Хазиналар очқичи » Хазиналар очқичи 6

БИСМИЛЛАҲИР РОХМАНИР РОХИЙМ

ХАЗИНАЛАР  ОЧҚИЧИ 6

       Муаллиф: Р.Абдуррахим ўғли

       

      Сўз боши    

Оламлар подшоҳи, барча мулку-хазиналарнинг эгаси Аллоҳга хамд ва унинг росули, сўнгги элчиси Мухаммад Мустафога саловот-саломлар бўлсин!

   Ер шарида хазиналар жуда кўп. Хазиналарнинг турлари, кўринишлари ҳар-хилликдан иборат. Олтин-кумуш хазиналаридан ташқари ёқилғи манбаи бўлган нефт, газ сингари янги тадқиқ этилган хазиналар ҳам топилган. Демак аввалги асрларда хазина дейилса тушиниладиган хазиналардан бошқа хазиналар кашф ва ихтиро этилди. Аммо бу хазиналарнинг барчаси инсон манфаати учун фақатгина бу ўткинчи ҳаёт устидагина хизмат қилиб беради, агар Аллоҳ ҳоҳласа. Охират ҳовлисида эса айтиб ўтилган хазиналар тўғри тасарруф этилган тақдирдагина манфаат бериши мумкин. Уларни тўғри тасарруф этиш учун эса инсонга “илм” зарур бўлади. Шунинг учун илмни “хазиналар очқичи” деб номлаб, китобимизга ҳам шу аталишни бердикки, илм сабабли кўп хазиналар ихтиро қилинади. Илм яна хазиналарни тўғри тасарруф этишга кўмакчидир. У орқали нафақат ҳозир мавжуд бўлган хазиналар тўғри тасарруф этилади, балки у очқичлар сабабидан иншааллоҳ охиратда берилажак хазина-савобларга, мукофотларга  эришилади!

   Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилганлар: “Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ Таъоло менга сўзларнинг очқичларини ато этди ва душманлар қалбига даҳшат солиб, мени улар устидан ғолиб қилди. Ўтган кеча уйқумда Аллоҳ Таъоло менга ер хазиналари очқичларини ҳам ато этган эди, мен уларни қўлимга олдим”, дедилар. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу ушбу хадисдан сўнг сахоба биродарларига) шундай деган эканлар: “Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар, энди у очқичлар сизнинг қўлингизга ўтади”.

                                                                                                             (Бухорий ривояти)     

   Илмни  Хақ Таъоло инсон рухининг озуқаси қилиб берган, у зиёда бўлгани сари иймон бақувватлашиб, ўз эгасига улкан яхшиликлар олиб келади. “Хазиналар очқичи” рисоламизда иймон ва илмга, тўғрилик, савоб ишларга  тааллуқли хадислар, шеърлар, ҳикоятлар, латифалар, бош қотириб, изланиб топиш учун машқ ва топишмоқ-саволлар бериб борилади. Тафаккур ва таъаммул қилиш учун нақллар, мисоллар келтирилади.

Аллоҳ Хақ Табарока ва Таъоло бу ожизона бошлаётган ишимизга мададкор бўлсин, бу ишни хайрият ила ниҳоясига етказишимизга муваффақ этсин! “Хазиналар очқичи” номли рисолани ўқийдиган ҳар-бир мутаъаллимга Хақ Таъоло фойдали илм ато этиб, одоб-ҳулқи гўзал, тоатли ва билимли фарзандлар бўлишини насиб этсин!

 

Мундарижа

  1. Ҳаловат (шеър)
  2. Ҳаловат қалбга зарур неъмат

  3. Аллоҳга итоат этиш ортидан келажак ҳаловат

  4. Иймон ҳаловати ҳақида хадислар

  5. Ҳаловатдан йироқланиш

  6. Саволларга топингиз жавоб!

  7. Ер куррасини айланинг билим орқали!

  8. Аллоҳга қул бўлиш – тўғри йўл топишдир!

  9. Қуллик қилаётган банданинг вазифалари

  10. Нафс қуллиги

  11. Жонзотларга қуллик

  12. Жисмларга қуллик

  13. Аллоҳгагина қилайлик қуллик

  14. Топишмоқ – бошқотирмаларнинг жавобини топинг!

  15. Сўзларни кимларга тегишли эканлигини ажратинг!

  16. Қуйида келадиган сўзларни устунларга ажратиб мувофиқлаштиринг!

  17. Ҳикмат йўғрилган сўзлар

  18. Сўз ва гаплар ихтиро этиш

  19. Нуқталар ўрнини зарур рақамлар билан тўлдиринг!

  20. Ушбу сўзларни асос қилиб, ўзингиз ҳоҳлаган феълдан қўшиб жумла тузинг!

  21. Насиҳатлар мусулмонга нафдир бағоят!

  22. Чиройли тилаклар – муъминнинг кўрки

  23. Тоатга бўлингиз полвон! (шеър)

  24. Кўнгилхушлик нима?

  25. Манфаатли маслаҳатлар

  26. Хушмуомалага хос сўзлар мажмуаси

  27. Роббимиздан нимани сўрашни унутмаганимиз яхши

  28. Сўзлар орасидаги фарқларни ажратамиз!

  29. Панду-насиҳатлар

  30. Аллоҳнинг рахмат-марҳамати

  31. Ризқ маъносидаги рахмат

  32. Беморлик маъносидаги рахмат

  33. Оч-ташналикдан кейинги тўқлик маъносидаги рахмат

  34. Қаҳатчиликдан қутқарув Аллоҳнинг рахматидир

  35. Аллоҳнинг марҳаматини билмаган кўрнамаклар

  36. Хавф-хатардан кейинги маънодаги рахмат 

  37. Ҳимоя маъносидаги рахмат

  38. Ёмғир маъносидаги рахмат

  39. Иймонлиларга хос рахмат

  40. Ушбу дарёлар қаердан оқиб ўтишини топинг!

  41. Қуйидаги кўлларнинг қайси мамлакатга тегишли эканлигини топинг!

  42. Тоғ тизмалари қайси юртдан ўтганлигини аниқланг!

  43. Пайғамбар алайҳиссаломлар тарихидан

  44. Қайғу ва аламнинг ўзи нима?

  45. Қайғуни гўзал енгган Урва ибн Зубайр

  46. Урванинг қайғу синовига берган гўзал жавоби

  47. Бани Абслик киши матонати

  48. Дунёвий қайғу қилишнинг зарари

  49. Охират қайғусининг инсонга манфаати

  50.  БОШҚОТИРМА-ТОПИШМОҚЛАР

  51. Биз инсонлар нималарга бепарвомиз?

  52. Тун охиридаги нола

  53. Жонфидо кимсалар

  54. Оғир қайғуларга ҳам бардош ила турганлар

  55. Ийсо алайҳиссалом ва Дажжол ҳақида

  56. Дажжол ва пайғамбарлар ҳақида

  57. Пайғамбарларга берилган рахмат

  58. Роббнинг рахмати – ақлларни шоштирувчи мўжизадир

     

     

     

Ёмғир маъносидаги рахмат

1658 Ko'rilgan

“У (Аллоҳ) шундай зотки, Ўз рахматининг (яъни ёмғирнинг) олдидан хушхабар қилиб шамолларни юборур. Қачонки улар вазмин булутларни кўтариб келгач, Биз уни ўлик шаҳарга ёғдирурмиз. Бас унга сув-ёмғир ёғдириб, унинг ёрдамида ҳар турли мевалар чиқарурмиз.” (Аъроф; 57-оят мазмунидан) Ҳақиқат шуки, самодаги шамоллар йўналиши эътибори билан булутлар ўрнидан силжийди. Булутлар силжиб, Аллоҳ уларга белгилаб, буюрган манзилга бориб бир-бирига урилиши натижасида ёмғир ёғиши вужудга келади. Ёмғир қақраб ётган, ўлик мисолига тушган ерга ором бўлиб, ораси ёрилиб, ўт-ўланлар чиқишига сабаб бўлади.

Davomini o'qish »

Ҳимоя маъносидаги рахмат

1650 Ko'rilgan

Аллоҳ иймонлиларга етаётган озор ва машаққатлардан ҳимоя қилиб сақлашни насиб этгувчи зотдир. Агар Аллоҳ муъминни ўзи асрамаса душман – ёвлар унга кўп азиятлар етказиб нобуд этиши ёки бутунлай йўқ қилишга ҳаракат қилиши мумкин. Мухаммад алайҳиссаломга Қуръон нозил бўла бошлаган кезларда мушрикларнинг у кишига нисбатан душманликлари ортиб, азиятлар етказишда жиддийлашган пайт бўлган эди. Аммо Аллоҳ Таъоло улардан набаййини ўз хифзи-ҳимояси билан асраб, сақлаган.

Davomini o'qish »

Хавф-хатардан кейинги маънодаги рахмат

1741 Ko'rilgan

Одам боласининг бошига турли-туман кўргуликлар, машаққатлар тушиб туради. Айниқса хавф-хатардек мусибатнинг тушиши инсоннинг ҳолини танг аҳволга солиб, тинчини, оромини бузиб ташлайди. Аммо омонликни келтириб олиш инсонлар имкониятидаги иш эмасдир. Чунки хавф келиши – инсонларга Аллоҳ тарафидан берилган синов-имтиҳонлар турининг биридир. “Ва албатта сизларни хавфу-хатар, очлик, молу-жон ва мева-чеваларни камайтириш каби нарсалар билан имтиҳон қиламиз.” (Бақара; 155-оят мазмунидан)

Davomini o'qish »

Аллоҳнинг марҳаматини билмаган кўрнамаклар

1749 Ko'rilgan

Инсон боласининг жуда кўплари Аллоҳимизнинг бераётган сон-саноқсиз марҳаматларини кўриб, тотиб туриб ҳам кўрмасликка, ўзларини билмасликка олишади. Баъзилари эса тайёр ризқ қилиб берилганларини ҳам тўғри тасарруф этмасдан, унинг устида бахиллик қилиб туриб олишади. “(Эй Мухаммад алайҳис-салом, у мушрикларга) айтинг: “Агар сизлар Парвардигоримнинг рахмат-ризқ хазиналарига эга бўлсангизлар, ўшанда ҳам (уни) ишлатишдан (тугатиб қўйишдан) қўрқиб, қизғанчиқлик – бахиллик қилган бўлар эдингизлар”. Чунки инсон зоти хасис бўлур”. (Ал-Исро; 100-оятининг мазмунидан)

Davomini o'qish »

Қаҳатчиликдан қутқарув Аллоҳнинг рахматидир

1759 Ko'rilgan

Осмондан ёмғир ёғмай қўйиши, ноз-неъматларнинг тугаб битиши ёки бошқа талафотлар сабабли инсоният ичида қаҳатчилик вужудга келади. Инсониятнинг барчаси жамланиб ҳам бошларига тушган қаҳатчилик мусибатини мутлақо бартараф этиша олмайди. Чунки бу имконият инсонларнинг куч-қудратига лойиқ қилинган иш эмасдир. Ҳатто кичик деб эътибор қилинадиган ҳақир пашша одам боласидан бирон нарсани тортиб олса, уни қайтаришга ҳам қодир эмас.

Davomini o'qish »

Оч-ташналикдан кейинги тўқлик маъносидаги рахмат

1710 Ko'rilgan

Ер устидаги униб чиқаётган дон-дун, мева-чевалар билан ризқланган одам боласи қорни тўйиб яшашга муваффақ бўлади. Дарё-ирмоқ бўлиб оқаётган, ер остига заҳира қилиб қўйилган қудуқ ва булоқлардан қониб ичаётган махлуқотлар ташналикдан йироқ бўлиб яшайдилар. Қачонки дон-дунларга, мева-чеваларга талофат етиб ёки қаҳатчилик сабабидан емишларга зарар етса инсон боласи очликка юз тутади. Ҳатто озуқа йўқлигидан дарахтларнинг япроқларию-илдизларига иштаҳа қилиб қолади. Дарё-ирмоқлардаги, қудуқ-булоқлардаги сувлар

Davomini o'qish »

Беморлик маъносидаги рахмат

1617 Ko'rilgan

Инсон боласи бу оламда бетобликка юз тутиши – барчага маълум ҳақиқатдир. Аммо ҳамма ҳам беморликдан кейинги келувчи шифони – Аллоҳнинг рахмати дея билмайди. Баъзилар дори – дармон таъсирида касал шифо топишга эришди деса, баъзилар табибнинг муолажаси таъсирида шифо келди, деб билишади. Баъзилар эса молу-дунё орқали инсоннинг ҳаёти касаллик хатардан қутқариб қолинди, дея билишади. Юқоридагиларнинг барчаси сабаб дея айтилиши ҳақиқатга яқиндир. Аммо шифо фақатгина – Яратган Робб Таъоло беражак рахмат асосида келадиган неъматдир.

Davomini o'qish »

Ризқ маъносидаги рахмат

1777 Ko'rilgan

Аллоҳ Табарока ва Таъоло оммавий, барча халойиқларни ўз рахмати билан ризқлантиради. Улар муъмин-кофирга ажратилмаган ҳолда ризқланадилар. Ҳатто кофирлар Аллоҳни сўкиб, ҳақоратлашсаларда, пайғамбарларини масхара қилиб кулишсада, Аллоҳ уларга ризқ беришда давом этади. Кофирлар Аллоҳнинг рахматини англамаганликлари учун, келаётган ризқни ўзининг уддабуронлигига, топқирлигига, меҳнати эвазига келаётган нарса ҳол деб билишади. Шунинг учун Аллоҳга итоат этмайди ва унга шукр ҳам қилмайди.

Davomini o'qish »

Аллоҳнинг рахмат-марҳамати

1687 Ko'rilgan

Журжоний: “Яхшилик-хойр етказмоқликни ирода этиш – рахматдир”, - деб айтган эканлар. Улуғ Аллоҳимиз доим ўз бандаларига марҳаматли зотдирки, инсон боласи ҳали еру-заминни кўрмасиданоқ унга барча зарур нарсаларни муҳайё қилиб қўйган. Инсон дунёга келгач эса қанча-қанча марҳаматлар ичида яшаб, истиқомат қилади. Аммо инсонларнинг барчаси ҳам бу ҳақиқатни англаб етмай, кўрнамаклик йўлини тутади. Аллоҳнинг рахмат-марҳаматини идрок этиб, англаш учун эса унга илм маърифат олмоғи лозим бўлади. Илм-маърифатли инсон эса Аллоҳнинг каломи Қуръонга қулоқ тутади ва оламлар подшоҳи бўлган зот сўзларига итоат этади.

Davomini o'qish »

Панду-насиҳатлар

3948 Ko'rilgan

А) Ҳамиша яхши амаллар ўнг қўл орқали бошланади, ҳатто оёқ кийим кийилаётган кезда ҳам. Ечаётганда эса чапдан бошланиши зарур! Б) Томоқда кекириш келганда уни тўхтатиб, ибо қилмоқ керак! Чунки уни ошқозоннинг ели деб билмоқ лозим! В) Масжидда ва муборак ўринларда бурун қоқишдан тийилгин!

Davomini o'qish »