Солиҳ зурриёт сари

 

Меҳрибон ва раҳимли Аллоҳ номи билан

 

     Фарзанд - Аллоҳ берган бебаҳо неъмат. Зурриёт кутаётган ҳар-бир хонадон, чақалоқнинг жажжи чинқириғини эшитган пайтларида қалбларига олам-олам қувонч киради, ўзларини бахтиёр сезадилар. Бу неъмат ато этилганига Яратганга шукрлар айтиб жажжи меҳмончани қарши оладиганлар ҳам бор, бу меҳмонни Яратувчи томонидан ато этилганини унутиб ўз-ўзидан расо бўлгандай қарши оладиганлар ҳам бор. Парвардигори Олам бу ато этилган жонни тўғри ва соғлом бўлган – ислом табиатида таваллуд топишини белгилаб қўйган. Ўша соф табиат билан ато этилган жажжи меҳмон омонат тариқасида турли оилаларга таратиб берилади. Мусулмонликни афзал билган, охиратдан яхшилик насибасини умид қилган оилалар жажжи меҳмонни омонат тариқасида қарши оладилар ва уни соф табиатга мос равишда эъзоз этиб, парвариш қиладилар. Бу фарзанд оқибатли насл, соғлом зурриёт давомчиси шаклида қарор топади.

     Солиҳ зурриёт қолдиришга Аллоҳдан умид қилувчи ҳар-бир ота-она тиришмоғи лозим. Киши бу дунёда яшар экан, у ўлим топиши билан ҳамма нарсаси қолади, фақат Росулуллоҳ таъриф этган уч амалгина ўз соҳибини ўлгандан кейин ҳам савоби узилмай туришига кафолат бўлади. Шулардан бири – СОЛИҲ фарзанд бўлиб, ота-онаси ҳаққига дуо қилса.

     Абу Ҳурайра (р.а)дан ривоят қилинади: Пайғамбар (с.а.в): “Қачонки одам боласи ўлса, амали кесилади. Магар уч нарсадан: Садақаи жориядан, манфаат оладиган илмдан ёки унинг ҳаққига дуо қиладиган солиҳ фарзанддан кесилмайди”, - дедилар.

                                                                                         (Имоми Муслим ривояти)

     Ушбу рисолаларда соф табиатли фарзандни камолига етказиш, унинг тарбияси, унинг атрофидаги кимсаларнинг унга муносабати ва шунга алоқадор бошқа мавзулар ёритиб ўтилади, ИншаАллоҳ!

Рисола муаллифи : Р. Абдурраҳим ўғли

 Мундарижа

  1. Кутилаётган меҳмон

  2. Сиз кутаётган меҳмон дунёга келди!

  3. Ота-онанинг улғаяётган фарзандга таъсири

  4. Оқил фарзандларнинг оилага таъсири

  5. Фарзанд тарбиясига ташқи муҳит таъсири

  6. Бўш вақтнинг ва ўйинқароқликнинг болага таъсири

  7. Кўп иш, меҳнат қилдиришнинг фарзандга салбий таъсири

  8. Ота-онанинг фарзандлар орасида айри майдон ҳосил қилиши

  9. Фарзандларни ортиқча эркалатиш ва дунёга қизиқтириш ортидаги зарарлар

  10. Болани тарбия этишдаги ота – она маъсулияти

  11. Фарзандга ғамхўрлик ва меҳрибонлик қилиш – шарафли иш

  12. Фарзандлар ўртасидаги адолат

  13. Фарзандлар нафақаси (таъминоти)

  14. Фарзандлар улғайган чоғдаги ота-оналар муносабати

  15. Фарзандлар турмуш қуриш вақтидаги ота-она аҳамияти

  16. Қайнота ва қайнонанинг фарзандлар ўртасидаги мақоми

  17. Фарзандлар нега тарбиясиз қолмоқда?

  18. Хотима

Сиз кутаётган меxмон дунёга келди!

1669 Ko'rilgan

Аллоҳга тасбеҳ айтиш баробарида бўлган чақалоқнинг жажжи чинқириғи, янги меҳмоннинг ташрифидан далолатдир. Бизга мавҳум (тушунарсиз) оламдан ташриф буюрган меҳмоннинг қандай жинсдалиги доялар орқали маълум қилинаркан, ўғил кутаётган хонадон “қиз” калимасини, қиз кутаётган хонадон “ўғил” калимасини эшитишни ҳазм қила олмай қоладиганлар ҳам учраб туради.

Davomini o'qish »

Хотима

1944 Ko'rilgan

“Солих зурриёт сари” қўйилган қадамларнинг ожизона одимларини изҳор этиш нуқсон ва камчиликларсиз бўлмаслиги аниқ. Ён-атрофда зурриёт қайғуси секин-аста кўтарилиб кетаётгани боис озгина шу йўсинда изланишга эҳтиёж сезиши ота-оналик мақомида турган шахсларга ниҳоятда зарур. Қиёмат чинқириғи оламни тутган кун, ниҳоятда даҳшатли кун, инсон ўз амалини кўрадиган кун, қалблар ларзага келиб, сочлар оқарадиган кун! Киши ўйламай босган амаллари олдида сўз қотишга ожиз, оила-хонадони хусусида, бола-чақа, фарзандлари тўғрисида эса нима дейишга заиф бўлган кун! “Ўша кунда одамлар, уларга, (қилиб ўтган амаллари) нинг (жазо ёки мукофотлари) кўрсатилиши учун тўда-тўда бўлиб чиқиб келурлар!” (Залзала сураси, 6-оят мазмуни)

Davomini o'qish »

Фарзандлар нега тарбиясиз қолмоқда?

1961 Ko'rilgan

Асримизнинг энг долзарб ва нозик масалаларидан бири фарзанд тарбияси бўлиб келмоқда. Ҳеч бир ота-она ўз фарзандини ёмон бўлишини истамаслиги аниқ, аммо уни яхши бўлиш йўлида ҳам керакли амалларни ишлата олмаётгани эса ажабланарлидир. Турмуш қуриб, фарзанд оғушида яшаётган кезларда ота-она “уни ундоқ қилиб ўстираман, уни бундоқ қилиб ўстираман” деган хом хаёлларда юради. Ҳақиқий воқеъликка келганда эса, уни чиройли кийинтириб, ёш болалар аравачасига солиб, келин-куёв қўлтиқлашиб юришдан бошқа юмушларга эса эриниб қоладилар. Бола тарбиясини ота-она эплолмаган чоғда, уни мураббийларга, устозларга ҳавола қилинади. Аввал бошда қилинмаётган тарбия, энди мутлақо тўхтайди ёки унутилади. Гўёки мураббий ва устозлар уларнинг топган фарзандларига 100% жавоб берадигандек. Устозлар фарзанднинг тарбиясини олиб борувчи иккинчи даражали кишилардир. Биринчи даражали шахс ота-онадир. Ҳар-бир киши ўзи киришаётган иш илмини билиши шарт.

Davomini o'qish »

Қайнота ва қайнонанинг фарзандлар ўртасидаги мақоми

1604 Ko'rilgan

Ўз фарзандини вояга етказмоқ, уларни ҳам оилали, фарзандли бўлишини гувоҳи бўлиб яшаш ота-она бахтларидан биридир. Ўз хонадонига меҳмон бўлиб келган келинни Аллоҳ учун меҳрибонлик ва ғамхўрлик ила қарши олиш жуда махбуб ишдир. Аллоҳ учун деган иборага урғу берганимиз шундан иборатки, баъзи қайнота-қайноналар одамлар олдида шарманда бўлмай, қуда-андалар ёнида хунук бўлади, деб келинни эъзозлашади, Аллоҳ неъмат қилиб берди, Аллоҳ буюрганидек эъзозлай бу меҳмонни дейиш ўрнини гўё “қалин қор” қоплаб қолгандек. Уй-хонадонга келган келин – бошқа юртдан кўчириб келтирилган ўсимлик кабидир. У эъзозга, чиройли қаровга муҳтождир. Ўша қайнота ва қайнонанинг наслини давом этишидаги иштирокчи шахсдир. Унга бегонадек ёв қараш қилиш, унга хунук ва қўпол муомала қилиш муслим ва муслима ота-оналаримизнинг иши эмас.

Davomini o'qish »

Фарзандлар турмуш қуриш вақтидаги ота-она аҳамияти

1911 Ko'rilgan

Фарзандлар турмуш қуриш палласига ёши етса, уларни муносиб ўринлардаги жуфтларига никоҳлаб қўйиш ниҳоятда зарурдир. “Ораларингиздаги никоҳсизларни ва қулу чўриларингиздан солиҳларини нкоҳлаб қўйинг!” (Нур сураси, 32- оят мазмуни) Ушбу оятдаги “никоҳсиз” деб мазмун берилган ибора, аслида “аййим” сўзидан “айама” деб оятда келтирилган. Бу хотини йўқ эркак ёки эри йўқ аёлни билдиради. Улар аввал оила қурганларми, қурмаганларми фарқи йўқ, дейдилар муфассир уламолар. Бу оят тафсирида яна уламолар қуйидаги сўзларни ҳам битиб қўйганлар; “Мусулмон жамияти аъзолари ўз ораларида никоҳсиз кишиларни қолдирмасликка ҳаракат қилишлари лозим бўлади. Ҳаттоки қул ва чўриларнинг агар хожалари уларда аҳли солиҳлик сифатини топса, уйли-жойли бўлишларига ёрдам бермоғи лозим. Шунинг учун ҳам

Davomini o'qish »

Фарзандлар улғайган чоғдаги ота-оналар муносабати

2119 Ko'rilgan

Аллоҳ иродаси ила дақиқалар кетидан соатлар, соатлар ортидан ҳафтаю-ойлар, ундан кейин эса бебаҳо йиллар чархпалак айланишидек айланиб ўтиб, кечагина уй ичини жажжи йиғи ва чинқириққа тўлдираётган гўдак балоғат ёшига етиб қолади. Фарзанд балоғат ёшини қарши олар экан, ўзгача олам бунёд бўлади, кечагина йўл-йўриқ, кўрсатма асосида қадам ташлайдиган норасида ўз ўй-хаёллари, тафаккури ва дунёқараши асосида иш кўрмоқчи бўла бошлайди. Ҳар-бир ўзини мусулмон билган ота-она улғайиб, вояга етган бу ёшдаги фарзандлар ҳолатини аввалгисидан фарқлай билиши керак. Йўл-йўриқ кўрсатишда, эркалатиб-суйишда, иш-буйруқ топширишда ўзгача йўл-тадбирларни қўлламоқ керак. Дейлик, бир ота фарзандини ёшлигида қанд-қурс бериб эркалатиб-суйган бўлса, ёши улғайган бола энди бу эркалатишни “бачканалик” деб қарши оладиган бўлади. Аввалги

Davomini o'qish »

Фарзандлар нафақаси (таъминоти)

1749 Ko'rilgan

Фарзанд топган оила роъийси бўлмиш ота аҳли аёли қатори уларнинг ҳам нафақасини (таъминотини) ўз гарданига олиши керак. Ҳалол меҳнат ва касбдан ризқ излаш, уни исроф этмай сарфу-харажат этиш ўз масъулиятини идрок қилган мусулмон ота юмушидир. Бу юмушни бажариши ота учун ўз вазифасини адо қилиш билан бир қаторда унга ҳатто садақа қилди деб ёзиб қўйиладиган ажрга элтади. Сахобалардан Миқдом (р.а) Росулуллоҳ (с.а.в)дан шундай деганларини эшитган эканлар: “Ўзингни таомлантирган нарса у сен учун садақадир, болангни таомлантирган нарса у сен учун садақадир, ва жуфтингни таомлантирган нарса у сен учун садақадир, ҳамда хизматкорингни таомлантирган нарса у сен учун садақадир”. (Имом Бухорий ривояти) “Бир кишини қизлари бор эди. У киши уларни ўлишини орзу қиларди. Бундан хабардор бўлган Абдуллоҳ ибн Умар (р.а) дарғазаб бўлдилар ва: “Уларга сен ризқ беряпсанми?” дедилар.” (Имом Бухорий ривояти)

Davomini o'qish »

Фарзандлар ўртасидаги адолат

1940 Ko'rilgan

Баъзида адолат деганда, подшоҳнинг фуқороларга, ҳакамлару-қозиларни маҳкамада қилган адолати тушинилади. Аммо, фарзандлар ўртасидаги адолатга ҳамма ҳам эътибор-диққатини қаратавермайди. Фарзандлар – келажакда мева берувчи ниҳоллардир. Улар бир-бирлари билан аҳил ва иноқ ўсишлари керак. Улардан ҳам насл қолганда ўрталарида келишмовчиликлар, ғилла-ғашликлар бўлмаслиги зарур. Бунинг учун оила пешволари улар улғаяётган даврда улар орасида адолатни мустаҳкам ушлаши ниҳоятда аҳамиятли бурчдир. Нуъмон ибн Башир (р.а) отаси билан Росулуллоҳ (с.а.в) нинг олдига келган эканлар. Оталари Росулуллоҳ (с.а.в) га “ўғлимга бу нарсани бердим”, деганда, Росулуллоҳ (с.а.в): “Бошқа болаларингга ҳам шундоқ қиласанми”, дедилар. Башир айтди: “йўқ”. Шунда Росулуллоҳ (с.а.в): “Аллоҳдан қўрқинглар, фарзандларингиз (ораси)да адолат қилинглар!” деб айтдилар.

Davomini o'qish »

Фарзандга ғамхўрлик ва меҳрибонлик қилиш – шарафли иш.

2113 Ko'rilgan

Муқаддима сўзимиздан маълумки, фарзанд Аллоҳ томонидан ато этилган қимматбаҳо неъматдир. Уни авайлаш, чиройли униб-ўсишига кўмак бериш ҳар-бир ота-онанинг ва катталарнинг бўйнидаги вазифадир. Эркалатиш, уни талтайтириб юбориш – бошқа иш, лекин унга рахмдил бўлиш, бағри кенг бўлиш – яхши, эзгулик хислатларни вужудга келиш омили эканлигини унутмаслик керак. Анас (р.а): “Росулуллоҳ (с.а.в) дан кўра оиласига меҳрибонроқ бирор кимсани кўрмадим, Иброҳим (ўғиллари) Мадинанинг Аввалийида эмизикли ҳолатда эди. У зот билан бирга борган эдик. У зот уйга кирдилар ва уни қўлига олиб, ўпдилар сўнг қайтдилар”, деган эканлар. (Муслим ривояти) Яна Анас (р.а)дан: “Ҳар қачон Набий (с.а.в) ёш болалар олдидан ўтиб қолсалар уларни хурсанд қилардилар ва уларга салом берардилар”, дедилар. (Муттафақун ъалайҳ)

Davomini o'qish »

Болани тарбия этишдаги ота – она маъсулияти

2071 Ko'rilgan

Болани тарбия этишда ота-онанинг, айниқса отанинг масъулияти жуда каттадир. Аллоҳ Қуръонда: “Эй мўминлар, сизлар ўзларингизни ва аҳли-оилаларингизни ўтини одамлар ва тошлар бўлган дўзахдан сақлангизки, у (дўзах) устида қаттиқдил ва қаттиққўл, Аллоҳ ўзларига буюрган нарсага итоатсизлик қилмайдиган, фақат ўзларига буюрилган нарсани қиладиган фаришталар турур.” деб хитоб қилган. (Тахрим сураси 6 – оят мазмуни) Суюкли пайғамбаримиз Мухаммад (с.а.в) ўзларининг муборак хадисларида: “Барчаларингиз роъийсизлар ва барчаларингиз ўз раъийати (қўл остидагилар)дан масъулдир. Имом ўз раъийатига роъий ва масъулдир. Эр киши ўз аҳлида роъий ва раъийатига масъулдир. Аёл эрининг уйидаги раъийатда масъуладир. Бас, барчаларингиз роъий ва ўз раъийатидан масъулдир”, деганлар. (Муттафақун ъалайҳ)

Davomini o'qish »