш учун машқ ва топишмоқ-саволлар бериб борилади. Тафаккур ва таъаммул қилиш учун нақллар, мисоллар келтирилади.

Аллоҳ Хақ Табарока ва Таъоло бу ожизона бошлаётган ишимизга мададкор бўлсин, бу ишни хайрият ила ниҳоясига етказишимизга муваффақ этсин! “Хазиналар очқичи” номли рисолани ўқийдиган ҳар-бир мутаъаллимга Хақ Таъоло фойдали илм ато этиб, одоб-ҳулқи гўзал, тоатли ва билимли фарзандлар бўлишини насиб этсин!

 

Мундарижа

  1. Ҳаловат (шеър)
  2. Ҳаловат қалбга зарур неъмат

  3. Аллоҳга итоат этиш ортидан келажак ҳаловат

  4. Иймон ҳаловати ҳақида хадислар

  5. Ҳаловатдан йироқланиш

  6. Саволларга топингиз жавоб!

  7. Ер куррасини айланинг билим орқали!

  8. Аллоҳга қул бўлиш – тўғри йўл топишдир!

  9. Қуллик қилаётган банданинг вазифалари

  10. Нафс қуллиги

  11. Жонзотларга қуллик

  12. Жисмларга қуллик

  13. Аллоҳгагина қилайлик қуллик

  14. Топишмоқ – бошқотирмаларнинг жавобини топинг!

  15. Сўзларни кимларга тегишли эканлигини ажратинг!

  16. Қуйида келадиган сўзларни устунларга ажратиб мувофиқлаштиринг!

  17. Ҳикмат йўғрилган сўзлар

  18. Сўз ва гаплар ихтиро этиш

  19. Нуқталар ўрнини зарур рақамлар билан тўлдиринг!

  20. Ушбу сўзларни асос қилиб, ўзингиз ҳоҳлаган феълдан қўшиб жумла тузинг!

  21. Насиҳатлар мусулмонга нафдир бағоят!

  22. Чиройли тилаклар – муъминнинг кўрки

  23. Тоатга бўлингиз полвон! (шеър)

  24. Кўнгилхушлик нима?

  25. Манфаатли маслаҳатлар

  26. Хушмуомалага хос сўзлар мажмуаси

  27. Роббимиздан нимани сўрашни унутмаганимиз яхши

  28. Сўзлар орасидаги фарқларни ажратамиз!

  29. Панду-насиҳатлар

  30. Аллоҳнинг рахмат-марҳамати

  31. Ризқ маъносидаги рахмат

  32. Беморлик маъносидаги рахмат

  33. Оч-ташналикдан кейинги тўқлик маъносидаги рахмат

  34. Қаҳатчиликдан қутқарув Аллоҳнинг рахматидир

  35. Аллоҳнинг марҳаматини билмаган кўрнамаклар

  36. Хавф-хатардан кейинги маънодаги рахмат 

  37. Ҳимоя маъносидаги рахмат

  38. Ёмғир маъносидаги рахмат

  39. Иймонлиларга хос рахмат

  40. Ушбу дарёлар қаердан оқиб ўтишини топинг!

  41. Қуйидаги кўлларнинг қайси мамлакатга тегишли эканлигини топинг!

  42. Тоғ тизмалари қайси юртдан ўтганлигини аниқланг!

  43. Пайғамбар алайҳиссаломлар тарихидан

  44. Қайғу ва аламнинг ўзи нима?

  45. Қайғуни гўзал енгган Урва ибн Зубайр

  46. Урванинг қайғу синовига берган гўзал жавоби

  47. Бани Абслик киши матонати

  48. Дунёвий қайғу қилишнинг зарари

  49. Охират қайғусининг инсонга манфаати

  50.  БОШҚОТИРМА-ТОПИШМОҚЛАР

  51. Биз инсонлар нималарга бепарвомиз?

  52. Тун охиридаги нола

  53. Жонфидо кимсалар

  54. Оғир қайғуларга ҳам бардош ила турганлар

  55. Ийсо алайҳиссалом ва Дажжол ҳақида

  56. Дажжол ва пайғамбарлар ҳақида

  57. Пайғамбарларга берилган рахмат

  58. Роббнинг рахмати – ақлларни шоштирувчи мўжизадир

     

     

     

Иймон ҳаловати ҳақида хадислар

2638 Ko'rilgan

Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Кимда қуйидаги уч хислат бўлса, унга иймон ҳузур-ҳаловат бахш этади: – Аллоҳ ва Росулни ҳаммадан кўра яхши кўриш; – яхши кўрган кишисини фақат Аллоҳни деб яхши кўриш; – ёмон кўрган кишисини фақат Аллоҳни деб ёмон кўриш”. Яна бошқа бир хадиси шарифда эса, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Қуйидаги уч нарса кимда бўлса, у иймондан ҳаловат топади: – кимки Аллоҳ ва унинг Росулини бошқалардан яхшироқ кўрса; – яхши кўрган кишисини фақат Аллоҳ яхши кўргани учун яхши кўрса; – кофирликка қайтишликни худди ўтга тушгандек ёмон кўрса”. (Иккаласини ҳам Бухорий ривоят қилган

Davomini o'qish »

Аллоҳга итоат этиш ортидан келажак ҳаловат

1678 Ko'rilgan

Инсон Аллоҳ буюрган буйруқларга бўйсуниб яшашни одат этса, унинг ортидан кўп нарсалар устидаги ҳаловатга етишади. Буни ўтмишдаги солиҳ инсонлар ҳаётий тажрибада кўриб, гувоҳи бўлганлар. Хожар онамизни эслайлик, ўғли билан бир ўзини жуфти кимсасиз саҳрога ташлаб кетган эди. У ерда на таом бор эди, на сув! Аллоҳнинг амрига бўйсуниб, эрига итоат этиб, ўша масканда қолдилар. Натижада ер устидаги энг ажойиб ва шифо бўлган замзам суви ила неъматландилар. У онамиз босган Сафо ва Марва оралиғидаги ўрин, хаж ибодатидаги саъй амалига сабаб бўлди ва барчамизга ўрнак бўлган аёллардан бўлди.

Davomini o'qish »

Ҳаловат қалбга зарур неъмат

1514 Ko'rilgan

Ҳаловат – одам боласининг қалбига Хақ Таъоло инъом қилиб берадиган неъматлардан биридир. Усиз бошқа неъматлар тотиши ва оромга бурканиши мумкин эмас. Гўёки тузсиз таом қанчалар кўриниши кўркам бўлмасин, у ейишга яроқсиз бўлгани каби ҳаловатсиз ҳаёт инсонга ҳузур олиб келиши мушкулдир. Баъзи тоифа инсонлар борки, улар ҳаловатни молу-дунё кўплигида деб ўйлайди. Лекин ҳаётда эса мол-дунёси бисёр инсонлар эса,

Davomini o'qish »

Ҳаловат (шеър)

1548 Ko'rilgan

Ҳаловат деган неъмат – Аллоҳимдан берилар, Осий одам дунёга “ҳаловат” деб керилар. Ҳаловатни Яратган муъминларга туширар, Қалбдаги иймонни у – чўққиларга оширар.

Davomini o'qish »