Хазиналар очқичи » Хазиналар очқичи 6

БИСМИЛЛАҲИР РОХМАНИР РОХИЙМ

ХАЗИНАЛАР  ОЧҚИЧИ 6

       Муаллиф: Р.Абдуррахим ўғли

       

      Сўз боши    

Оламлар подшоҳи, барча мулку-хазиналарнинг эгаси Аллоҳга хамд ва унинг росули, сўнгги элчиси Мухаммад Мустафога саловот-саломлар бўлсин!

   Ер шарида хазиналар жуда кўп. Хазиналарнинг турлари, кўринишлари ҳар-хилликдан иборат. Олтин-кумуш хазиналаридан ташқари ёқилғи манбаи бўлган нефт, газ сингари янги тадқиқ этилган хазиналар ҳам топилган. Демак аввалги асрларда хазина дейилса тушиниладиган хазиналардан бошқа хазиналар кашф ва ихтиро этилди. Аммо бу хазиналарнинг барчаси инсон манфаати учун фақатгина бу ўткинчи ҳаёт устидагина хизмат қилиб беради, агар Аллоҳ ҳоҳласа. Охират ҳовлисида эса айтиб ўтилган хазиналар тўғри тасарруф этилган тақдирдагина манфаат бериши мумкин. Уларни тўғри тасарруф этиш учун эса инсонга “илм” зарур бўлади. Шунинг учун илмни “хазиналар очқичи” деб номлаб, китобимизга ҳам шу аталишни бердикки, илм сабабли кўп хазиналар ихтиро қилинади. Илм яна хазиналарни тўғри тасарруф этишга кўмакчидир. У орқали нафақат ҳозир мавжуд бўлган хазиналар тўғри тасарруф этилади, балки у очқичлар сабабидан иншааллоҳ охиратда берилажак хазина-савобларга, мукофотларга  эришилади!

   Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилганлар: “Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ Таъоло менга сўзларнинг очқичларини ато этди ва душманлар қалбига даҳшат солиб, мени улар устидан ғолиб қилди. Ўтган кеча уйқумда Аллоҳ Таъоло менга ер хазиналари очқичларини ҳам ато этган эди, мен уларни қўлимга олдим”, дедилар. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу ушбу хадисдан сўнг сахоба биродарларига) шундай деган эканлар: “Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар, энди у очқичлар сизнинг қўлингизга ўтади”.

                                                                                                             (Бухорий ривояти)     

   Илмни  Хақ Таъоло инсон рухининг озуқаси қилиб берган, у зиёда бўлгани сари иймон бақувватлашиб, ўз эгасига улкан яхшиликлар олиб келади. “Хазиналар очқичи” рисоламизда иймон ва илмга, тўғрилик, савоб ишларга  тааллуқли хадислар, шеърлар, ҳикоятлар, латифалар, бош қотириб, изланиб топиш учун машқ ва топишмоқ-саволлар бериб борилади. Тафаккур ва таъаммул қилиш учун нақллар, мисоллар келтирилади.

Аллоҳ Хақ Табарока ва Таъоло бу ожизона бошлаётган ишимизга мададкор бўлсин, бу ишни хайрият ила ниҳоясига етказишимизга муваффақ этсин! “Хазиналар очқичи” номли рисолани ўқийдиган ҳар-бир мутаъаллимга Хақ Таъоло фойдали илм ато этиб, одоб-ҳулқи гўзал, тоатли ва билимли фарзандлар бўлишини насиб этсин!

 

Мундарижа

  1. Ҳаловат (шеър)
  2. Ҳаловат қалбга зарур неъмат

  3. Аллоҳга итоат этиш ортидан келажак ҳаловат

  4. Иймон ҳаловати ҳақида хадислар

  5. Ҳаловатдан йироқланиш

  6. Саволларга топингиз жавоб!

  7. Ер куррасини айланинг билим орқали!

  8. Аллоҳга қул бўлиш – тўғри йўл топишдир!

  9. Қуллик қилаётган банданинг вазифалари

  10. Нафс қуллиги

  11. Жонзотларга қуллик

  12. Жисмларга қуллик

  13. Аллоҳгагина қилайлик қуллик

  14. Топишмоқ – бошқотирмаларнинг жавобини топинг!

  15. Сўзларни кимларга тегишли эканлигини ажратинг!

  16. Қуйида келадиган сўзларни устунларга ажратиб мувофиқлаштиринг!

  17. Ҳикмат йўғрилган сўзлар

  18. Сўз ва гаплар ихтиро этиш

  19. Нуқталар ўрнини зарур рақамлар билан тўлдиринг!

  20. Ушбу сўзларни асос қилиб, ўзингиз ҳоҳлаган феълдан қўшиб жумла тузинг!

  21. Насиҳатлар мусулмонга нафдир бағоят!

  22. Чиройли тилаклар – муъминнинг кўрки

  23. Тоатга бўлингиз полвон! (шеър)

  24. Кўнгилхушлик нима?

  25. Манфаатли маслаҳатлар

  26. Хушмуомалага хос сўзлар мажмуаси

  27. Роббимиздан нимани сўрашни унутмаганимиз яхши

  28. Сўзлар орасидаги фарқларни ажратамиз!

  29. Панду-насиҳатлар

  30. Аллоҳнинг рахмат-марҳамати

  31. Ризқ маъносидаги рахмат

  32. Беморлик маъносидаги рахмат

  33. Оч-ташналикдан кейинги тўқлик маъносидаги рахмат

  34. Қаҳатчиликдан қутқарув Аллоҳнинг рахматидир

  35. Аллоҳнинг марҳаматини билмаган кўрнамаклар

  36. Хавф-хатардан кейинги маънодаги рахмат 

  37. Ҳимоя маъносидаги рахмат

  38. Ёмғир маъносидаги рахмат

  39. Иймонлиларга хос рахмат

  40. Ушбу дарёлар қаердан оқиб ўтишини топинг!

  41. Қуйидаги кўлларнинг қайси мамлакатга тегишли эканлигини топинг!

  42. Тоғ тизмалари қайси юртдан ўтганлигини аниқланг!

  43. Пайғамбар алайҳиссаломлар тарихидан

  44. Қайғу ва аламнинг ўзи нима?

  45. Қайғуни гўзал енгган Урва ибн Зубайр

  46. Урванинг қайғу синовига берган гўзал жавоби

  47. Бани Абслик киши матонати

  48. Дунёвий қайғу қилишнинг зарари

  49. Охират қайғусининг инсонга манфаати

  50.  БОШҚОТИРМА-ТОПИШМОҚЛАР

  51. Биз инсонлар нималарга бепарвомиз?

  52. Тун охиридаги нола

  53. Жонфидо кимсалар

  54. Оғир қайғуларга ҳам бардош ила турганлар

  55. Ийсо алайҳиссалом ва Дажжол ҳақида

  56. Дажжол ва пайғамбарлар ҳақида

  57. Пайғамбарларга берилган рахмат

  58. Роббнинг рахмати – ақлларни шоштирувчи мўжизадир

     

     

     

Кўнгилхушлик нима?

1617 Ko'rilgan

Инсон боласининг табиатида кўнглига келган нарсани қилиш одати бор. Аммо кўнгилга келган ҳар-бир нарса унинг зарари учун ҳам хизмат қилиши мумкин. Чунки кўнгилга келган нарсани шайтон чиройли кўрсатиб, зийнатли қилиши мумкин. Шайтонга алданиб, унинг домига тушмаслик учун кўнгилга келган нарсани қилиш, қилмаслик борасида инсон тўғри мушоҳада юрғизмоғи керак. Кўнгилга келадиган нарса агар Ислом йўлига мувофиқ бўлса, унда у иш инсонга зарар етаклаб келмаслиги аниқ. Лекин кўнгил тусаган нарса Исломга номувофиқ бўлса, у ҳолда у ишни қилишдан четланган инсоннинг ўзига фойда. Негаки, исломдаги тақиқ фақат одам боласига зиёнлар олиб келади. Ҳар-бир нарсадан хабардор Аллоҳ инсонларга наф келтирмайдиган ишларни манъ қилиб қўйган. У эса юборилган Исломда биз инсонларга маълум қилинган.

Davomini o'qish »

Чиройли тилаклар – муъминнинг кўрки

7704 Ko'rilgan

А) Уйинг қуёш, қалбинг эса иймон нурига тўлсин! Б) Топганинг ҳамда сарф этганинг – жаннат остонасига поёндозлар бўлсин! В) Мусибатлар аришини кутган кўзларинг қиёмат интизорлигини мутлақо кўрмасин! Г) Забонинг Аллоҳга тасбеҳ айтиб толиқмасин!

Davomini o'qish »

Насиҳатлар мусулмонга нафдир бағоят!

1734 Ko'rilgan

1. Ҳар бир гўзал иш олдидан Аллоҳ номин тилинга ол! 2. Маломатчининг маломатидан, ризқингни тугалланишидан сира қўрқма! 3. Мискинга ғамхўр, етимга юмшоқ кўнгил, дўсту-ёрга софдил бўлгин ҳамиша! 4. Молинг сахийлик билан, дону-дунинг эса мардлик устида таралсин! 5. Амалли олим этагин маҳкам тутиб, насиҳатин тингла жон қулоғинг ила!

Davomini o'qish »

Нуқталар ўрнини зарур рақамлар билан тўлдиринг!

1851 Ko'rilgan

1. Зул-ҳижжанинг ..................чи, ......................чи ва ...................чи кунлари ташриқ кунлари деб юритилади. 2. Ҳозир – ҳижрий сананинг ................................чи йилидир. 3. Малоикаларга ишониш – иймоннинг .......................чи фарзи деб эътибор қилинади.

Davomini o'qish »

Сўз ва гаплар ихтиро этиш

1573 Ko'rilgan

С, Б, З, Ш, Р, Т. И, А, Ю, Е, У, О. Машқнинг 1-шарти; 1- устундаги ундош ҳарфлардан ҳоҳлаганларингизни 2 – устундаги унли ҳарфлардан ҳоҳлаганингизни ишлатиб, улар иштирокида сўзлар тузинг!

Davomini o'qish »

Ҳикмат йўғрилган сўзлар

1680 Ko'rilgan

1. Одамнинг болалик вақтидаги тарбияси, дарахтнинг ниҳоллиги давридек жуда муҳим! Дарахт ниҳолликдан ўтиб, уни пайвандлаш наф бермагани янглиғ бола улғайгач, тарбиянинг унга таъсири бўлмайди. 2. Дўстга бўлган муҳаббат – унинг аянчли ҳолга тушмаслигини иҳота этишлик биландир.

Davomini o'qish »